Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Миллий иқтисодиётни ривожланишида ахборот-коммуникация техноло¬гияларнинг аҳамияти

Замонавий иқтисодиёт шиддат билан ривожланаётган даврда дунёда ахборот коммуникация технологияларининг ўрни беқиёслиги ҳеч кимга сир эмас. Кундан кунга иқтисодиётни ривожлантириш, маҳаллийлаштириш ва экспортни ошириш  билан боғлиқ бўлган устувор вазифаларнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Шу устувор вазифаларни қай даражада амалга оширилганлиги давлат тузилмалари ва фуқаролик жамияти институтлари, иқтисодий ва ижтимоий соҳа, илм-фан ва таълим, маданият ва одамларнинг турмуш тарзида кузатилади.

Ўзбекистон ҳам бошқа давлатлар сингари глобал ахборотлаштирилган жамиятни шакллантиришда фаол иштирок этмоқда. Мамлакатнинг узоқ муддатга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегик режаси ахборотлашган жамият сари ҳаракат қилишга, уни шакллантириш учун шарт-шароитларни яратиш ва амалга оширишга йўналтирилган. Бундай стратегия Ўзбекистонни дунё иқтисодий ҳамжамиятига тенг ҳуқуқли ҳамкор сифатида интеграциялашувига имкон яратади.

Бу борада республикада ҳуқуқий-меъёрий ба­за яратилган. Бунга Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонунини, Ўз­бекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларни яна­да жорий қилиш  ва ривожлантириш  чоралари   тўғрисида”ги,    2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация ти­зимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларини мисол қилиб  келтиришимиз мумкин.

Сўнгги йилларда иқтисодиётимизнинг мазкур тармоғини жадал суръат­лар билан ривожлантиришга катта эътибор берилаётганлигига қарамасдан, ҳозирги вақтда биз, бу борада дастлабки босқичда турганимизни тан олишимиз керак. Яъни, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг жуда кам қисми ахборот-коммуникация технология­лари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ўзбекистоннинг узоқ истиқболдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси ҳам ахборот жамияти томон ҳаракатланиш, уни шакллан­тиришдир. Ва бу ўз навбатида Ўзбекистонга жаҳон иқтисодий маконига тенг ҳуқуқли ҳамкор сифати­да кириб бориш имконини беради.

Таҳлилларнинг кўрсатишича, ахборот-коммуникация техноло­гиялари соҳасининг ЯИМдаги улуши 2008 йилда 3,9 фоизга тенг бўлиб, бу кўрсаткич 2002 йилга нисбатан 1,8 баробар юқоридир. Ахборот-коммуникация техноло­гиялари соҳаси даромадлари 2008 йил­да карийб 1,5 трлн сўмга етган бўлса, 2014 йил якунларига келиб 5 трлн сўмдан ошди. Ушбу рақамлар АКТ соҳаси йилдан йилга ривожланиб бораётгангидан далолат беради.

Соҳанинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши нисбатан пастлиги захиралар имкониятларидан самарали фойдаланишни талаб этади.

Шу нуқтаи-назардан республи­када ахборот-коммуникация техно­логиялари ривожланишининг асосий кўрсаткичлари таҳлилини амалга оширамиз. Давлат ахборот ресурсларининг сони йилдан-йилга ўсиб бораётгани ижобий тенденция ҳисобланади.  Жумладан, 2006 йилда давлат ахборот ресурслари сони 44 та эди, 2017 йилга келиб ушбу кўрсаткич қарийиб етти баробарга ортиб 295 тани ташкил этди.

Ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан юртимизда ахборот технологияларини кенг жорий қилиш ва ривожлантириш борасида олиб борилган сиёсат ҳозирги кунга келиб ўз натижаларини кўрсатмоқда. Хусусан:

– интернет тармоғининг миллий сегментини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар натижасида “UZ” доменидаги домен номлари сони 30 168 тани (ўсиш 119 фоиз) ташкил этган бўлса, mail.uz  миллий электрон почта тизими фойдаланувчилари сони   398 500 дан ортди (ўсиш 151 фоиз);

– дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчи 360 та корхона  томонидан 1728 дан зиёд дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Шундан  818 таси  ижтимоий соҳа ва таълим йўналишида, 249 таси иқтисодиёт ва молия йўналишида, 244 таси ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишларга бўлинади;

– миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурини бажариш доирасида электрон ҳукумат ахборот тизимлари комплекслари ва марказий маълумотлар базаларини яратиш бўйича кўзда тутилган лойиҳаларнинг 14 таси (Ягона интерактив давлат хизматлари портали, “Харид”, “Солиқ”, “Божхона”, “Бюджет”, “Нафақа”, “Клиринг”, “Лицензия” ахборот тизимлари комплекслари, Идоралараро интеграцион платформа, Ягона идентификация тизими, жисмоний ва юридик шахслар, автотранспортлар маълумотлар базалари, маълумотномалар регистри) жорий қилинди;

– умумий ўрта таълим, ўрта махсус таълим, олий таълим йўналишидаги 11 325 та таълим муассасасидан 10 620 таси (93,8 фоиз) ЗиёНЕТ тармоғига уланди, ЗиёНЕТ тармоғи ресурслари сони 130 000 дан ортиқни (ўсиш 119 фоиз) ташкил этди;

– барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-сайтлари яратилди;

– 295 та давлат ахборот ресурслари, 499 та давлат ахборот тизимлари жорий этилди;

– амалдаги электрон рақамли имзо калитлари 1 720 минг тага етди.

Ўзбекистон Республикасида 2014-2015 йиллар давомида ахборот-коммуникация технологиялари бўйича кенг полосали ула­ниш тармоқларини ривожлантириш дастури ҳам амалга оширилмоқда. Мазкур дастурдан кўзланган асосий мақсад – барча вилоятларда, жумладан, аэропортларда, вокзалларда, сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган жойларда, истироҳат боғлари, савдо марказлари ва бошқа жамоатчилик жойларида симсиз кенг полосали уланишни ташкил қилишдан иборат.

Халқаро тажрибадан глобал иқтисодиётда компьютер ва телекомму­никация технологиялари, дастурий таъминот махсулотларини ишлаб чиқиш ва улар асосида кенг турдаги интерфаол хизматлар кўрсатишни ўз ичига олган ахборот-коммуника­ция технологиялари соҳасининг ро­ли ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Мазкур технологияларнинг ривожланиши мамлакатнинг рақобатбардошлик даражасига таъсир кўрсатиши, катта ҳажмда ахборот тўплаш ва уни умумлаштириш имконини бериши, бошқаришни стра­тегик даражада ташкил этиш учун кенг имкониятлар очишини унутмаслигимиз зарур. Шуни таъкидлаш лозимки, бугунги кунда дунё миқёсида яратилаётган ялпи ички маҳсулотнинг тахминан 5,5 фои­зи ахборот-коммуникация технологиялари ҳиссасига тўғри келмоқда. Нуфузли халқаро экспертларнинг фикрича, 2020 йилда бу кўрсаткич 9 фоиздан ошади. Масалан, Корея Рес­публикасининг ялпи ички маҳсулотида ахборот-коммуникация техно­логияларининг улуши 11,8 фоиздан зиёдни, Швецияда 7 фоизни, Аме­рика Қўшма Штатларида эса 6,8 фо­изни ташкил этади. Бундан хуласа шуки, мамлакатимизни ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий ривожланиши учун ахборот-коммуникация техно­логиялари соҳасини янада кенгроқ  ривожланишини таъминлаш зарур.

Сарвиноз САЛОМОВА,  

ТДТУ таянч докторанти.

Аннотация 

Мақолада ахборот коммуникация технологияларини  ривожлантириш орқали миллий иқтисодиётда  ва жаҳон иқтисодиётида эришиладиган имкониятлар ва ютуқлар ҳақида сўз борган. Хусусан, миллий иқтисодиётимизда ахборот коммуникация технологияларининг ўрни  таҳлил этилган.

В данной статье рассматриваются возможности и достижения в национальной экономике и в мировой экономике за счет развития информационно-коммуникационных технологий. В частности, дан анализ информационно-коммуникационных технологий в нашей национальной экономике.

This article discusses the opportunities and achievements in the national and world economy through the development of information and communication technologies. In particular, the analysis of information and communication technologies in our national economy is given.

Калит сўзлар: ахборот коммуникация технологиялари, иқтисодиёт, фуқаролик институтлари, ишлаб чиқариш, корхона, барқарор иқтисодий ўсиш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўз­бекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш   тўғрисида”ги қонуни, Ўз­бекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси. 2004 й.

2. И.М.Каримов, А.А.Иминов, Ф.Кадиров, Н.А.Турғунов, М.Х.Джаматов “Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги асослари”. Т. 2013 й.

3. Ўз­бекистон Республикаси ахборот техно­логиялари ва  коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотлари.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"