Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
10974
9865
7084

+2781
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
171732
299719
28550

+271169

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 456 720
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Мамлакатимизда мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ва аграр соҳа экспорт салоҳиятини оширишнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш

Сўнгги йилларда мамлакатимизда мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, экспорт ҳажмини ошириш мақсадида мевазор ҳамда интенсив боғлар, янги токзорлар барпо этиш, эскиларини реконструкция қилиш каби йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, ҳозирги кунда мамлакатимизда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотлари дунёнинг кўплаб мамлакатларига экспорт қилинмоқда ва келгусида экспорт кўламини янада кенгайтириш режалаштирилган.

2016 йил якунларига кўра, Ўзбекистон корхоналари томонидан 818,5 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари (2015 йилга нисбатан 38,3 фоизга кўпроқ), шу жумладан, сабзавотлар – 242,1 минг тонна (29,6 фоиз), мевалар – 229,6 минг тонна (28 фоиз), полиз экинлари – 6,8 минг тонна (0,8 фоиз), узум – 96,2 минг тонна (11,7 фоиз), дуккакли маҳсулотлар – 120,2 минг тонна (14,7 фоиз) ва қуритилган маҳсулотлар 124,5 минг тонна (15,2 фоиз) миқдорида экспорт қилинган.

“Ўзагроэкспорт” компанияси сайтида маълум қилишича, ўтган 2016 йилда 65 турдаги маҳсулот экспорт қилинган. Экспортнинг асосий ҳажми гилос (14,4 фоиз), майиз (12,8 фоиз), ўрик (7,63 фоиз), узум (7,57 фоиз), мош (6,91 фоиз), помидор (6,86 фоиз), ловия (6,51 фоиз), кўкат (5,65 фоиз), шафтоли (нектарин) (4,11 фоиз) ва хурмо (3,96 фоиз) ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да[1] қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш бўйича қуйидаги вазифаларга асосий эътибор қаратилган:

– пахта ва бошоқли дон экин майдонларини қисқартириш эвазига картошка, сабзавот, полиз, озуқа ва мойли экинлар, янги интенсив боғлар ва узумзорлар майдонини кенгайтириш ва оптималлаштириш;

– қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш асосида озиқ-овқат ва қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган замонавий қайта ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш;

– суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектларини ривожлантириш, тармоққа интенсив, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юқори техникалардан фойдаланиш;

– қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тайёрлаш, сотиш, қурилиш ишлари ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш;

– қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, ташиш, сотиш, агрокимё, молиявий ва бошқа замонавий бозор хизматлари кўрсатиш инфратузилмаларини ривожлантириш;

– қишлоқ хўжалиги экинларининг касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий ер-иқлим ва экологик шароитларга мос янги селекция навларини ва юқори маҳсулдорликка эга ҳайвонот зотларини яратиш ҳамда жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш.

Ҳаракатлар стратегиясининг қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш бандида белгилаб қўйилган асосий вазифалардан бири қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ҳосилдорликни ошириш, шунингдек, янги интенсив боғлар, узумзорлар майдонини кенгайтириш ва шу орқали келгусида етиштирилган маҳсулотнинг аҳоли истеъмолидан ортиқчасини экспортга йўналтиришга аҳамият қаратилган.

Мамлакат ялпи ички маҳсулотида қишлоқ хўжалиги салмоғининг пасайиб бориши қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмининг камайиб борганини англатмайди. Аксинча, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти қиймати жорий нархларда 2000 йилдаги 1387,2 млрд. сўмдан 2016 йилда 48431,1 млрд. сўмга ёки абсолют кўрсаткичда 34,9 мартага ўсган. Бу ҳолат мамлакатимизда саноатнинг индустриал тармоқларини жадал ривожлантириш ва рақобатбардошлигини ошириш борасида амалга оширилаётган чуқур таркибий ўзгаришлар ва туб иқтисодий ислоҳотлар натижалари билан изоҳланади. 

Экспортчи корхоналар фаолиятини яхшилаш борасида кўрилаётган чоралар ташқи бозорга рақобатбардош маҳсулотлар билан чиқувчи экспортчи корхоналар сафининг кичик бизнес ва хусусий тадбир­корлик субъектлари ҳамда кўп тармоқли фермер хўжаликлари ҳисобига ошиши, мамлакатда бизнес юритиш учун қулай муҳит яратилишига хизмат қилмоқда.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотлари дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатига экспорт қилинмоқда. Янги экспортёрлар қаторига эса Ироқ, АҚШ, Испания, Австрия, Полша, Италия, Япония, Швейцария каби ўнлаб давлатлар номини қўшишимиз мумкин. Мисол тариқасида 2016 йилда илк бор Ироқ давлатига боғларимизда етиштирилган анор, жийда, каром, гулкаром, редиска, бақлажон, қовоқ, гаримдори, лимон, пиёз, саримсоқ пиёз, майиз, нўхат, ловия, мош, ёнғоқ, олхўри ҳамда қуритилган ўриклардан иборат жами 4 195,4 тонна маҳсулот экспорт қилинди.

Шунингдек, Жанубий Кореяга гилос, музлатилган қовун ва ловия жами 283,5 тонна, АҚШга майиз, музлатилган қовун ва исмалоқ жами 271,1 тонна, Испанияга помидор, бодринг, майиз, жийда ва кўкатлар (салат барги, кашнич) жами 250,5 тонна, Австрияга помидор, бодринг, гулкаром, кўкат (кашнич), лимон, майиз, ловия, нўхат, ёнғоқлар, қуритилган сабзи, қуритилган қовоқ, шафтоли, олма каби жами 153,5 тонна, Польшага помидор, кўкат (кашнич), пиёз, мош, ловия, майиз, қуритилган қовоқ, анжир, ўрик, олхўри каби жами 118,6 тонна, Литвага гилос, қовун, ўрик (қуритилгани билан), олхўри, майиз, гулкаром, лимон, мош, кўкатлар (салат барги ва кашнич), редиска каби жами 165,4 тонна, Японияга эса асосан майиз, қуритилган ўрик ва олхўри ҳамда Швейцарияга узум, музлатилган қовун, майиз ва қуритилган ўрик маҳсулотлари экспорт қилинди.

Келгусида экспорт ҳажми ва географиясини янада кенгайтириш учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати ва таркиби бўйича Европа стандартларига тўлиқ жавоб беришини, маҳсулотлар Global GAP ва Органик сертификат каби халқаро сертификатларга эга бўлишини таъминлаш лозим.

Юқоридаги таҳлил ва хулосалар қуйидаги таклиф ва тавсияларни қилиш имконини беради:

– ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва шу орқали мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш;

– мева-сабзавотчилик корхоналари иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи муҳим кўрсаткичлардан бири экин турлари бўйича ҳосилдорлик даражасини янада ошириш;

– қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва уларни ташқи ҳамда ички бозорларга сифатли етказиб беришни таъминлаш мақсадида агрологистика марказлари сонини кўпайтириш;

– қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, ташиш, қадоқлаш, бирламчи қайта ишлаш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи корхоналарга янада кўпроқ қулайликлар яратиш;

– қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга етказиб бериш билан боғлиқ жараёнларни янада соддалаштириш.

Камолиддин ШОДМОНҚУЛОВ,

Тошкент давлат аграр унверситети

ассистенти.

Аннотация

Бугун кўпгина етакчи мамлакатларда ҳам аҳолини арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш биринчи даражадаги муаммолардан бири ҳисобланади. Мақолада ҳозирги кунда республикамизда боғдорчиликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, интенсив боғлар барпо этиш технологиясини ривожлантириш масалалари ўрганилган. Мева-сабзавотчилик қуйи тармоғининг иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи муҳим кўрсаткичлардан бири бўлган ҳосилдорликни ошириш, бунинг учун биринчи навбатда чекланган ер ресурсларидан самарали фойдаланиш даражаси таҳлил қилинган.

 На сегодняшний день в развитых странах самости актуальной проблемой стала обеспечений населения не дорогой качественной продукцией сельском хозяйства.

Основньим показателем экономической эффективности отрасли овошеводства и производсты фруктов непосредственно связымо от эффективного исползования ограниченных земельных ресурсов. Учитывая выше перечесленное в республике уделяется особое внимания всестронниму разветно производство продукции овощеводства и фруктов.

 Nowdays the branches of agriculture cattle raising, viticulture, fruit growing, vegetable growing are developing rapidly. One of indications of economical products in fruit and vegetable growing is degree of fertileness on the types of growing. So, developing of low branch of fruit – vegatable growing depends on using limeted land resources accounting of them.

Калит сўзлар: мева-сабзавот, экспорт, талаб, ялпи ички маҳсулот, инвестициялар, озиқ-овқат хавфсизлиги, интенсив боғлар, жаҳон бозори.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқданган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”. “Халқ сўзи”, 2017 йил 16 февраль.

2. Ш.М.Мирзиёев. “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”. Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси. // Халқ сўзи, 2017 йил 15 январь. 

3. Ш.М.Мирзиёев. “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз”. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи. www.press-service.uz. 

4. Ғ.А.Саматов, Ж.Ё.Ёдгоров, И.Б.Рустамова. “Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни ташкил этиш”. Дарслик, Т.: 2005 й.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 ноябрдаги “Ҳудудий “Мева-сабзовот” бирлашмалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори. Lex.uz

6. Экспорт фаолияти бўйича қўлланма. Экономическое обозрение. 2007 г.

7. У.М.Махамадиева. Деҳқон-фермер хўжалигининг иқтисоди ва уни ташкил этиш. Ўқув қўлланма. – Т.: 1998 й. 52-б.

8. М.Отабоев, А.Эшонқулов. Ўзбекистоннинг мева-сабзавот комплекси: муаммо, тажриба ва ечимлар. -Т.: Меҳнат, 1991 й. 112-б.

9. www.stat.uz

10. www.region.uz

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"