Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3681
9310
10132

-822
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
12991
305829
181182

+124647

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 889 719
Главная Все новости Узбекистана Нархлар назоратга олинган

bozor_120Мамлакатимизда коронавирус пандемияси натижасида карантин эълон қилинганлиги муносабати билан Давлат солиқ қўмитаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда озиқ-овқат ва зарур тиббий воситалар нархларини қатъий назоратга олди.

Ҳар бир туман (шаҳар) солиқ инспекциялари (ДСИ), вилоят солиқ бошқармалари (ДСБ) ва  Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) Марказий аппартида махсус ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Барча йирик савдо марказлари, бозорлар, товар ишлаб чиқарувчилар, улгуржи етказиб берувчилар ва дорихоналарнинг батафсил рўйхати тузилиб, ҳар бирига давлат солиқ хизмати органларининг масъул ходимлари бириктирилди. Улар нархлар барқарорлиги сақланишини диққат билан назорат қилиб бормоқда.

Шунингдек, ДСҚ раҳбарияти ва унинг барча ўринбосарлари 16 март куни маҳсулотларга талаб ва таклифни ўрганиш ҳамда нархлар барқарорлигини сақлашни назоратга олиш учун пойтахтимиздаги бозор ва йирик савдо марказларига борди.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан сотилаётган маҳсулотлар нархини кўтармаслик ва бозорларда нархлар  барқарорлигини сақлаш тўғрисида давлат солиқ хизмати органларига кафолат хатлари берилмоқда.

Ҳозирда Давлат солиқ қўмитасининг “Ишонч телефони” (71 244-98-98) ва қисқа 1198 рақамли Сall-маркази ишлаб турибди. Мурожаатлар сони кўплиги сабабли бугунги кунда “Ишонч телефони” операторлари сони 7 тага, Сall-маркази операторлари эса 20 нафаргача оширилди.

Мамлакатда карантин эълон қилинганидан сўнг 16 март куни соат 13:00 ҳолатига ДСҚ ишонч телефони ва Сall-марказига фуқаролар томонидан нархларнинг асоссиз кўтарилиши тўғрисида 247 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 80 фоизи тезда ижобий ҳал қилинди. Қолган 20 фоизи юзасидан профилактика чоралари кўриляпти. Қўнғироқлар келиши давом этмоқда.

Барча ватандошларга эслатиб ўтамиз, тинчликни сақланг, мамлакатда озиқ-овқат захираси етарли. Ҳар бир савдо нуқтасида давлат солиқ хизмати ходимлари нархларни қатъий кузатиб бормоқда.

Aгар сиз зарур бўлган маҳсулотлар нархининг асоссиз кўтарилганига гувоҳ бўлсангиз ДСҚнинг (71) 244-98-98 рақамли “ишонч телефони” ёки Сall-марказининг қисқа 1198 рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"