Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165
Главная Все новости Узбекистана Онлайн касса тизими такомиллашади

kassa_160Вазирлар Маҳкамасининг “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларни қўллаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган мазкур қарор лойиҳаси билан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги “Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, онлайн-НКМ ёки виртуал кассани экспертизадан ўтказиш учун ишчи гуруҳи таркиби белгиланди. Ишчи гуруҳи “Киберхавфсизлик маркази”, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, давлат солиқ хизмати органлари, оператор ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат бўлади. Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган, товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишга доир тадбиркорлик фаолияти – “Электрон тижорат” билан шуғулланаётган субъектлар 2021 йил 1 январдан виртуал касса тизимига ўтиши шартлиги ҳам қарор лойиҳасига киритилган. Бундан ташқари, Онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларида тўловнинг жами қўшилган қиймат солиғи суммаси бўлиши лозим. Лойиҳада тадбиркорлик субъектлари виртуал кассадан фойдаланишга ўтганда, 2021 йил 1 январга қадар давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйиш шарти билан, уларга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд қатъий белгиланган даромад солиғи суммасини виртуал кассани жорий этиш билан боғлиқ харажатлар суммасига камайтириш ҳуқуқи берилиши назарда тутилмоқда. Бунда камайтириладиган сумма БҲМнинг ўн бараваридан ошмаган миқдорда тақдим этилади. Шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили олис, етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари рўйхатини тасдиқлаб, йил якуни билан кейинги ойнинг 10 санасига қадар Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиб боради. Онлайн НКМ, виртуал кассалар ва Техник хизмат кўрсатиш марказларини Давлат реестрига киритиш учун ариза берувчиларнинг ваколатли орган махсус ҳисоб рақамига қўйиладиган захира суммаси банк ёки суғурта ташкилотлари кафолат хати асосида олти ой ичида шакллантирилиши мумкинлиги белгиланмоқда. Захира суммаси банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида ҳам қолдирилиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, маҳаллий онлайн НКМ ишлаб чиқарувчиларнинг реал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қурилмага қўйиладиган техник талаблардан “камида TFT LCD 800*480 сиғимли экранга эга бўлиш” талаби бекор қилинади. 

Ушбу қарор муҳокамаси жорий йилнинг 3 июнигача давом этади.

 

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"