Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
696
11075
9865

+1210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
172529
299719
27753

+271966

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 457 517
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётини барқарор ривожлантириш

Мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши, унинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва рақобатбардошлиги асосан аграр соҳа барқарор равнақ топишига боғлиқ. Бу табиий ресурсларни эксплуатация қилиш, инвестицион йўналишларни, илмий ва технологик тараққиёт ҳамда инсоннинг истак-эҳтиёжларини қондириш учун ҳозирги ва келгусидаги салоҳиятни мустаҳкамлайдиган мувозанатли ривожланиш демакдир. Маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини барқарор ривожлантиришни таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг энг муҳим мақсади бўлиб, унда табиий омиллардан экологик хавфсиз фойдаланишни таъминлашда устувор институционал, саноат ва ижтимоий ривожланиш ҳисобланади.

Бу борада бажариладиган ишлар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури [1]да  белгилаб берилди:

иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестицияларни фаол жалб этиш соҳасида – макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, соғлом рақобат, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш учун зарур шароитларни яратиш, иқтисодиётда давлат иштирокини жиддий равишда камайтириш, юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, “хуфёна” иқтисодиётга қарши курашиш ва унинг улушини кескин қисқартириш, валюта сиёсатини эркинлаштиришни давом эттириш, барқарор монетар сиёсатни амалга ошириш, иқтисодиётни ривожлантиришга доир стратегик мақсадларга эришишда фаол иштирок этишга қодир малакали кадрларни тайёрлаш;

ижтимоий ривожланиш соҳасида – аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш, одамларнинг даромадларини ошириш, фан ва узлуксиз таълимни ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва улар билан аҳолини қамраб олишни кенгайтириш, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, одамларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, уларни муносиб турар жой билан таъминлаш ва фаровонлигини ошириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, туризмни ривожлантириш, миллий ғояни шакллантириш [1] каби устувор вазифалар мамлакат иқтисодиёти, қолаверса, қишлоқ хўжалиги келгусида барқарор ривожланишини таминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Шунга мувофиқ, барқарор ривожланиш "популяция табиат иқтисод" ёки "ижтимоий соҳа экология иқтисодиёт" каби компонентларнинг ўзаро уйғунликда ишлаш жараёни сифатида ифодаланиши мумкин [2]. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларига оид концепцияси, келажак авлод эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, ўзаро узвий боғланган экологик хавфсиз, иқтисодий таъминланган, ижтимоий муҳофазаланган ва институционал бирлашган ҳаёт тарзини шакллантиришни ўз ичига олган ғоялар тизимини қамраб олган [3].

9-31

Расмда келтирилган маълумотларга эътибор қаратсак, мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш учун қабул қилинаётган ҳар бир дастурда ушбу учта ғоя тизими бўйича устувор вазифалар белгиланишини кўришимиз мумкин. Бу эса, ўз навбатида, барча иқтисодий тармоқларнинг, жумладан, қишлоқ хўжалигининг ҳам барқарор ривожланишини таъминламоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йил якунларига кўра, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 0,3 фоиз даражасида ижобий ўсиш кузатилди. Мазкур тармоқнинг ЯИМ мутлақ ўсиш суръатига таъсири 0,1 ф.п. ни ташкил этди [4].

Республикамизда аграр соҳани ривожлантириш мақсадида қабул қилинган тегишли Давлат дастури ижросини таъминлаш доирасида қиймати 21 триллион сўмга ва 1 миллиард АҚШ долларига тенг 76 мингта лойиҳа амалга оширилди. Жумладан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига биноан, 400 дан ортиқ қишлоқ ва маҳаллада муносиб турмуш шароитларини яратишга қаратилган қурилиш ва ободонлаштириш ишларига 3 триллион сўм маблағ йўналтирилди [1].

Албатта, бундай ижобий натижаларга дастурларни амалиётга изчил татбиқ этиш натижасида эришилди. Аммо қабул қилинган дастурларни мақсадли тартибга солишни муваффақиятли амалга ошириш учун муайян шарт-шароитлар яратилиши керак, акс ҳолда,   дастурларда белгиланган кўрсаткичлар бажарилмай қолиши эҳтимолдан холи эмас.  Бизнингча, бунга қуйидагилар:

ресурсларн етишмаслиги туфайли аниқ бажарилмайдиган вазифаларни киритиш;

бюджет маблағларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги дастурларини қолдиқ принципга мувофиқ молиялаштиришга олиб келадиган пул маблағлари миқдорини йиллик ҳисобга олишда, ҳеч бўлмаганда, вақт бўйича қадрсизланишини эътиборга олмаслик;

дастурларнинг бир-бирига уйғунлиги давомийлигида бирлашуви ва ўзаро таъсирининг йўқлиги;

етарли асосга эга бўлмаган муқобил ечимлар ва бу борада юзага келадиган муаммолар эътиборга олинмагани  сабабчи  бўлиши мумкин.

Бинобарин, иқтисодиётнинг аграр секторини ривожлантириш дастурларини беками кўст адо этишнинг энг муҳим шарти етарли миқдордаги молиявий ресурсларни жалб қилишдан иборатдир. Бунинг учун инвестицион жозибадорликни оширишга хизмат қилувчи қулай шарт-шароитлар бўлиши зарур [5]. Мақсадли дастурларни тайёрлаш ва рўёбга чиқариш илмий-техник тараққиёт ютуқларини қўллашга қаратилган соғлом давлат инновацион сиёсати орқали аграр секторга сармоялар киритиш учун шарт-шароит яратиш орқали етарли молиявий ресурсларни жалб этишни талаб қилади.

Инновацион жараённинг муҳим элементи инновацион циклларни бошқаришни ташкиллаштиришдан иборат [6]. Ҳозир юртимизда қишлоқ хўжалиги сектори учун фойдали саналган ихтироларнинг аксарияти ва уларнинг потенциали ошкор қилинмагани, тақдим этилмагани ҳамда уларни жорий этиш бўйича айрим муаммолар мавжудлиги туфайли эътибордан четда қолиб кетмоқда. Замонавий шароитда якуний бозор натижаларига қаратилган, таркибида менежерлар, консультантлар бўлмаган профессионал гуруҳларсиз инновацион маҳсулотлар, технологиялар ва хизматлар бозорида муваффақиятга эришиш мумкин эмас.

Шу муносабат билан иқтисодиётнинг аграр секторида модернизациялаш усулларини танлаш, янги технологиялардан фойдаланиш, энг самарали техник ечимлар йўналишлари бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатишни кенгайтириш модернизациялаш самарадорлигини таъминлашнинг муҳим шарти ҳисобланади. Бундан ташқари, фаннинг миллий устуворлигини  эътироф этиш, давлат ва бизнес ресурсларини қишлоқ хўжалигининг рақобатбардошлигини таъминлашга, иқтисодий ўсишни жадаллаштиришга ва истиқболли бозор моллари кўпайишига  хизмат қилувчи инновацион технологияларга жалб қилиш ҳам фойдадан холи бўлмайди.

Шохиста АХУНОВА,

Фарғона политехника институтининг

Иқтисодиёт кафедраси доценти,  

Диёра БАХТИЁРОВА,

талаба.

Аннотация

Ушбу мақолада қишлоқ хўжалиги иқтисодиётининг барқарор тараққий этиши жараёни, унинг БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига оид концепцияси билан боғлиқлиги ҳамда ҳозирги кунги ҳолати таҳлил қилинган.

Статья посвящена состоянию устойчивого сельского хозяйства и его зависимости от концепции устойчивого развития ООН и анализу текущей ситуации.

The article deals with the state of sustainable agriculture and its dependence on the UN Sustainable Development Concept and the current state of the situation.

Калит сўзлар: озиқ-овқат хавфсизлиги, барқарор ривожланиш концепцияси, Ҳаракатлар стратегияси, ижтимоий соҳа, экология, давлат дастури.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги 5635-сонли Фармони. Тошкент ш., http://lex.uz/docs/4168749

2. Ерочкина Н.В., Федонина О.В. Приоритетные направления устойчивого развития аграрной сферы региона. Контентус. 2014 год, № 10 (27), 1-7-стр.

3. The Concept of Sustainable Development: Definition and Defining Principles. https://sustainabledevelopment.un.org

4. Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари, 2018 йил.

5. Байхонов Б.Т. Ўзбекистон иқтисодиётида инвестицияларнинг тармоқлараро тақсимланишини эконометрик моделлаштириш услубиётини такомиллаштириш. Монография. Тошкент, “IQTISODIYOT”, 2017 йил, 203-бет.

6. Муллабаев Б.Б. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётидаги таркибий ўзгаришлар шароитида инновацион фаолиятнинг таҳлили. “Biznes-эксперт”, 2016 йил, 5-сон, 30-33-бетлар.

 

 

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"