Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8821
10860
11229

-369
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
253757
246244
0

+246244

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 538 745
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Тижорат банклари маблағларидан фойдаланиш асосида кичик саноат зоналарини ривожлантириш

Жаҳон талабига тўлиқ жавоб берадиган кичик саноат зоналари фаолиятини ташкил этиш ва барқарор ривожлантиришда айнан тижорат банклари маблағларидан самарали фойдаланиш масаласини тубдан ҳал қилиш, тижорат банкларининг молиявий маблағларини йўналтирган ҳолда кичик саноат зоналарини ривожлантириш механизмини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу жараёнда солиқ ва бошқа турдаги имтиёзларни қўллаш орқали уларга моддий асос яратадиган молиявий унсурларни жорий этиш бугунги куннинг долзарб масаласидир.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида: “Жорий йилда мамлакатимизда 12 та эркин иқтисодий ва 45 та саноат зонаси фаолияти йўлга қўйилди ва бу ташкилий чоралар ҳудудларни жадал ривожлантириш имконини бермоқда. Яқин вақт ичида яна 50 та янги саноат зонасини ташкил этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда”, дея таъкидлаган эди[1].

Мамлакатимизда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш, жумладан, уларнинг фаолиятини тартибга солувчи мустаҳкам норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш, эркин иқтисодий ва саноат зоналарини ривожлантиришга хорижий ҳамда маҳаллий инвестицияларни жалб этиш имконини берадиган солиқ, божхона имтиёзлари ва енгилликларининг кенг тизимини яратиш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Тижорат банклари томонидан эркин иқтисодий ҳудудлар ва кичик саноат зоналари фаолиятини ривожлантириш ҳамда уларга молиявий кўмак бериш, керакли ҳажмда молиявий маблағлар билан таъминлашда тижорат банклари зиммасига белгиланган тартибда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилган, яъни[2]:

– амалдаги кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш учун эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари – корхоналарнинг пул оқимларида вақтинчалик номутаносиблик рўй берган ҳолларда кредитни қайтариш муддатини кейинга кўчириш ёки муддатини узайтириш йўли билан асосий қарз юзасидан тўловлар миқдорини камайтириш бўйича кредит шартномаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш;

– кредит буюртманомасини кўриб чиқиш учун эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларидан воситачилик ҳақи ундирилишини бекор қилиш ва абонент ҳақи тўлашдан озод қилиш;

– эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаси ишга туширилгунга қадар, аммо норматив муддатдан кўп бўлмаган даврда берилган кредитлар юзасидан қўшиб ҳисобланган фоизларни капиталлаштириш чора-тадбирларини кўриш белгиланди.

Тижорат банклари маблағларидан самарали фойдаланиш асосида кичик саноат зоналари фаолиятини ривожланиш жараёнини ўрганиш мақсадида тадқиқотларимизни “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг Тошкент шаҳри Шаҳристон филиали мисолида кўриб чиқишни лозим топдик. Хусусан, “Ўзсаноатқурилишбанк” Шаҳристон филиалининг бугунги кундаги кредит сиёсатининг асосий мақсади ва стратегияси қуйидагилардан иборат:

– экспортга йўналтирилган ва маҳаллий хомашёдан импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи иқтисодиётнинг реал тармоқлари корхоналарини устувор кредитлаш;

– кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

– кредитлаш ишларини оқилона ташкил этиш;

– кредитлаш жараёнида вужудга келадиган таваккалчилик (риск)ни амалий бошқариш ва унинг даражасини минималлаштириш чораларини кўриш;

– банк фаолиятида максимал даражада иқтисодий ва молиявий самараларга эришиш.

2017-2018 йилларда “Ўзсаноатқурилишбанк” Шаҳристон филиали томонидан хизмат кўрсатиш ва саноат соҳасида амалга ошириладиган лойиҳаларга кўра, Олмазор туманидаги “ART WOOD GROUP” ҚКда декоратив ЛДСП ва ЛМДФ қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган ускуналар линиясини ва хомашёлар сотиб олиш мақсадида 18 140 млн. сўм тижорат кредитларини ажратиш белгиланган бўлиб, бунинг натижасида 6 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Юнусобод туманида жойлашган “GT-Invest building” МЧЖда ҳам  қурилиш фаолиятига хомашёлар сотиб олиш мақсадида 5 000 млн. сўм тижорат кредитларини ажратиш белгиланган бўлиб, бунинг натижасида 4 та иш ўрни яратилади.

“Ўзсаноатқурилишбанк” Шаҳристон филиалининг 2016 йилги фаолияти натижасида 3742,5 млн. сўм миқдорида даромад олинган, бу режалаштирилган 3 390,0 млн. сўмдан 352,5 млн. сўм кўп, яъни 110 фоизни ташкил этади. Ҳисобот даврида олинган даромад 2015 йил давомида олинган даромад (2 655,3 млн. сўм)га нисбатан 1 087,2 млн. сўмга кўпайган.

Ҳисобот даврида банк харажатлари 3 396,3 млн. сўмни ташкил қилган бўлиб, бу режалаштирилган 3 051,9 млн. сўмдан 11,3 фоиз ёки  344,4 млн. сўмга, ўтган йилдагига нисбатан 1 069,5 млн. сўмга ошган.

11-72

Филиал 2016 йилни 346,2 млн. сўм соф фойда билан якунлади. 2015 йил II чорак якунига нисбатан соф фойда 17,7 млн. сўмга ошган. Ҳисобот даврида рентабеллик даражаси 9,3 фоизни ташкил қилди.

Яратилган захираларнинг умумий миқдори 96,0 млн., шу жумладан, “UZGERMED PHARM” ҚК – 17,9 млн. сўм (10 фоиз), “Uzgermed Pharm” ҚК – 78,1 млн. сўм (10 фоиз).

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Шаҳристон филиалида кредит портфели 2015 йил якуни бўйича 41 421,6 млн. сўмни, 2014 йил якуни бўйича эса 28 017,7 млн. сўмни ташкил қилган. Кредит бўйича ўртача йиллик фоиз ставкаси 12,2 фоиз белгиланган, аввалги йилнинг шу даврига нисбатан кредит портфели 13 403,9 млн. сўмга ошган.

1-жадвал.

Филиалда ажратилган кредитларни режа кўрсаткичлари

(млн. сўмда) 

Т/р 

2016 йил январь ҳолатига

Режа

Ҳақиқатда

Режанинг фоизда бажарилиши (%)

1

Кичик бизнес

16 221,7

36 844,9

227%

2

Тадбиркор аёлларга

1 055,1

2 297,7

218%

3

Микрокредит

1 237,2

1 296,3

105%

4

ПҚ-1047

2 687,4

1 994,2

74%

5

ПҚ-1050

3 521,3

17 304,1

491%

6

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси

1 368,1

3 732,2

273%

7

Касб-ҳунар коллежи битирувчисига

289,1

368,1

127%

8

Оилавий тадбиркорлик

138,0

406,9

295%

 

ЖАМИ

26 517,9

64 244,4

242%

 

Жадвалдан кўринадики, Шаҳристон филиали 2016 йил 1 январь ҳолатига кўра, кичик бизнес субъектларига режа кўрсаткичларига нисбатан ҳақиқатда ажратилган кредит ҳажми 227 фоиз, тадбиркор аёлларга ҳақиқатда 218 фоиз, микрокредит эса 105 фоиз бўлган, айрим кредит турлари бўйича режани тўлиқ бажаришга эришилмаган.


2-жадвал. 

2017 йилда Тошкент шаҳри туманларида янги ташкил этилган кичик саноат зоналари тўғрисида маълумот

Т/р
Корхона номи
Ишлаб чиқариш тури
Ажратилган бино/иншоотлар майдони, кв.м.
Бино- иншоот (литер) рақами
Инвестиция миқдори,
  млн. сўм
Иш ўрни
Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми, млн. сўм
Экспорт (импорт ўрнини босиш) ҳажми,
минг
АҚШ долл.
Ишга тушириш муддати

1

“Toshrangmetzavod tools”  МЧЖ

латун ва бронзадан фитинг ва билетлар ишлаб чиқариш

3 965

112

16 044

100

9 600

480

2018 йил
1-чорак

2

“Royal plast industry” ҚК

пластик труба, фитинг ва латун маҳсулотлари

3 679

130

11 000

100

10 000

4 000

2018 йил
1-чорак

3

“Tri Devyatki Farm” МЧЖ

қурилиш материаллари  ишлаб чиқариш

3 500

117

2 400

20

1 200

0

2018 йил
1-чорак

4

“Vivat Mebel” МЧЖ

мебель ишлаб чиқариш

3 000

132 нинг бир қисми, 2-қават

1 200

30

1 500

0

2017 йил
4-чорак

5

“Agrotex gidravlika” МЧЖ

гидроцилиндрлар ва гидравлик штаблерлар

2 260

115

4 500

80

6 000

6 000

2018 йил
2-чорак

6

“Lannel group” МЧЖ

текстиль хомашёларини ишлаб чиқариш

2 016

132 нинг бир қисми, 1-қават, ён томон

251

40

850

10

2017 йил
4-чорак

7

“Aziya Impleks Elite” МЧЖ

пластмассадан ўйинчоқлар ва картондан қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш

2 000

123

1 000

20

1 000

200

2018 йил
1-чорак

8

“Texno Pro” МЧЖ

йирик асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш

1 728

150, 2-пролёт орқа томони

1 500

30

1 250

500

2017 йил
4-чорак

 


2-жадвалда  2017 йилда Тошкент шаҳри туманларида янги ташкил этилган кичик саноат зоналари тўғрисидаги маълумот келтирилган бўлиб, унга кўра, “Toshrangmetzavod tools”  МЧЖда латун ва бронзадан фитинг ва билетлар ишлаб чиқариш мақсадида йўналтириладиган маблағ ҳажми 16 044 млн. сўмни ташкил этса, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 9 600 млн. сўмни ташкил этади, “Royal plast industry” ҚКда эса пластик труба, фитинг ва латун маҳсулотлари ишлаб чиқариш мақсадида йўналтириладиган маблағ ҳажми 11 000 млн. сўмни ташкил этса, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 10 000 млн. сўмдир. Бу ҳолатни кичик саноат зоналарида ташкил этиладиган корхоналар мисолида ҳам кўриш мумкин.

3-жадвал. 

2017-2018 йилларда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Шаҳристон филиали томонидан кичик саноат соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар

 

Т/р

Туманлар номи

Лойиҳа ташаббускорлари

Лойиҳанинг
номи
Йиллик ишлаб чиқариш қуввати
Лойиҳанинг умумий қиймати
Ўз
маблағ-
ларида молия-лаштириш
Тижорат банклари кредитлари (млн. сўм)

Кредит берувчи банк
Ўлчов бирлиги
Натурал қийматда
Млн. сўм

1

Паркент тумани

“STONE GLOSS” МЧЖ

Шағал, шебень, книнес ишлаб чиқариш ускуналари линиясини сотиб олиш

м.куб

81000

1822

3360

1360

2 000

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Шаҳристон филиали

2

Юнусобод тумани

“JAGUAR AUTO EXPRESS” МЧЖ

йўловчи ташиш фаолиятини ривожлантириш учун “Газель” русумли автомобиллар сотиб олиш

киши

500000

750

2000

500

1 500

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Шаҳристон филиали

3

Қибрай тумани

“FARRUX PARRANDA FAYZ” ХФ

Паррандачилик фаолиятини ривожлантириш учун омихта ем ва кунлик бройлер жўжалар сотиб олиш

кг

41520

540

250

150

100

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Шаҳристон филиали

4

Юнусобод тумани

“Interyer Décor” оилавий корхонаси

Замонавий пардалар (жалюзи) ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш

 

 

1000

600

400

200

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Шаҳристон филиали

 

Тижорат банклари томонидан кичик саноат зоналаридаги корхоналарни молиялаштириш орқали:

– кичик саноат зоналаридаги корхоналари фаолиятини узлуксиз давом этишига замин яратилади;

– кичик саноат зоналаридаги корхоналари молиявий томонидан қўллаб-қувватланади;

– кичик саноат зоналаридаги корхоналар фаолиятини молиялаштиришда уларнинг  бизнес режасини ўрганиш ва таҳлил  қилишнинг аҳамияти янада ошади;

– кичик саноат зоналаридаги корхоналарининг ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмининг ўсишига замин яратилади;

– кичик саноат зоналаридаги корхоналарнинг молиявий ҳисоботларини таҳлил қилиш ва тўловга лаёқатлилигини баҳолаш имконияти кенгаяди.

Тижорат банклари амалиётида кичик саноат зоналари фаолиятини кредитлаш шаклларидан кенг фойдаланиш ҳамда ҳудудларда кичик саноат зоналари фаолиятини кредитлашга бўлган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш, банкларнинг кредит операциялари кўламини янада кенгайтириш, кредит рискини муайян даражада минималлаштириш ҳамда банкларнинг кредит операцияларидан оладиган даромадлари ошишига олиб келадиган манбааларни яратиш банклар олдида турган муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, кичик саноат зоналари фаолиятини ривожлантиришда тижорат банклари маблағларидан фойдаланишни янада ошириш борасида қуйидаги тавсияларнинг жорий қилиниши мақсадга мувофиқдир:

– ташкил этилаётган кичик саноат зоналари корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга, технология, ускуна ва бошқа воситалар билан таъминлашга банклар томонидан ажратилган кредитларни назорат қилиш;

– янгидан ташкил этилаётган кичик саноат зоналари корхоналарида молиявий соғломлаштиришга эришиш учун имтиёзли кредитлар билан таъминлаш тартибига мос ҳолатда ишларни ташкил этишни таъминлаш;

– қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган кичик саноат зоналари корхоналарини ривожлантириш мақсадида уларни тез ва арзон кредит маблағлари билан таъминлаш;

– янгидан ташкил этилаётган кичик саноат зоналари корхоналарининг банк билан алоқаларини ва кредитлаш билан боғлиқ фаолиятни яхшилашга доимо эътибор бериш;

– ривожланган давлатлардаги каби кичик саноат зоналари корхоналарига қисқа муддатли субсидиялар бериш ва саноат корхонаси фаолиятини ташкил қилиш;

– кичик саноат зоналари корхонаси фаолияти режаларини ўрганиш ва таҳлил  қилиш ҳамда кредитлаш қоидаларига мослигини текширишни йўлга қўйишни такомиллаштириш;

– кичик саноат зоналари корхоналарининг фаолиятини доимий кузатиш ва тўловга қодирлигини баҳолаб бориш ва кредитлаш борасидаги муаммоларини ҳал этиш.

Мамлакатимизда тижорат банклари маблағларидан самарали фойдаланиш асосида кичик саноат зоналари фаолиятини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш орқали жойларда импортни ўрнини босадиган ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги замонавий инновацион технологияларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали қўшимча иш ўринлари яратиш аҳоли бандлигини таъминлаши  шубҳасиздир.

 

Нозима СОБИРОВА,

ТДИУ тадқиқотчиси.

Аннотация

Ушбу мақолада тижорат банклари томонидан кичик саноат зоналаридаги корхоналарни молиялаштиришда банк тизимининг  ўзига хос хусусиятлари ёритилган. Шунингдек, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Шаҳристон филиали томонидан кичик саноат соҳасида амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштириш кўрсаткичлари таҳлил қилинган.

В данной статье изложены особенности банковской системы в финансировании малых промышленных зон коммерческими банками. Также Шахристанское отделение Узпромстройбанка проанализировано финансирование проектов, реализуемых в сфере малого предпринимательства.

This article outlines the peculiarities of the banking system in financing small industrial zones by commercial banks. Also, it analyzes the projects which are being implemented by the Shahristan branch of Uzpromstroybank in the sphere of small industry.

Калит сўзлар: кичик саноат зоналари, ЭИИҲ, банкнинг кредитлаш соҳасидаги ислоҳотлари, банк кўрсаткичлари таҳлили.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси / Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабрь, № 258.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори. 2017 йил 25 октябрь.

3. “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Шаҳристон филиалининг 2014-2017 йиллик ҳисоботлари.


[1] Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси// Халқ сўзи, 23 декабрь, 2017 йил.

 

[2] Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори. 2017 йил 25 октябрь.

 

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"