Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5524
8523
9394

-871
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
228304
271697
0

+271697

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 213 573
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Минтақада сув ва энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш моделлари

Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда ресурслар захираси катта роль ўйнайди. Шундан келиб чиққан ҳолда ресурс ва унинг турлари ҳақидаги фикрларни келтирмоқчимиз.

Ресурслар (зарурият туғилганда фойдаланиш учун мавжуд бўлган имконият, бойлик маъносини англатади) захирасининг қуйидаги турларини қараб чиқамиз:

1. Моддий ресурслар захиралари – ижтимоий маҳсулот ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланиш учун мўлжалланган меҳнат предметлари йиғиндисидир, яъни хомашё, ёнилғи ва ёқилғи, энергия, ярим тайёр маҳсулотлар, материаллар ва шунга ўхшашлар.

2. Табиий ресурслар захиралари – кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш учун жамият томонидан фойдаланиладиган табиат объектлари, шароитларидир (ер ости ва усти конлари, ер ва сув, шунга ўхшашлар).

3. Меҳнат ресурслари захиралари – жамиятда ишлаш учун умумий маълумот ва касбий билимларга эга кишилар.

4. Энергетика ресурслари захиралари – энергия қуввати мавжуд маҳсулотлар, масалан, кўмир, нефть – газ маҳсулотлари, гидро ва атом энергиялари, электр энергияси берувчи воситалар ва ҳоказолар.

Энди минтақа бўйича моддий, табиий, меҳнат, энергетика ресурслари захирасини баҳолаб чиқишимиз мумкин.

Ресурсларга талаб инсон эҳтиёжини қондириш даражаси билан белгиланиб, қуйидаги ўзгаришларга олиб келади:

– ривожланган мамлакатларда инсон эҳтиёжини миқдори ўсиб боради, унинг сабаби, биринчидан, аҳоли сонининг ўсиши бўлса, иккинчидан, кўзда тутилмаган турли субъектив ҳолатлар (одатлар ва шунга ўхшашлар) пайдо бўлади;

– эскиси йўқолиб, янги эҳтиёжлар пайдо бўлади, яъни эҳтиёжлар доираси кенгаяди (микросхемали янги воситаларнинг ишлаб чиқилиши);

– эҳтиёж даражаси сақланса-да, унинг турлари ўзгаради, масалан, транспортнинг замонавий туридан фойдаланилади (эҳтиёж баланд бўлган соҳа тез ривожланади);

– бир тур эҳтиёжни иккинчи турга алмаштириш мумкин (ўрнини босиш мумкин), бу ҳолатда бир товарнинг ўрнини унга нисбатан фойдалироқ бошқаси эгаллайди.

Шу тариқа эҳтиёжлар ҳам тури, ҳам миқдори бўйича вақтга боғлиқ ҳолда янгиланиб туради ва камёбликка дуч келади. Бу жараён жамиятнинг ижтимоий–иқтисодий тараққиёти билан ҳамоҳанг ўзгариб боради.

Инсоннинг чекланмаган эҳтиёжи ва ресурсларнинг чекланганлиги орасидаги номутаносиблик ижтимоий–иқтисодий тараққиётнинг асрий камёблик муаммоси бўлиб келмоқда. Ижтимоий–иқтисодий ривожланиш учун зарур бўлган табиий, моддий меҳнат ва бошқа омилларнинг ўзаро муносабатлари ресурслар тушунчасини келтириб чиқаради. Ресурслар сарфи ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишнинг мавжуд техника–технология даражасига ҳамда фан–техниканинг янгиликларини ишлаб чиқаришга қай даражада қўллашига боғлиқ бўлади. Бу даражанинг юқорилигига қараб, инсон эҳтиёжини қондириш учун ресурслар сарфининг камлигини белгилашимиз мумкин. Ресурсларнинг камёблигини ер, сув, ер ости ва ер усти бойликларининг, меҳнатга яроқли аҳоли сонининг чегараланганлиги, шунингдек, энергиянинг етишмаслиги ва шунга ўхшаш ҳолатлар билан тушунтирса бўлади. Бу ресурслардан кўпларини қайта тиклаб бўлмайди, масалан, қазиб олинган бойликлар қайта тикланмайди. Ахборотлашган жамиятда малакали иш кучи ва интеллектуал потенциалли кишилар ҳам камёб ресурсга айланади. Бундай жамиятда кишилар ўз эҳтиёжларини фақат мавжуд ресурсларга таяниб қондиришлари лозим.

Ресурсларга нисбатан эҳтиёж даражасининг қаралаётган шароитга боғлиқ ҳолдаги математик моделини яратиш мумкин. Бунда ҳар бир ҳолат учун белгиланганидан ортиқча ёки кам ресурслар сарфи оқибатидан ишлаб чиқаришнинг сифат ва миқдор ўзгаришларини баҳолаш мумкин бўлади.

Мамлакатимиз нoёб ёқилғи-энeргeтикa рeсурслaригa эгa. Нeфть, гaз вa кoндeнсaт зaxирaлaри ўз эҳтиёжлaримизни тўлa тaъминлaбгинa қoлмaй, уларни экспoрт қилиш имкoнини ҳaм бeрaди.

Қaзиб oлинaётгaн гaзлaр тaркибидa этaн, прoпaн, бутaн вa бoшқa бирикмaлaр мaвжуд бўлиб, улaр пoлимeр ва пoлиэтилeн кaби мaтeриaллaр учун ярoқлидир. Товар газ асосида энг муҳим ресурс - электр энергияси ишлаб чиқармоқдамиз.

Юқорида айтиб ўтилган ресурслар қатори энг муҳим бўлган яна бир ресурс тоза ичимлик сувдир. Демак, ҳозирги кун учун энг долзарб масала газ, электр энергияси, ичимлик сув сарфини оптималлаштиришдир.

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, ёқилғи-энергетика комплексини модернизация қилиш ҳамда технологик қайта жиҳозлаш, электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида шартнома мажбуриятларига сўзсиз риоя этишнинг таъсирчан механизмларини яратишнинг муҳим шартлари белгилаб берилган. Бунга сувдан фойдаланиш ҳам киради.

Фармонда энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида қуйидаги муаммоларни ҳал қилиш масаласи қўйилган:

– органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш, ижро иши юритишда сансалорлик ва суиистеъмолчилик ҳолатларининг олдини олиш;

– электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;

– энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш;

– энергия ресурслари истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, муқобил энергия манбаларининг жорий этилиши устидан мониторинг ўтказиш;

– энергия ресурслари истеъмолчиларининг масъулияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чораларини кўриш;

– комплекс таҳлил ўтказиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, энергия ресурслари учун ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш ва мажбурий ижро тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

– қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, суриштирув ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш ва бошқа муаммолар.

Фармонда айтилишича, кўрсатиб ўтилган муаммолар, хато ва камчиликлар энергия ресурслари учун тўловларни ундириш ҳамда ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўришни тақозо этмоқда.

Баён этилганларга асосан ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, фармонда электр ва газ таъминоти соҳасида бошқарув тизими, назорат қилиш ҳамда ҳисобга олиш механизмларини янада такомиллаштиришга, тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва жавобгарликни кучайтиришга, шунингдек, ижро иши юритишнинг самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Энергия ресурсларини етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасидаги вазифаларни амалга оширишда ижро учун қуйидаги ваколатлар берилди:

– энергия ресурслари етказиб берилиши ва истеъмолини ҳисобга олишнинг тўлиқлиги ҳамда ҳаққонийлиги, улар учун ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан текширишлар ўтказиш;

– етказиб берилган энергия ресурслари учун қарздорликни истеъмолчилар юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк ҳисоб рақамларидан сўзсиз ундириш;

– етказиб берилган энергия ресурслари учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги қарздорликни истеъмолчиларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш тўғрисида иш берувчиларга талабномалар юбориш;

– энергия ресурсларини етказиб бериш ва фойдаланиш соҳасидаги қоидаларни бузганлик учун юридик шахсларга белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш;

– ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаган ҳолларда, истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиш;

– энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш.

Фармонда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали амалга оширилиши электр энергетикаси ва газ тармоқларини модернизация қилишга, истеъмолчиларни энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлашга, мамлакат иқтисодиётини, шу жумладан, тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантиришга, органлар қарорлари ижросининг самарадорлигини, аҳолининг турмуш даражаси ва фаровонлигини оширишга ҳамда жамиятда қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Табиий ресурслар, хусусан, электр, газ ва сувдан рухсатсиз фойдаланишга қарши тадбирлар кўришда муайян ҳудудда муайян даврда мазкур ресурслардан рухсатсиз фойдаланиш оқибатида келтирилган зарарлар миқдорини аниқлаш моделини тавсия этамиз ва у қуйидаги кўринишга эга бўлади:


8_17_bet

 

8_18_bet
8_18_1_bet
8_18_2_bet

 

Юқорида келтирилган методлар асосида рухсатсиз фаолиятдан, рухсатсиз маҳсулот ишлаб чиқариш, табиий нохуш ҳолатлар сабабли келиб чиқадиган салбий оқибатлар ва зарарлар, энергия тармоқларининг тасодифий ўчирилиши, ностандарт озиқ–овқат маҳсулотларини истеъмол қилишдан келиб чиқадиган турли заҳарланиш  ва касалликка чалиниш, эьтиборсизлик оқибатида экологик муҳитнинг ёмонлашуви, сувнинг сифати, яшаш тарзи ва маданияти, овқатланиш маданияти, ўз соғлиғига эътибор бермаслик ,озиқ –овқат сифати, қора бозордаги турли иқтисодий ва ижтимоий ҳолатлар, давлат мулкини ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари ва ҳоказолардан келиб чиқадиган ижтимоий-иқтисодий зараларни ҳам аниқлаш мумкин бўлади.

Абдурасул ЭРГАШЕВ,

ҚарМИИ профессори.

Анвар РАҲИМОВ,

Шуҳрат МИНГБОЕВ,

ҚарМИИ катта ўқитувчилари.

Юсуф ҚИЁМОВ,

ҚарМИИ ассистенти.

 

Аннотация

Мақолада ҳудудларда сув, электр энергияси ва газдан рационал фойдаланиш йўллари кўрсатиб берилган. Табиий ресурслар, жумладан, электр манбалари, газдан ва сувдан рухсатсиз фойдаланишга қарши йўналтирилган тадбирлар моделлари ишлаб чиқилган.

В статьи приведены рациональное использование зональных вод, электроэнергии и газа. Из сети мероприятий против несанкционированного использования природных ресурсов, разработаны модели против неразрешённого использования источника энергии, газа и воды.

The article presents the rational use of zonal water, electricity and gas.
From the network of measures against the unauthorized use of natural resources, models have been developed against the unauthorized use of a source of energy, gas and water.

Калит сўзлар: сув ресурлари, электр энергияси, газ таъминоти, модель, назорат.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони.

2. Анфилатов В.С. и др. Системный анализ в управлении: учебы пособие / под ред. А.А. Емельянова.-М.: финансы и статистика, 2003.-368 с.

3. Костик В.Н. Оптимизационные задачи электро-энергетики.- С.Петербург: СЗТУ, 2003.-120с.

4. Эргашев А.Х. Моделирование реальных и абстрактных процессов. –Карши: Насаф, 2001. -109 с.

5. http://www. ziyonet.uz.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"