Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
386
9019
10860

-1841
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
254341
245660
0

+245660

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 539 329
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Аҳолига хизмат кўрсатишни ривожлантиришда ахборот модели

Мамлакатимизда олиб бораётган ислоҳотлар натижасида аҳолига хизмат кўрсатишнинг замонавий турлари вужудга келмоқда. Шу ўринда биз аҳоли турмуш даражасини ижтимоий ривожлантиришнинг ахборот модели структураси ва уни ЭҲМда бажариладиган ҳисоблашлар асосида таҳлил қилиш, ҳисоблаш тажрибасини кўриб ўтамиз. Ҳисоблаш тажрибасининг умумий схемаси 1-чизмада кўрсатилган.

11-69

Математик модель ўрганилаётган объект хусусиятларини ҳеч қачон ўзида тўла мужассам қилмайди. У ҳар хил фараз ва чекланишлар асосида тузилгани учун таркибий характерга эга. Демак, унинг асосида олинаётган натижалар ҳам таркибий бўлади. Моделнинг аниқлиги, натижаларнинг ишончлилик даражасини баҳолаш масаласи ахборотлар таъминотининг асосий масалаларидан биридир.

Биринчи босқичда масаланинг аниқ қўйилиши, берилган ва изланувчи миқдорлар, объектнинг моделини тузиш учун ишлатиш лозим бўлган эндоген бошқарувчи параметрлар киритилади. Иккинчи босқичда қонуниятлар асосида ахборотлар модели тузилади. Уларни тизимда ўрганилаётган жараёнга таъсир кўрсатувчи омилларнинг барчасини бир вақтнинг ўзида ҳисобга олиб бўлмайди, чунки математик модель жуда мураккаблашиб кетади. Шунинг учун модель тузишда энг кучли таъсир этувчи асосий омилларгина ҳисобга олинади. Биз бу ўринда қишлоқ аҳолисининг турмуш шароитини ижтимоий ривожлантириш йўлларини белгиловчи омилларни танлаб олдик:

– ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий тавсифномаси-урбанизация даражаси, аҳолининг касбий маҳорат соҳасидаги тузилиши, аҳоли турар жойларини ривожлантириш истиқболлари;

– ҳудуднинг миллий тавсифномаси – аҳолининг миллий хусусиятлари, таркиби, сони;

– ҳудуднинг ижтимоий-демографик тузилиши – аҳолининг жинс, ёш ва маълумоти жиҳатдан таркиби ҳамда демографик ривожланиш истиқболлари, аҳолининг маълумот хусусидаги таркиби;

– хизмат кўрсатиш муассасалари моддий-техник базасининг тавсифномаси, транспорт тармоғи ва унинг ривожланиш истиқболлари.

Учинчи босқичда масаланинг математик модели тузилади. Бу ўринда керакли мос тенгламалар ечилиши ва кўрсаткичлар аниқланиши лозим. Масалан, математик модел дифференциал тенглама билан тасвирланган бўлса, сонли усуллар ёрдамида у чекли сондаги нуқталарда аниқланган чекли-айирмали тенгламалар билан алмаштирилади.

Тўртинчи босқичда сонли усуллар ёрдамида аниқланган алгоритм асосида бирор бир алгоритмик тилда ЭҲМда ишлатиш учун дастур тузилади. Масалан, у умумий хусусиятга эга бўлиши керак, яъни математик моделда ифодаланган масала параметрларининг етарлича катта соҳада ўзгарувчи қийматларида дастур яхши натижа бериши керак. Охирги босқичда дастур ЭҲМга қўйилади ва олинган сонли  натижалар чуқур таҳлил қилиниб, баҳоланади.

Натижаларга қараб мутахассис таҳлил қилинаётган жараён тўғрисида хулосалар чиқаради, унинг амалга ошишига маълум мақсад асосида таъсир кўрсатади, бошқариш воситаларини ишлаб чиқади, тавсиялар беради. Кўплаб вариантлар асосида бажарилувчи  ҳисоблаш тажрибалари ёрдамида лойиҳачи у ёки бу белгига кўра, барча вариантлар ичидан энг маъқулини танлаши мумкин.

11-70

2-чизма[1].  Экспрементатор ЭҲМ билан фаол мулоқотни амалга оширишнинг структуравий схемаси.

2-чизмадан кўриниб турибдики, экспериментатор ЭҲМ билан фаол мулоқотни амалга оширади. Маҳсулот турига ҳисобланган талабнинг тўғриланувчи кўрсаткичлари ва унинг тармоқда якуний ишлаб чиқарилиши ҳақидаги ахборотдан фойдаланилади. Агар кўрсаткич бирликдан юқори бўлса, талаб таклифдан юқори, агар бирликдан кам бўлса, аксинча бўлади. Тўғриланувчи кўрсаткичлар ва ялпи маҳсулотнинг тармоқлар бўйича ўсиш суръати экспериметатор томонидан йўл қўйиш мумкин бўлган даража позициясида таҳлил қилинади. Агар улар ўзгариши керак бўлса, экспериментатор у ёки бу бошқарув параметрини ўзгартириши мумкин. Масалан, меъёрлар, нархлар масштаби ўзгартирилади. Блоклар янги тўғриланувчи кўрсаткичларни аниқлайди.

Экспериментатор ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг қониқарли мутаносибликка келгани ҳақида хулоса чиқариши биланоқ системани келгуси йилнинг хисоб-китобларига ўтказади. Шундай қилиб, ахборот моделининг таъминоти, инсон-машина имитацион системаси орқали аҳоли турмуш шароити, турмуш тарзи, турмуш даражаси ва хизматлар орасидаги энг яхши нисбатни таъминловчи прогноз вариантларини топишга имкон беради.

Бошқарув параметрларини ажратиш, оралиқ қарорларни баҳолаш ва якуний қарорларни танлаш экспериментаторга юкланади, мумкин бўлган кўпчилик ечим вариантлари ЭҲМда ечилади. Бунинг учун, энг аввало, унинг ўзига хос асосий хусусиятлари ажратилади ва улар ўртасида имитацион муносабат ўрнатилади. Имитацион модель тузилгач, яъни масала математик кўринишда ифодалангач, уни маълум имитация тажрибалар орқали таҳлил қилиш мумкин.

Тадқиқот аҳолига хизмат кўрсатишни ривожлантириш орқали аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, турмуш даражасини ошириш ва ҳудудий жараёнларни ривожлантиришни моделлаштиришнинг макроиқтисодий характерига мос бўлган, умумлаштирувчи жамлама кўрсаткичлар ёрдамида аҳолининг турмуш тарзини тўла таҳлил қилишга имкон берувчи тизимли таркибий модель ишлаб чиқиш заруриятига асосланган.

Алоқа хизматларидан фойдаланиш ҳам ишлаб чиқариш самарадорлигига бевосита таъсир қилади. Аҳолига хизмат кўрсатиш – соҳа ичидаги бўлимлар, бўғинлар ва соҳалараро алоқаларсиз ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш муаммоларини ҳал қилишни анча қийинлаштиради. Аҳолига хизмат кўрсатиш таркибида ахборот ва маслаҳат хизмати муҳим ўрин тутади. Чунки, етарли ахборотга эга бўлмай туриб, қарорлар қабул қилиб бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг турмуш даражасини ошириш соҳасида моделлар тизими элементларига баҳо берилди, улар асосида шундай хулосага келиш мумкинки, ташкилий-иқтисодий механизмдаги ҳал қилувчи элементлардан бири ихчам ва асосланган ахборот қуйи тизимини яратишдир. Бу қуйи тизим аҳолининг турмуш даражасини ошириш учун ҳамда ижтимоий ривожлантиришнинг самарали каналини танлаш учун асос бўлади.

Бу моделлар тизими ечимининг амалий натижалари ва ҳисоблаб чиқиладиган кўрсаткичларини олиш учун ахборот таъминотига аҳамият берамиз. Бош маълумотларни олиш учун ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантиришга оид материаллар ва ҳужжатлар, статистика ҳисоботларидаги ҳужжатлар, режалаштирувчи ташкилотлар, илмий-тадқиқот ишларининг натижалари асос қилиб олинди.

Ахборот моделини яратишда концептуал лойиҳалаштириш бошланғич нуқта бўлиб, у маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва тартибга солиш асосида жисмоний ҳамда мантиқий алоқаларни тузилмалаштириш ва тартибга солиш йўли билан мантиқий моделлаштиришнинг юзага келишига имкон яратади. Маълумотлар тўпламининг таркибий қисмлари ва улар ўртасидаги ўзаро алоқаларни аниқлаш лойиҳалаштиришнинг асосий муаммоси ҳисобланади.

Мазкур соҳадаги тадқиқотларга асосланган ҳолда ахборот моделини яратиш ижтимоий соҳада қабул қилинаётган қарорларнинг самарадорлиги унга боғлиқ бўлган ахборотлар қуйи тизимида аниқроқ мувофиқлаштиришнинг кучли ва етарлича асосланган усули эканлигини тасдиқлаш мумкин. Бунда маркетинг ахборотлари статистик кўрсаткичлар тўплами ҳамда уларни тўплаш ва ишлов бериш бўйича бир-бирига боғлиқ бўлмаган операциялар йиғиндиси сифатида эмас, балки қишлоқ жойлари ижтимоий ривожлантиришнинг ягона, етарлича асосланган элементи сифатида кўриб чиқилиши зарур. Бундай ахборот тўпламини яратишда қарор қабул қилишнинг ўзига хосликлари бўйича мезонлар ва функционал мезонлар ҳисобга олинади. К.Ховард, Н.Д.Эриашвили, В.А.Соловьев, Д.А.Цигичко, Л.Абдуллаева ва М. Насретдинова каби олимларнинг тадқиқотларига асосланган ҳолда биринчи жиҳат доирасида учта асосий элементни ажратиб кўрсатиш мумкин:

– бошқарув қарорларини қабул қилиш учун ахборот;

– прогноз қилиш ва режа ҳисоб-китобларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот;

– илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш учун зарур бўлган ахборот.

Биринчи элемент ижтимоий соҳадаги умумий аҳвол, хусусан, жойларда маиший хизмат кўрсатиш, коммунал ва транспорт хизматлари соҳасидаги аҳвол тўғрисидаги ахборотлардан иборат бўлади. Бундай ахборотлар оператив-техник ҳисоб тизимига асосланади. Бу ҳолда маълумотлар асосан бухгалтерия ҳисобининг бошланғич маълумотлари, шунингдек, оператив ва даврий статистика ҳисоботларидан олинади.

Иккинчи элемент прогноз қилиш ва режалаштириш учун зарур бўлган ахборотларни ўз ичига олади. Шу муносабат билан унинг таркибий қисмини тадқиқ этилаётган соҳани ҳар томонлама таҳлил қилишга имкон берувчи маълумотлар ташкил этиши лозим. Учинчи элементда тадқиқ этилаётган жараёнларнинг ўзаро алоқаларини акс эттирувчи турли моделлар ҳисоб-китобини амалга оширишга имкон берувчи муаммоларга йўналтирилган ахборот қисми мавжуд бўлиши лозим.

Функционал жиҳатлар бўйича қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш зарур:

– ҳудуднинг ички муҳити тўғрисидаги ахборот;

– аҳоли турмуш шароити тўғрисидаги ахборот;

– аҳоли турмуш даражаси тадқиқотлари ва таҳлил учун маълумотлар. Ҳудуднинг ички муҳити тўғрисидаги ахборотлар ички бошланғич ҳисобот маълумотлари асосида шакллантирилади.

11-70-1 

Бу маълумотлар асосан маълумотлар базаси сифатида тақдим этилади. Бу ерда аҳоли турмуш даражасини оширишнинг ташкилий-иқтисодий даражаси, аҳолининг турмуш ҳолати ва моддий ресурслар ҳолатига эътибор қаратилиши лозим.

Нарх-наво тўғрисидаги маълумотлар ташқи муҳит ахборотларининг диққат марказида бўлади. Фикримизча, кузатув манбаларини таснифлашни статистика тадқиқотларида қўлланувчи умумий схема бўйича амалга ошириш лозим. Бу ерда бевосита кузатув давомида рўйхатга олиниши керак бўлган маълумотларни экспертларнинг ўзлари белгиласа, ҳужжатлаштиришда маълумотлар мос келуви ҳужжатлардан, сўровларда эса маълумотлар сўралаётган шахсларнинг жавобларидан олинади.

Мамлакатимиз қишлоқ аҳолисининг аҳволи тўғрисидаги олинган маълумотларни математик статистика усулларидан фойдаланган ҳолда қайта ишлаш асосида аналитик боғлиқлик юзага келди. Бу боғлиқлик сўров натижасида олинган жавобларда “оптимизм” ва “пессимизм” омилларини ҳисобга олиш ва Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ривожланган ҳолда сотув бозорини кенгайтириш имконини кўзда тутишга имкон беради.

Ахборот модели умумий мақсадни алоҳида қуйи мақсадларга тақсимлаш йўли билан олинувчи иерархик тузилмани яратишни кўзда тутади. Ахборот моделини яратишнинг умумий услубиёти илмий адабиётларда кенг ёритилган. У бир қанча талаб ва чеклашлардан иборат бўлиб, тўлиқлик ва оддийлик ўртасида мувозанат ўрнатишга интилади. Бизнинг тадқиқотимизда эса, аҳолининг турмуш шароитини ривожлантириш ва истиқболда ривожланишини баҳолаш ҳамда прогноз қилиш воситаси сифатида эконометрик моделлар таркибини такомиллаштириш имкониятини беради.

Анвар РАХИМОВ,

Тошкент Давлат иқтисодиёт университети мустақил тадқиқотчиси.

Аннотация

Мақолада аҳолига хизмат кўрсатишни ривожлантириш орқали уларнинг турмуш шароитини яхшилаш ва ошириш, ҳудудий жараёнларни ривожлантиришни моделлаштиришнинг макроиқтисодий характерига мос бўлган, умумлаштирувчи жамлама кўрсаткичлар ёрдамида аҳолининг турмуш тарзини тўла таҳлил қилишга имкон берувчи тизимли-таркибий модел ишлаб чиқиш заруриятига асосланган. Ахборот моделининг таъминоти, инсон-машина имитацион системаси орқали аҳоли турмуш шароити, турмуш тарзи, турмуш даражаси ва хизматлар орасидаги энг яхши нисбатни таъминловчи прогноз вариантларини топишга имкон беради.

Исследование основано на необходимости построение системно-структурной модели дающей польный анализ жизни населения сконцентрированной соответствующий характеру моделировании макроэкономических показателей, на основе повышения уровня жизни, условий проживания и развития зональных процессов с помощью повышения сферы обслуживания населения. Обеспечение информационной моделью даёт возможность найти самый лучший вариант прогноза между условиями жизни, стилю жизни, уровню жизни населения и сферой обслуживания.

The study is based on the need to build a system-structural model that gives a complete analysis of the population’s life concentrated and simulated macroeconomic indicators, based on the improvement of living standards, living conditions and the development of zonal processes by increasing the service sector of the population.Providing an information model makes it possible to find the best prediction option between living conditions, lifestyle, the standard of living of the population and the service sector.

Калит сўзлар: ахборот модели, имитацион модель, математик модель, оптимизм, пессимизм, урбанизация даражаси, коммуникация хизмати, ахборот истеъмолчиси.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Бегалов Б.А. Ахборот-коммуникациялар бозорининг шаклланиш ва ривожланиш тенденцияларини эконометрик моделлаштириш. И.ф.д. дис... авт. -Тошкент: 2001 й. 43-б.

2. Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишни прогнозлаштириш/ Абдуллаев А.М., Ирматов М.М., Ҳайдаров М.Т., Ашурова Д.С.:–Т.: ТДИУ, 2006 й. 159-б.

3. Мухитдинов Х.С., Рахимов А.Н. Аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш моделларини такомиллаштириш йўллари// Халқ хўжалиги тармоқларида жараёнларни математик моделлаштириш ва бошқариш муаммолари: Республика илмий-амалий анжуман материаллари.- Қарши, 2011 й. 57-б.










[1]Муаллиф ишланмаси.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"