Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини боҳолашда хориж тажрибаси (Россия Федерацияси мисолида)

Корпоратив бошқарув самарадорлиги рейтинги корпоратив бошқарув тизимининг сифатини комплекс баҳолаш бўлиб, бу инвесторлар, кредиторлар ва ҳамкорлар учун тегишли риск даражасининг кўрсаткичи ҳисобланади. Корпоратив бошқарув рейтинги корпоратив бошқарув самарадорлиги даражаси бўйича директорлар кенгаши ва ташкилот менежменти фаолиятини объектив баҳолаш учун қўлланилади.

Таҳлилий маълумотларга асосан акциядорлар умумий йиғилиши ва Бошқарув кенгаш корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш йўналишларини белгилаб беради.Асосан, рейтинг баҳолари корпоратив бошқарув амалиётининг афзалликлари ва камчиликларини тавсифлайди. Рейтинг бошқа компанияларда корпоратив бошқарув амалиёти билан қиёсий таҳлил қилиш учун корпоратив бошқарувнинг сифат кўрсаткичи сифатида қўлланилади.

Корпоратив бошқарув самарадорлиги рейтингини олиш компанияга қуйидагиларни беради:

– мамлакат молия бозорнинг ички ва хорижий иштирокчилари учун инвестицион жозибадорлигини ошириш, инвесторлар билан муносабатларни такомиллаштириш;

– акциядорлар ва менежерлар ўртасидаги узвий боғлиқлик воситаси сифатида рейтингдан фойдаланиш;

– мижозлар базасини кенгайтириш, шунингдек, турли танловларда иштирок этишда ташкилот жозибадорлигини ошириш.

Рейтинглар асосан Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (Organization for Economic Cooperation and Development, OECD) томонидан ишлаб чиқилган корпоратив бошқарув тамойилларига асосланган ҳолда тузилади.

Буни қуйидаги жавдал маълумотлари орқали кўришимиз мумкин.

 1-жадвал.

ИҲТТ томонидан ишлаб чиқилган корпоратив бошқарув тамойиллари.[1]

Тамойиллар

Тамойил тавфсифи

Акциядорлар ҳуқуқлари

Корпоратив бошқарув тизими

акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак.

Ҳар бир акциядорга бир хил даражада ёндашув

Корпоратив бошқарув тизими акциядорлар, жумладан, кичик ва хорижий акциядорларга тенг муносабатда бўлинишини таъминлаши керак. Барча акциядорлар уларнинг ҳуқуқларини бузилганда самарали ҳимоя олиш имкониятига эга бўлишлари керак.

Манфаатдор томонларнинг ташкилот бошқарувдаги роли

Корпоратив бошқарув тизими манфаатдор томонларнинг ҳуқуқларини қонун билан белгилаб қўйиши ва  ташкилот ҳамда манфаатдор томонлар ўртасида фаол ҳамкорликни рағбатлантиришлари керак.

Ахборотнинг ошкорлиги ва шаффофлиги

Корпоратив  бошқарув тизими ташкилот билан боғлиқ барча масалалар бўйича ўз вақтида ва тўлиқ маълумотлар билан таъминлаб турилиши лозим.

Бошқарув мажбуриятлари

Корпоратив бошқарув тизими компаниянинг стратегик бошқарувини, бошқарув кенгаши томонидан бошқарувни самарали назоратини, шунингдек, компания бошқаруви акционерларга ҳисобдорлигини таъминлаши керак.

Россия Федерациясида корпоратив бошқарув самарадорлигини баҳолаш РИД (Российский институт директоров) нотижорат ҳамкорлик ташкилоти томонидан олиб борилади. Корпоратив бошқарув самарадорлигини баҳолашда РИД нотижорат ҳамкорлик ташкилотининг ўзига хос методикаси яратилган бўлиб, қуйида ушбу методикани батафсил ёритиб ўтамиз.

РИД Россия федерациясининг корпоратив бошқарув масалалари бўйича илғор  ахборот-тадқиқот, эксперт консалтинг ва ўқув маркази ҳисобланади. Институт тўртта савдо белгиси эгаси: булар РИД®, НРКУ®, НР ПКД®, PhICS-корпоратив бошқарув моделидир.[2]

Россия Федерацияси Директорлар Кенгаши (РИД®), Россия Федерациясида корпорация ва ташкилотларнинг корпоратив бошқарув самарадорлиги рейтингини (НРКУ®) белгиловчи ягона ташкилотдир. Россия компанияларида корпоратив бошқарув самарадорлигини ўрганиш ва баҳолаш 2003 йилдан бошлаб ҳар йили ўтказиб келинади ва ҳозирги кунда 150 дан ортиқ компанияда корпоратив бошқарув самарадорлиги тадқиқ қилинади.

Компаниядаги корпоратив бошқарув амалиёти РИД консорциуми томонидан қабул қилинган методология асосида баҳоланади. Ушбу методология компаниянинг корпоратив бошқарув амалиётларини Россия Федерацияси қонунчилиги талаблари, Корпоратив бошқарув кодексининг тавсиялари ва корпоратив бошқарувнинг рус ва халқаро тажрибасининг бошқа стандартлари билан таққослашга асосланган.

Ташкилотларда корпоратив бошқарув самарадорлигини бахолашда қуйидаги меъёрий ҳужжатлар асос қилиб олинади[3]:

  • Россия Федерацияси корпоратив бошқарув кодекси (2014);
  • ИҲТТ корпоратив бошқарув тамойиллари (2015);
  • ИҲТТ давлат улуши бўлган компанияларда корпоратив бошқарув тамойиллари (2015).

Корпоратив бошқарув самарадорлигини баҳолаш учун тўртта кўрсаткич гуруҳидан фойдаланилади ва жами 160 мезон кўриб чиқилади:

– акциядорлар ҳуқуқлари (компаниянинг акциядорлар ҳуқуқларини таҳлил қилиш, акциядорларнинг ҳуқуқларини бузиш эҳтимоли юзага келиши мумкин бўлган хатарлар, шунингдек, акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича компаниянинг ташаббуслари) – 45 та мезон;

– бошқарув ва назорат органларининг фаолияти (бошқарув ва ижро этувчи органларнинг таркиби ва фаолияти, компаниянинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш тизимининг фаолияти, бошқарув органлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар) – 66 та мезон;

– ахборотни ошкор қилиш (ахборотни ошкор қилиш даражаси, ахборотни ошкор қилишнинг умумий мезонини баҳолаш, барча акциядорлар ва манфаатдор томонлар учун корхона фаолияти бўйича ахборот олиш шароитларининг мавжудлиги) – 36 та мезон;

– акциядорлик жамиятининг бошқа манфаатдор томонлар манфаатлари ва корпоратив ижтимоий масъулият (корпоратив ижтимоий масъулият ва бошқа манфаатдор томонларнинг манфаатларини ҳисобга олиш) бўйича фаолияти таҳлил қилинади – 13 та мезон.

КБМР (НРКУ) – компаниядаги корпоратив бошқарув таваккалчилик даражаси кўрсаткичидир. Рейтингнинг қиймати қанчалик юқори бўлса, баҳоланган компаниядаги корпоратив бошқарув таваккалчилиги шунча  паст бўлади.

Корпоратив бошқарув бўйича миллий даража “КБМД 1” дан (энг паст рейтинг) шкаласи “КБМД 1” (энг юқори рейтинг) даражаси шкаласи белгиланади, агар компаниянинг сифат кўрсаткичлари тегишли тоифадаги ўртача даражадан юқори бўлса,  рейтинг белгисига “+” қўшилади.

КБМД – муайян компаниянинг корпоратив бошқарув таваккалчилигини баҳолашдир. КБМД қанча юқори бўлса, компаниядаги корпоратив бошқарув таваккалчилиги шунча паст бўлади.

2-жадвал.

Корпоратив бошқарув миллий даражаси шкаласи.[4]

КБМД10

ЭНГ ЗЎР КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ АМАЛИЁТИ

КБМД9++

КБМД9+

КБМД9

ЗЎР КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ АМАЛИЁТИ

КБМД8++

КБМД8+

КБМД8

ИЛҒОР КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ АМАЛИЁТИ

КБМД7++

КБМД7+

КБМД7

РИВОЖЛАНГАН КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ АМАЛИЁТИ

КБМД6++

КБМД6+

КБМД6

ЯХШИ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ АМАЛИЁТИ

КБМД4 - КБМД5++

ЎРТА ДАРАЖАДАГИ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ АМАЛИЁТИ

КБМД1 - КБМД3++

ПАСТ ДАРАЖАДАГИ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ АМАЛИЁТИ



[1]https://www.oecd.org-интернет сайти маълумотлари асосида тузилди.

[2]http://rid.ru/rid/o-rid-интернет сайти маълумотлари.

[4]http://rid.ru/nacionalnyj-rejting/rejtingovaya-shkala - интернет сайти маълумотлари.

КБМД10 – Корпоратив бошқарув соҳасида Россия Федерацияси қонунчилигининг талабларига жавоб берадиган ва Россия Корпорация бошқаруви кодексининг тавсияларига тўлиқ мос келадиган компания учун тайинланади. Мулк эгаларининг корпоратив бошқарув сифатига боғлиқ йўқотиш хавфи йўқ ҳисобланади.

КБМД9 – Корпоратив бошқарув соҳасида Россия Федерацияси қонунчилигининг талабларига жавоб берадиган ва Россия Корпорация бошқаруви кодексининг тавсияларининг қўп қисмига мос келадиган компания учун тайинланади. Мулк эгаларининг корпоратив бошқарув сифатига боғлиқ йўқотиш хавфи минимал даражада бўлади.

КБМД8 – Корпоратив бошқарув соҳасида Россия Федерацияси қонунчилигининг талабларига жавоб берадиган ва Россия Корпорация бошқаруви кодекси тавсияларининг кўпроқ қисмига мос келадиган компания учун тайинланади. Мулк эгаларининг корпоратив бошқарув сифатига  боғлиқ йўқотиш хавфи пастроқ даражада бўлади.

КБМД7 – Корпоратив бошқарув соҳасида Россия Федерацияси қонунчилигининг талабларига жавоб берадиган ва Россия Корпорация бошқаруви кодекси тавсияларининг маълум бир қисмига мос келадиган компания учун тайинланади. Мулк эгаларининг корпоратив бошқарув сифатига билан боғлиқ йўқотиш хавфи паст даражада бўлади.

КБМД6 – Корпоратив бошқарув соҳасида Россия Федерацияси қонунчилигининг талабларига жавоб берадиган ва Россия Корпорация бошқаруви кодексининг маълум бир неча асосий тавсияларига амал қилаётган компаниялар учун тайинланади. Мулк эгаларининг корпоратив бошқарув сифати билан боғлиқ йўқотиш хавфи мумкин бўлган даражада бўлади.

КБМД4 – КБМД5 – Корпоратив бошқарув соҳасида Россия Федерацияси қонунчилигининг талабларига жавоб берадиган ва Россия Корпорация бошқаруви кодексининг тавсияларига амал қилаётган тавсия сифатида қабул қилинган компаниялар учун тайинланади. Мулк эгаларининг корпоратив бошқарув сифатига билан боғлиқ йўқотиш хавфи ўрта даражада бўлади.

КБМД1 – КБМД3 – Корпоратив бошқарув соҳасида Россия Федерацияси қонунчилигининг талабларига қисман ва тўлиқ жавоб бермайдиган ҳамда Россия Корпорация бошқаруви кодекси тавсияларига корпаратив бошқарув амалиёти мос келмайдиган компаниялар учун тавсия этилади. Мулк эгаларининг корпоратив бошқарув сифатига билан боғлиқ йўқотиш юқори ёки ўта юқори  даражада бўлади.

Таъкидлаш жоизки, Россияда компаниялар учун корпоратив бошқарув стандартларига риоя қилиш мажбурий эмас, балки тавсия характерига эга.

Миллий корпоратив бошқарув реестрини аниқлаш усули ҳам афзалликларга ва камчиликларга эга. Ушбу методологиянинг афзаллиги сифатида, баҳолашнинг корпоратив бошқарув самарадорлиги баҳоси ҳисобланганда ташкилот тақдим этган анкета ва нашр этилган манбалар сўровидан олинган маълумотларнинг катта миқдори таҳлил қилинади. Ушбу методиканинг афзалликлари Россия бизнесининг ўзига хос хусусиятларини ўз ичига олади. Камчиликлари шундан иборатки, баҳолаш методологиясининг ҳар бир рейтинг параметри бўйича алоҳида ҳеч қандай маълумот берилмайди. Бундан ташқари, рейтингни тузишда маълумот фақатгина консорциум хизматлари учун ариза берган ва хизматлар ҳақини тўланган компаниялар учун таҳлил қилинади.

Ҳар йиллик рейтинг компаниянинг бизнес фаолияти даражасини ва унга ҳамкорлар, кредиторлар ва инвесторлар томонидан ишонч даражасини баҳолаш учун самарали восита ҳисобланади.

Шундай қилиб, глобал молия бозорлари операцияларида фаол иштирок этиш, замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш, трансмиллий капитални кенгайтириш ва инвестициялар оқими ҳамда рақобат муҳитида ўзгаришлар Россияда корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Корпоратив бошқарув масалаларига эътиборни ошириш мамлакатимиз иқтисодиётининг юқори ўсиш суръатларини таъминлаш, ички ва ташқи стратегик инвесторларни жалб қилиш ва корпорацияларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш зарурати билан боғлиқ. Мамлакатимиз компаниялари инвестиция объектлари сифатида жозибадорлиги даражаси асосан корпоратив бошқарув самарадорлиги даражасига боғлиқ. Самарали корпоратив бошқарув тизимини яратиш мамлакатимиз молия бозорини капиталлашувини оширишга, ташқи молиялаштириш манбаларидан фойдаланишга имкон яратиб, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга ёрдам беради.

Самарали корпоратив бошқарув тизими нафақат компаниянинг бозор қийматини оширибгина қолмай, балки инвесторлар учун ҳам жозибадорлигини кучайтириб, ўз навбатида молиявий бозорлардаги рақобатбардошлигини оширади.

Тоштемир БЕРДИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

давлат бошқаруви академияси тингловчиси.

 

Аннотация

Корпоратив бошқарувнинг юқори даражаси ёки ижобий динамикаси ҳар доим молиявий натижалар, ташкилотнинг инвестицион жозибадорлиги ва унинг қийматига ижобий таъсир кўрсатади. Мақолада корпоратив бошқарув самарадорлиги даражасини белгилашда корпоратив бошқарув тизимининг ўрни таҳлил қилинган.

Высокий уровень корпоративного управления или его положительная динамика всегда оказывают положительное влияние на финансовые результаты, инвестиционную привлекательность организации и ее стоимость. Оценка эффективности корпоративного управления предполагает анализ структуры корпоративного управления.

A high level of corporate governance or its positive dynamics always have a positive impact on the financial results, the investment attractiveness of the organization and its cost. Evaluating the effectiveness of corporate governance involves analyzing the structure of corporate governance.

Калит сўзлар: aкциядорлар ҳуқуқлари, Миллий корпоратив бошқарув, манфаатдор томонлар, ривожланиш стратегияси.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

 1. OECD (2016), Принципы корпоративного управления G20/ОЭСР, OECD Publishing, Paris.

2. Рекомендации Базельского комитета по банковскому надзору «Совершенствование корпоративного управления в кредитных организациях». Базель, сентябрь 2015 г.

3. http://rid.ru – интернет сайти маълумотлари.

4. https://www.oecd.org - интернет сайти маълумотлари.

5. Россия Федерацияси корпоратив бошқарув кодекси.

6. ИҲТТ давлат улуши бўлган компанияларда корпоратив бошқарув тамойиллари.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"