Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3751
9310
10132

-822
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
13061
305829
181111

+124718

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 889 790
Главная Все новости Узбекистана Биржада уннинг нархи пасайди

un_16018 март куни “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси“ АЖ очиқ биржа савдолари орқали жами 210,1 млрд. сўмлик товар ресурслари сотилди, бу аввалги савдо кунига нисбатан 28,6 фоизга кўпдир.

Биржа савдолари белгиланган тартиб ва қоидаларга мувофиқ амалга оширилмоқда. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйиб боришмоқда.

Шу билан бирга, ун бозорида талаб даражаси нисбатан кўтарилганлиги боис сотувчи корхоналар биржа савдоларига жадвалларда белгиланган ҳажмларга қўшимча равишда 15 000 тонна ун маҳсулотларини қўйишни бошлашди.

Бозорда таклиф даражасини кўтарилиши, ўз навбатида, уннинг нархлар динамикасига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, 18 март куни биржа савдоларига 7 890,0 тонна буғдой унининг 1-нави қўйилди ва уларнинг барчаси сотилди. Савдоларда 42 та сотувчи корхоналар ва 1 416 та харидорлар эркин тарзда иштирок этишди.

Кеча ўтказилган биржа савдо якунларига кўра уннинг 1-нави бўйича биржада шаклланган нархи аввалги савдо кунига нисбатан 1,5 фоизга пасайиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 547,9 минг сўмни ташкил этди. Уннинг минимал нархи Тошкент вилоятида – 2 470,8 минг сўм, максимал даражаси эса Сирдарё вилоятида – 2 654,4 минг сўм атрофида қайд этилди. Нархлардаги тафовутлар маҳсулотга бўлган талаб даражаси, биржа шартномасининг таснифлари, жумладан етказиб бериш шартлари ва товар хусусиятлари билан боғлиқ бўлди.

Биржанинг шакар бозорида жорий йилнинг бошидан буён ўрнатилган ўзгаришсиз ҳолат сақланмоқда. 18 мартда жами 2 000 тонна шакар биржа савдоларига қўйилди ва улардан 279,0 тоннаси, яъни 14 фоизи сотилди. Сотилган маҳсулотнинг умумий қиймати 1 495,6 млн. сўмни ташкил этди.

Таклиф даражаси юқори бўлганлиги сабабли шакарнинг нархи аввалги кунга нисбатан деярли ўзгармади ва бошланғич нарх даражасида қайд этилди. Хусусан, шакар бўйича шаклланган биржа котировкаси товарнинг бир тоннаси учун 5 360,8 минг сўмни, унинг бошланғич нархи эса – 5360,0 минг сўмни ташкил этди.

Шунга ўхшаш ҳолатлар биржанинг пахта ёғи бозорида ҳам кузатилди. 18 март савдо натижаларига кўра 681,4 тонна пахта ёғи биржа савдоларига қўйилди ва улардан 203,5 тоннаси, яъни 30 фоизи сотилди. Пахта ёғининг ўртача нархи маҳсулотнинг бошланғич нархига нисбатан 0,5 фоизга, аввалги кунга нисбатан 0,2 фоизга ўсиб, бир тоннаси учун – 9 268,4 минг сўмни ташкил этди.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"