Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
465
9019
10860

-1841
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
254420
245581
0

+245581

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 539 408
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Ўзбекистон Давлат бошқарувида “Электрон ҳукумат” ушбу тизимнинг ривожланиш тенденциялари, муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари

Глобаллашув ва интеграцион жараёнлар тобора тезлашаётган ҳозирги шароитда барча соҳаларда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш, рақамли иқтисодиётни шакллантириш давр талабига айланди.

Мамлакатимиз давлат бошқаруви тизимида ҳам унинг иш унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш, фуқароларга юқори даражада давлат интерактив хизматлари кўрсатиш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун мақбул муҳит яратиш мақсадида  замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланилмоқда. Зеро, Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак [2].

Охирги пайтларда республикамиз давлат бошқаруви соҳасида кенг қўлланилаётган замонавий ахборот технологияларидан бири “Электрон ҳукумат” тизимидир. Унинг асосий вазифалари, принциплари, давлат томонидан қандай тартибга солиниши, диёримизда ахборот технологиялари ва коммуникация соҳасини ривожлантириш, давлат органлари ва ташкилотларда бошқарув тизимларини электронлаштириш, “Электрон ҳукумат” тизимининг ишлаш тартиб-қоидалари 2015 йил 9 декабрда қабул қилинган “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонун [1]да  ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Ушбу ҳужжат шарофати билан ҳозир юртимизда ахборот коммуникациялари инфратузилмаларини замонавий технологиялар асосида ривожлантириш, давлат органларининг аҳоли, ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро алоқасини ахборот коммуникациялари ёрдамида барқарорлаштириш, “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг шаффофлиги, очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида тегишли қарорлар асосида инвестицион лойиҳалар ва зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 7 феврaлдaги 4947-сонли фaрмони билан тасдиқланган 2017–2021 йиллaрдa Ўзбекистон Республикaсини ривожлaнтиришнинг бештa устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи банди “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари” деб номланган. Унда “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси ва сифатини юксалтириш, бу хизматлардан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг фойдаланиш имкониятларини ошириш лозимлиги стратегик мақсад сифатида белгиланган [3]. Шунинг самараси ўлароқ, ҳозир қатор тизимларда аҳоли, тадбиркорлар ва ташкилотларга давлат хизматлари кўрсатиш электрон шаклда амалга оширилмоқда. Хусусан, “Cолиқ” ахборот тизимлари комплекси, корпоратив буюртмачилари харидлари, электрон савдо, замонавий клиринг ахборот тизимлари комплекси, бюджет тизими, статистика тизими, автотранспортлар ягона маълумотлар базаси яратилди. “Нафақа” ахборот тизимлари комплекси, божхона тизимлари, авторақамлар онлайн аукциони, лицензия бериш тизимлари тўлиқ электронлаштирилди. Аҳоли ва тадбиркорлар бу тизимлар хизматларидан давлат ягона интерактив портали ҳамда соҳа веб сайтлари орқали тўлиқ маълумот олиш ва фойдаланиш имкониятларига эга бўлишди.

Президентимиз 2018 йил 13 декабрда имзолаган “Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон [4]да бугунги даврда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш рақамли иқтисодиётнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланиши, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги “Электрон ҳукумат” соҳасидаги ҳамда давлат бошқарувида ахборот тизимларини жорий этишда ваколатли орган саналиши, соҳада ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиб, амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул эканлиги таъкидланган.

Президентимиз томонидан 2019 йил 18 майда қабул қилинган “Рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизими инфратузилмаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор [5]да “Uzinfocom” давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор эканлиги эслатилган.

Юқорида тилга олинган ҳужжатларда давлат органларининг ягона интегратори, яъни “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш зарурлиги уқтирилган ва у электронлаштирилмаган соҳаларнинг ахборот коммуникациялари ёрдамидаги хизматларини электрон тарзда аҳоли, бизнес ташкилотлари ва тадбиркорларга кўрсатилишини шакллантиришга асосий жавобгар этиб тайинланган.

Мамлакатимизда маъмурий тартиботлардан ўтишни соддалаштириш, аҳолининг турмуши сифатини ошириш, инвестиция жозибадорлигини ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга кўмаклашувчи электрон ҳукуматни, шу жумладан, давлат хизматлари кўрсатиш тизимини модернизациялаш ва ривожлантириш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда. Жорий “Электрон ҳукумат” тизими ташкилий тузилмасининг кўплаб тизимлари ҳамда республиканинг электрон ахборот тизими томонидан тўхтаб турган турли тармоқ-соҳалардаги фаолиятлари ва кўрсатилаётган хизмат тўлиқ электрон тарзда амалга оширила бошланди. Мисол учун, “Клиринг” ахборот тизимлари комплекси ташкил қилинди, “Харид” ахборот тизими комплекси (uzex.uz), Авторақамлар онлайн аукциони (avtoraqam.uzex.uz), корпоратив буюртмачилари электрон дўкони, бюджет буюртмачилари электрон дўкони, корпоратив буюртмачилари харидлари (exarid.uzex.uz) ва бошқа тизим хизматлари ташкиллаштирилиб, амалиётга татбиқ этилди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириқлари ва ҳукуматимиз қарорларга кўра, “Ўзбектелеком” АК томонидан республика миқёсида кенг полосали Интернет тармоғи шакллантирилди. Эндиликда ўлкамиз бўйлаб оптик толали алоқа линиялари ва Интернет тармоқларини, катта ҳажмли маълумотларни сақлаш имконини берувчи маълумотлар базаси – “Data Center”лар инфратузилмасини кенгайтириш ишлари олиб борилаяпти. “UzMobile” барча ҳудудларимизда аҳоли ва ташкилотларга замонавий технологиялар ёрдамида хизматлар кўрсатишни йўлга қўймоқда. Шунингдек,  юртимизда Интернет тезлигини сезиларли даражада ошириш учун замонавий технологиялар қўлланилмоқда. Бундай лойиҳалар ва чора-тадбирлар “Электрон ҳукумат” тизими янада такомиллашишига, Ўзбекистонда ягона маълумотлар базаси вужудга келишига, давлат органлари, юридик шахслар ва фуқаролар ўртасида маълумотлар алмашинуви қисқа вақтда ва катта ҳажмларда амалга ошиши учун қулайликлар яратишга хизмат қилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Электрон ҳукумат” тизими такомиллашуви мамлакатнинг иқтисодий ўсишига катта ҳисса қўшмоқда, кам харажатли кўплаб хизматларни  тақдим этиб, ташкилотлар ва фуқароларга қулайликлар туғдирмоқда, давлат маълумотларига мурожаат қилинганда ўз харажатларини қисқартирмоқда, бюджет харажатлари камайишига олиб келмоқда. Мисол учун:

1. Республикамизда жорий қилинган клиринг тизими орқали пул айланмаси 2019 йилнинг биринчи ярмида 2018 йилнинг шу давридагига нисбатан қарийб 1,7 баробарга ортиб, 7,4 триллион сўмга етди.

2. Жорий йилнинг I чорагида www.xarid.uz порталида умумий қиймати 578,1 млрд. сўмга тенг 122 мингдан зиёд шартнома тузилди. Улар орасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши 95 фоиздан ортиқ бўлди. Шу вақт мобайнида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг 102,8 млрд. сўмлик маблағи тежалди.

3. Авторақамлар онлайн аукциони йўлга қўйилиши натижасида 2019 йил 16-22 сентябрь кунлари “ЎзРТХБ” АЖда 1035,4 млрд. сўмлик битимлар тузилди. Бу аввалги ҳафтадагига нисбатан 4 фоиз кўпдир. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 8,5 фоизга ўсиб, 446,0 млрд. сўмга тенглашди.

4. Яқин келажакда давлат харидларининг барчасини электрон савдолар орқали амалга ошириш ва давлат мулкини сотиш учун Интернет тармоғида ягона майдон ташкил этиш лозим. Бу бюджет харажатларини қисқартириш, давлат мулкини самарали бошқариш ва катта молиявий маблағларни тежаш имконини яратади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2003 йилдан буён давлатларнинг “Электрон ҳукумат” тизимига тайёргарлик кўриш ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни чоп этиб келади. Кейинги пайтлар бизда бу тизим анча яхши ривожлангани боис 2018 йили мамлакатимиз “Электрон ҳукумат” тизими доирасида 81-ўринни эгаллаб, ривожланаётган ўрта даражадаги давлатлар сафига қўшилди.

2017 йили Тунисда Бутунжаҳон телекоммуникация ва АКТ кўрсаткичлари 15-симпозиуми ўтказилди. Унда Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси тез ривожланаётганмамлакат сифатида эътироф этилди.

Юртимизда давлат органлари томонидан аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган давлат хизматларини электронлаштиришда, миллий иқтисодиётимиз барқарор ўсишида, давлатнинг хавфсиз маълумотлар базаси яратилишида, рақамли иқтисодиётга жадал ўтишда ҳамда ақлли ва хавфсиз шаҳарлар пайдо бўлишида “Электрон ҳукумат” тизимининг такомиллашуви ғоят муҳимдир. Лекин бутун дунёда ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланаётган бир пайтда айрим соҳаларнинг электрон фаолияти суст ривожланиши мақсадга мувофиқ эмас. Республикамизда эса, минг афсуски, aҳоли вa тaдбиркорлaргa “Электрон ҳукумaт” тизимининг aсоси саналган дaвлaт интерaктив хизмaтлaри кўрсaтишдa қaтор кaмчиликлaр мaвжуд.

Биз юқорида баён этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, қуйидaги тaклифлaрни ўртага ташлашни лозим топдик:

– “Электрон ҳукумат” тизимининг дaвлaт хизмaтлaридaн фойдaлaниш тaртибини янaдa тaкомиллaштириш ҳамда уларни аҳоли ва тадбиркорлар учун  соддaлaштирилган ҳолда амалга ошириш;

– “Электрон ҳукумaт” тизимини ривожлaнтириш доирaсидa келгуси йилларда бажариладиган устувор йўналишли вазифаларни ўз ичига оладиган концепция ёки стратегик лойиҳа тайёрлаш;

– “Электрон ҳукумат” тизими жорий этилиши жараёнида давлат органлари томонидан идорaлaрaро вa идорaвий aхборот тизимлaри, мaълумотлар бaзaлaри ва дaстурий мaҳсулотлaрнинг ягонa меъёрий ҳужжaтлари (низом, йўриқномa ва ҳоказолар) ишлаб чиқилиши;

– “Электрон ҳукумaт” тизимидaги хизмaтлaр рўйхaтини жaмоaтчилик фикрини ўргaниш йўли билaн қaйтa шaкллaнтириш ҳaмдa ОAВ орқaли aҳоли орaсидa оммaлaштириш;

– аҳоли  кенг фойдаланадиган давлат хизматлари “Электрон ҳукумат” тизимида жорий қилинишини тезлаштириш;

– дунёда 4-саноат инқилоби ривожланиши даврида ақлли ва хавфсиз шаҳар, электрон ҳукумат ҳамда рақамли иқтисодиёт тизимларини ўзаро боғлиқ ҳолда равнақ топтириш ва ягона ривожланиш концепцияси ёки стратегиясини яратиш зарур.

Даврон РАХМАТКАРИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академияси докторанти (PhD).

Аннотация

Мақолада инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида давлат бошқарувида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишнинг аҳамияти ёритилган. Ўзбекистон давлат бошқарувида “Электрон ҳукумат” тизимидан фойдаланиш,  унинг ривожланиш динамикаси, муаммолари ва уларни ҳал этишга доир таклифлар билдирилган.

В этой статье подчеркивается важность использования современных информационных технологий при переходе к инновационной экономике. Показаны  использования и развития системы “Электронного правительства” в государственном управлении в Узбекистане, проблемы и пути их решения.

This article emphasizes the importance of using modern information technology in the transition to an innovative economy. The use and development of the “E-Government” system in public administration in Uzbekistan, problems and solutions are shown.

Калит сўзлар: давлат бошқаруви, замонавий ахборот технологиялари, инновация, рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат, Интернет, инфратузилма.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонуни.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.  2017 йил 22 декабрь.

3. Ўзбекистон Республикaси Президентининг 2017 йил 7 феврaлдaги “Ўзбекистон Республикaсини янaдa ривожлaнтириш бўйичa Ҳaрaкaтлaр стрaтегияси тўғрисидa”ги ПФ-4947-сонли фaрмони.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5598-сонли фармони. http:// lex.uz/docs/4103415.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги “Рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизими инфратузилмаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори. http:// lex.uz/docs/4344411.

 

 

 

 

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"