Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5916
8523
9394

-871
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
228696
271305
0

+271305

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 213 965
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Узумчилик плантацияларини барпо этиш харажатлари ҳисоби

Кириш

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясинингИқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари” қисмида “... пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш ҳисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш” [1] вазифаси қўйилган. Жумладан, узумчилик соҳасида юқори ҳосилдорликка эга бўлган, эртапишар ҳамда ширин таъмга эга узумчиликни ривожлантириш ва дунё бозорларида харидоргир экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, токзорларни интенсив усулга ўтказиш, янги ташкил этилаётган ва мавжуд интенсив токзорларга томчилатиб суғориш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш, токзорлар майдонларини кенгайтириш ва уларнинг эскирган ва яроқсиз майдонларини янгилаш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш вазифалари белгиланган.

Ушбу вазифаларни амалга оширишда мавжуд узумзорлардан самарали фойдаланиш билан бирга, янги узумчилик плантацияларини ташкил этиш лозим бўлади. Узумчилик плантацияларини ташкил этиш харажатлари бухгалтерия ҳисобида капитал қўйилма харажатларига киритилиб, ушбу харажатлар ҳисобини такомиллаштириш капитал қўйилма харажатларидан самарали фойдаланиш ҳамда маблағларнинг мақсадли ишлатилишини таъминлайди. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида узумчилик плантацияларини ташкил этиш харажатлари ҳисобини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар шакллантирилди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Инглиз олимлари Ч.Т.Хорнгрен ва Ж.Фостер бу ҳақда ўз фикрларини қуйидагича баён қилишган: “Харажатлар ҳисоби тизимини ташкил этишга иқтисодий асосланган ҳолда ёндашиш – бу ҳал этувчи гуруҳлар турини аниқлаб олиш (масалан, меҳнат харажатлари ёки материаллардан фойдаланиш назорати) ва уларга мос келувчи харажатлар ҳисоби объектларини танлаш (масалан, маҳсулот ёки бўлинма)”[3,20-бет]. Бу фикрга таянилса, бухгалтерия ҳисобида узумчилик плантацияларини ташкил этиш харажатлари ҳисоби тизимини ташкил этишда, ушбу харажатлар капитал қўйилмалар ҳисобининг ажралмас қисми ҳисобланишини эътиборга олган ҳолда, харажат объектини тўғри танлаш лозим.

Харажат объектини тўғри танлаш билан бирга уларда харажатларнинг мезонлари бўйича ҳисобини тўғри ташкил этиш бир-бирини тўлдиради. Бу ҳақда иқтисодчи олимлар А.Ибрагимов, И.Очилов, И.Қўзиев, Н.Ризаев қуйидагича фикр билдиришган “Харажатларнинг тўғри ҳисобга олинишини таъминлаш, маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини аниқ ҳисоблаш мақсадида харажатларни мезонлари бўйича туркумлаштириш илмий ва амалий жиҳатдан мукаммал ва реал бўлади” [5,327-бет].

Рус олимлари М.Ф.Огийчук ва В.М.Гаврилюкнинг ёзишича, “...узум плантацияларини ташкил этиш харажатлари кўп йиллик биологик активларни ўстириш харажатлари таркибига киритилиб, узумзорлар тўрт йил давомида ўстириладиган ва тўрт йилдан кейин ҳосил берадиган кўп йиллик биологик активлар қаторига ўтказилади. Бунда “Ўсимликчилик кўп йиллик биологик активларни қабул қилиш далолатномаси” уч йил давомида, ҳар йили йил охирида тузилиб, тўртинчи йили тузилган далолатнома билан “Узоқ муддатли биологик активлар” сафига кирим қилинади”[4, 39-40 бетлар].

Узум плантацияларини ташкил этиш харажатларининг тегишли харажат элементлари ва моддалари бўйича ҳисобга олиб борилиши харажатларни иқтисодий моҳияти, турлари бўйича алоҳида ҳисобга олиб бориш имконини бериш билан бирга, уларни назорат қилиш ва таҳлил қилиш самарадорлигини оширади. Россия Федерациясида узумчилик плантацияларини ташкил этиш харажатлари капитал харажатлар таркибига киритилса-да, ушбу харажатларни маҳсулот таннархига киритиладиган қуйидаги харажат элементлари каби гуруҳлаб ҳисобга олиб боришни рус иқтисодчи олимлари таъкидлаб ўтишган: “Маҳсулот таннархини ташкил этувчи харажатлар қуйидаги иқтисодий элементлар бўйича гуруҳланади:

– материал харажатлар (қайтариладиган чиқитлар қиймати чегирилган ҳолда);

– меҳнат ҳақи харажатлари;

– ягона ижтимоий солиқ;

– асосий фондлар амортизацияси;

–  бошқа харажатлар”.

Узумчилик плантациялари ташкил этиш харажатлари ҳисобини тўғри ташкил этиш узумзорларни асосий воситалар (кўп йиллик ўсимликлар) таркибига қабул қилишда объектив баҳолаш имконини беради, ҳисоб маълумотларининг ишончлилигини таъминлайди.

М.З.Пизенгольцни ёзишича, “Қишлоқ хўжалиги корхоналарида кўп йиллик ўсимликларни экиш ва ўстириш харажатлари капитал қўйилмаларнинг алоҳида гуруҳини ташкил этади. Капитал қўйилма харажатларини ҳисобга олиш учун 08 “Оборотдан ташқари активларга қўйилмалар” счётида алоҳида аналитик счётлар ажратилган. Ушбу ажратилган аналитик счётларда ёш (ҳосил берадиган дарахтлар гуруҳига ўтказилмаган) кўп йиллик дарахтлар ўтқазиш, ишлов бериш ва ўстириш (мевазор боғлар, узумзорлар, ҳимоя дарахтлари ва ҳ.к.лар) харажатлари акс эттирилади” [6,459-бет].

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотлар олиб бориш жараёнида умумметодологик усуллардан – кузатиш, таққослаш, умумлаштириш ва гуруҳлаш каби усуллардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги “Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида республикамизда виночиликни ривожлантириш, бунинг асосида узумнинг техник навларини етиштиришни янада кўпайтириш чора-тадбирлари белгиланди. Жумладан:

– 2019 йилнинг 1 январидан ўз узумзор плантацияларининг хомашёсидан ишлаб чиқарилган табиий узум винолари қишлоқ хўжалиги маҳсулоти тоифасига киритилиб, ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш бекор қилинди;

– виночилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни ёнилғи-мойлаш материаллари, ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг бошқа воситалари билан узумнинг техник навлари плантацияларини шакллантиришнинг биринчи беш йиллигида имтиёзли нархларда таъминлаш белгиланди;

– узумнинг техник навларини ишлаб чиқарувчилар 2025 йилнинг 1 январига қадар муддатда ер солиғини тўлашдан озод қилинди.

Узумчилик соҳасига берилган ушбу имтиёзлар тармоқнинг янада ривожланиши, республикамизда узум етиштиришни кўпайтириш имкониятини беради.

Ҳозирда етиштирилаётган узум ҳосилининг асосий қисми фермер хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади. Самарқанд вилояти мисолида бунинг таҳлили қуйидагича бўлган (1-жадвал).

1-жадвал. 

Самарқанд вилояти бўйича 2016-2017 йилларда узум етиштиришда фермер хўжаликлари улуши [7].

Т/р
Хўжаликлар тоифаси
2016 й.
2017 й.
Ялпи ҳосил ўсиш
суръати,%
Ялпи ҳосил, тонна
Салмоғи, %
Ялпи ҳосил, тонна
Салмоғи, %
1
Фермер хўжаликлари
396954
65,4
380361
61,8
95,8
2
Деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари
205281
33,8
229450
37,3
111,8
3
Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар
4850
0,8
5685
0,9
117,2
 
Барча тоифадаги хўжаликлар бўйича жами
607085
100,0
615496
100,0
101,4

 

Самарқанд вилоятида 2016 йилда етиштирилган 607085 тонна  узумнинг  396954 тоннаси ёки 65,4 фоизи фермер хўжаликлари улушидир. 2017 йилда етиштирилган 615496 тонна узумнинг 380361 тоннаси фермер хўжаликлари ҳиссасига тўғри келиб, жами маҳсулотдаги улуши 61,8 фоизни ташкил этган.

Узумчилик плантацияларини ташкил этиш харажатлари капитал қўйилмаларга киритилиб, улар ҳисобини ташкил этиш бошқа капитал қўйилмалар (асосий воситаларни сотиб олиш, асосий подани тўлдириш, ерларни ободонлаштириш ва ҳ.к.) ҳисобига нисбатан ўзига хос бўлган қуйидаги хусусиятларга эга:

– узумчилик плантацияларини ташкил этиш ерларининг жойлашган ўрни ва табиий-иқлим шароитлари;

– узум кўчатларини экиш даври ва уларнинг вегетация давридаги технологик жараёнлар;

– узум кўчатларининг вегетация давридаги сарфланадиган материал харажатларнинг турлари;

– экилган узум навларининг тўлиқ ҳосилга кириш даври.

Узумчилик плантацияларини барпо этишдаги капитал қўйилмалар бухгалтерия ҳисоби счётлар режасидаги 0890  “Бошқа капитал қўйилмалар” счётида алоҳида очилган аналитик счётда ҳисобга олиб борилади. Ушбу аналитик счётда узумчилик плантацияларини ташкил этиш харажатлари қуйидаги харажат моддалари бўйича ҳисобга олиб борилади:

1. Меҳнат ҳақи ажратмалари билан бирга.

2. Кўчат материаллари.

3. Ўғитлар.

4. Асосий воситалар эскириши.

5. Иш ва хизматлар.

6. Суғурта тўловлари.

7. Бошқа харажатлар.

“Меҳнат ҳақи ажратмалари билан бирга” харажат моддасида узумчилик плантацияларини барпо этишдаги бевосита технологик жараёнда ишлаган турли ишловларга ҳисобланган асосий ва қўшимча меҳнат ҳақи тўловлари ҳамда ҳисобланган меҳнат ҳақига нисбатан ижтимоий мақсадлар учун ажратмалар ҳисобга олиб бирилади.

“Кўчат материаллари” харажат моддасида узумчилик плантацияларини барпо этиш учун экилган ток қаламчалари (кўчатлари) харажатлари ҳисобга олиб борилади.

“Ўғитлар” харажат моддасида муайян ток қаламчалари (кўчатлари)ни парваришлаш даврида сарфланган минерал ва органик ўғитлар сарфи ҳисобга олиб бирилади.

“Асосий воситалар эскириши” харажат моддасида бевосита узумчилик плантацияларини барпо этиш технологик жараёнида фойдаланилган асосий воситаларга ҳисобланган эскириш суммалари ҳисобга олиб бирилади.

“Иш ва хизматлар” харажат моддасида узумчилик плантацияларини барпо этиш технологик жараёнида ўз ёрдамчи ишлаб чиқаришлари кўрсатган хизмати ва чет ташкилотлар томонидан бажарилган иш ва хизматлар харажати ҳисобга олиб борилади.

“Суғурта тўловлари” харажат моддасида узумчилик плантацияларини барпо этишда парваришланаётган ток ўсимликларини турли табиий офатлардан суғурталаш харажатлари ҳисобга олиб бирилади.

“Бошқа харажатлар” харажат моддасида юқоридаги моддаларда ҳисобга олинмаган узумчилик плантацияларини барпо этиш технологик жараёнидаги бошқа харажатлар ҳисобга олиб борилади.

Юқоридаги харажатлар йил охирида 0180 “Кўп йиллик ўсимликлар” счётининг “Ёш (ҳосил берадиган дарахтлар гуруҳига ўтказилмаган) дарахтлар” аналитик счётига қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан ўтказилади:

Дебет  0180 “Кўп йиллик ўсимликлар” счётининг “Ёш (ҳосил берадиган дарахтлар гуруҳига ўтказилмаган) дарахтлар” аналитик счёти.

Кредит 0890 “Бошқа капитал қўйилмалар” счётининг “Узумчилик плантациялари” аналитик счёти.

Агар узумчилик плантацияларини ташкил этиш чоғида фойдаланишга топширилмаган ёш узумзорлардан ҳосил олинса, олинган ҳосил қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан даромадга олинади:

Дебет  2810 “Омбордаги тайёр маҳсулотлар” счётининг “Қуритилмаган узум” аналитик счёти.

Кредит 0890 “Бошқа капитал қўйилмалар” счётининг “Узумчилик плантациялари” аналитик счёти.

Узумчилик плантацияларини барпо этиш харажатлари ҳисобининг таклифларимиз асосида ташкил этилиши сарфланаётган харажатларни назорат қилишга, харажатлардан мақсадга мувофиқ фойдаланишга, узум плантациялари дастлабки баҳосининг иқтисодий асосланган ҳолда аниқланишига, узумчилик тармоғи самарадорлиги ошишига олиб келади, пировард натижада узумчилик соҳасининг ривожланишига хизмат қилади.

Хулоса ва таклифлар

Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида узумчилик плантацияларини барпо этиш  харажатлари ҳисобининг ташкилий-услубий жиҳатларини илмий ва меъёрий жиҳатдан такомиллаштириш зарур. Амалдаги меъёрий ҳужжатларда инвестицион лойиҳаларга сарфланадиган маблағларнинг молиялаштириш манбалари, инновацион ва инвестицион харажатлар турларига доир маълумотлар келтирилган бўлиб, қишлоқ хўжалигидаги (боғдорчилик, узумчилик, балиқчилик, асаларичилик ва ҳ.к.лар) соҳаларда капитал қўйилмалар ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг ташкилий-услубий жиҳатларига ҳам эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Узумчилик плантацияларини барпо этиш харажатлари ҳисобини 0890 “Бошқа капитал қўйилмалар” счётининг “Узумчилик плантациялари” аналитик счётида харажатларни 7 та харажат моддасида олиб бориш таклиф этилди. Бу сарфланаётган моддий ресурслар меъёрларда сарфланишини, харажатларни турлари бўйича таҳлил ва назорат қилишни, харажатлардан мақсадли фойдаланишни таъминлаб, капитал қўйилма харажатлари самарадорлиги ошишига олиб келади.

Узумчилик плантацияларини ташкил этиш ерларининг жойлашган ўрни ва табиий-иқлим шароитлари, узум кўчатлари (қаламчалари)ни экиш даври ва уларнинг вегетация давридаги технологик жараёнларни ҳисобга олган ҳолда аналитик счётларни ташкил этиш. Тўғри ташкил этилиб, юритилган аналитик счётларнинг маълумотлари узумчилик плантацияларининг дастлабки қиймати (баҳоси)ни аниқлашда иқтисодий асос бўлиб хизмат қилади.

Абдимўмин АЛИКУЛОВ,

Самарқанд ветеринария медицинаси институти доценти,

иқтисодиёт фанлари доктори,  

Зафар ФАЙЗУЛЛАЕВ,

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ассистенти.

Аннотация

Ушбу мақолада узумчилик плантацияларни ташкил этиш харажатлари ҳисоби тадқиқ этилиб, уларни такомиллаштиришга доир илмий хулосалар шакллантирилиб, тавсия ва амалий таклифлар берилган.

 

В статье исследованы учета затрат организации виноградных плантации, а также сформулированы научные выводы, даны предложения и практические рекомендации их соверщенствования.

This article investigates the costs of establishing vineyards, provides scientific conclusions on their improvement, and provides recommendations and practical suggestions.

 

Калит сўзлар: капитал қўйилма, бухгалтерия счётлари, аналитик счёт, харажат объекти, харажат моддаси, самарадорлик.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги  “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги “Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.

3. Хорнгрен Ч.Т., Фостер Дж.. Бухгалтерский учет: управленческий аспект. Пер. с англ./Под ред. Соколова Я.С.- М: “Финансы и статистика”. 2001 г.-416 с.

4. Бухгалтерский учет в сельском хозяйстве в первычных документах и проводках. Под редакции Огийчука М.Ф. ва Гаврилюка В.М. Киев “Фактор”, 2008 г.-480 с.

6. Молиявий ва бошқарув ҳисоби/Ўқув қўлланма. Ҳаммуаллиф-Т: “Iqtisod-Moliya”, 2007 й. 467-б.

7. Пизенгольц М.З. Бухгалтерский учет в сельском хозяйстве. Т.1, Ч.1. Бухгалтерский финансовый учет: Учебник. - 4-е изд. -М.: Финансы и статистика, 2001 г. – 480 с.

8. Самарқанд вилояти статистика бошқармасининг 2016-2017 йиллардаги статистик маълумотлари.

 

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"