Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8945
10860
11229

-369
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
253881
246120
0

+246120

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 538 869
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Банк тизимини ислоҳ қилиш ва кредитлардан самарали фойдаланишни такомиллаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Қашқадарё вилоятида ҳам банк соҳасини ислоҳ қилиш борасида қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳудудда банк тизимининг ривожлантирилиши ўзига хос аҳамиятга эга бўлмоқда. Хусусан, 2010-2017 йилларда вилоятда банк филиалларининг сони 60 тадан 62 тага ошган. Бу, албатта, вилоятда банк хизматларига бўлган талабнинг ошиши билан бирга, унга мутаносиб равишда банк филиаллари ҳам ташкил этаётганлигини англатади.

1-жадвал[1].

Қашқадарё вилоятидаги банк тизимининг асосий кўрсаткичлари динамикаси (тегишли ўлчов бирликларида) (2010-2017)

Т/р

Кўрсаткичлар

Йиллар кесимида

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

1.

Банк филиаллари сони (жами)

60

59

60

62

62

62

62

62

2.

Тармоқ бўйича

-

-

-

-

-

-

-

-

3.

Махсус кассалар

174

174

167

105

105

113

137

132

4.

Минибанклар сони

190

158

150

135

135

121

93

93

5.

Ўрнатилган банкоматлар сони, дона

7

9

9

9

9

10

8

8

6.

Ўрнатилган терминаллар сони, дона

5282

6687

7793

9681

11579

13014

14698

15750

7.

Нобанк кредит ташкилотлари сони:

4

4

4

3

3

1

1

1

а) микрокредит ташкилотлар

2

2

2

1

1

1

1

1

б) ломбардлар

2

2

2

2

2

-

-

-

в) лизинг компаниялари

 

 

 

 

 

 

 

 

Вилоятда аҳоли зич жойлашган ҳудудларни банк хизматлари билан қамраб олиш, коммунал ва бошқа тўловларни тўлаш учун янада қулайликлар яратиш мақсадида тижорат банкларининг 93 та минибанки ва махсус кассаси ташкил этилган бўлиб, уларнинг баъзилари қишлоқ жойлардаги аҳолига, айниқса, фермер хўжаликларига сифатли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда (1-жадвал).

Қашқадарё вилоятида мавжуд бўлган махсус кассалар республикадаги жамига нисбатан 3 фоиз, минибанклар улуши 2 фоиз атрофида бўлмоқда. Масалан, мамлакатимиз бўйича ўртача 36300 кишига битта банк филиали тўғри келса, Қашқадарёда бу кўрсаткич ҳар 50000 кишига тенг. Минибанклар эса республика бўйича ҳар 7210 кишига битта тўғри келса, вилоятда ўртача 33000 кишини қамраб олган. Бу рақамлар Қашқадарё вилоятида банк филиаллари ва минибанклар сонини янада кўпайтириш ҳамда молиявий хизматлар билан қамраб олиш миқёсини ошириш кераклигидан далолат беради.

Қайд этиш керакки, махсус кассалар сони вилоятда 2010 йилдаги 174 тадан 2017 йилда 132 тага камайган. Минибанклар сони ҳам ушбу давр оралиғида икки баробар камайгани кузатилади. Банкоматлар сони эса вилоят таркибидаги 14 туманнинг ҳар бирига биттадан ҳам тўғри келмаётир. Бу ҳолатни мамлакатимизда жисмоний шахслар учун чиқарилаётган пластик карталарнинг Duet тизимдан Online тизимга ўтилиши сабабли улардаги маблағларни банкоматлар орқали юклаб олишнинг зарурияти йўқолгани билан изоҳлаш мумкин. Шундай бўлса-да, пластик карталар бўйича ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ҳолатларини таъминлаш жиҳатлари эътиборга олинса, масала долзарбдир.

Шу билан бирга, вилоят миқёсида ўрнатилган тўлов терминаллари 2010-2017 йиллар давомида уч баробар ошган. Хусусан, уларнинг сони 2017 йилда 15750 тани ташкил қилиб, ўртача 200 кишига битта тўлов терминали тўғри келмоқда. Бу ривожланиш тенденциясига Марказий банк бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 20 июндаги “Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарори асосида савдо шохобчаларини савдо терминаллари мажбурияти сабаб бўлди.

Қашқадарё вилоятида нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиш тенденциялари бирмунча сезиларсиз ҳолатда. Хусусан, ўрганилаётган даврда мазкур ташкилотларнинг камайиши ёки умуман ёпилиши кузатилган. Шу боис, аҳолига нафақат банк хизматлари, балки ломбард ва лизинг каби молиявий хизматларни ҳам тақдим этиш учун ҳудудда молиявий операциялар қамровини янада ривожлантириш талаб этилади.

Қашқадарё вилоятида республикада мавжуд бўлган 28 та тижорат банкининг 24 таси ўз фаолиятини амалга оширади. Мазкур банклар вилоят ҳудудида иқтисодиёт реал сектори учун кредитлар йўналтириб келмоқдалар.

Жумладан, 2016 йил давомида вилоятдаги банклар томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 5 та тижорат банки томонидан 13 та хорижий кредит линияси маблағи ҳисобидан 44 196 млн. сўм кредитлар ажратилди. Хусусан:

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан “Ўзсаноатқурилишбанк” 2 та лойиҳага 1 237 млн. сўм, “Қишлоққурилишбанк” 2 та лойиҳага 805 млн. сўм, “Туронбанк” 1 та лойиҳага 295 млн. сўм, “Ҳамкорбанк” 2 та лойиҳага 400 млн. сўм, “Ипак йўли” банки 1 та лойиҳага 811 млн. сўм;

– Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан “Ҳамкорбанк” 165 та лойиҳага 11417 млн. сўм, “Ипак йўли” банки 394 та лойиҳага 13205 млн. сўм;

– Хитой тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан “Ўзсаноатқурилишбанк” 2 та лойиҳага 3592 млн. сўм;

– Эксимбанк (Жанубий Корея) маблағлари ҳисобидан “Ўзсаноатқурилишбанк” 1 та лойиҳага 955 млн. сўм;

– Халқаро тараққиёт уюшмаси маблағлари ҳисобидан “Ҳамкорбанк” 2 та лойиҳага 300 млн. сўм;

– “Триодос” микромолиялаш жамғармаси (Нидерландия) маблағлари ҳисобидан “Ҳамкорбанк” 4 та лойиҳага 155 млн. сўм;

– BlueOrchard жамғармаси (Швейцария) ҳисобидан “Ҳамкорбанк” 9 та лойиҳага 1725 млн. сўм маблағни;

– BANK IM BISTUM ESSEN маблағлари ҳисобидан “Ҳамкорбанк” 26 та лойиҳага 1489 млн. сўм;

– FMO (Нидерландия) маблағлари ҳисобидан “Ипак йўли” банки 1 та лойиҳага 67 млн. сўм;

– KFV (Германия) маблағлари ҳисобидан “Ҳамкорбанк” 1 та лойиҳага 290 млн. сўм;

– Triple Jump B.V. Нидерландия инвестиция жамғармаси маблағлари ҳисобидан Хамкорбанк 20 та лойиҳага 857 млн. сўм маблағни;

– Impulse (Incofin IM) микромолиявий инвестиция фонди (Бельгия) маблағлари ҳисобидан “Ҳамкорбанк” 39 та лойиҳага 5500 млн. сўм;

– MCE маблағлари ҳисобидан “Ҳамкорбанк” 19 та лойиҳага 1096 млн. сўм маблағни йўналтирдилар.

Вилоят миқёсида ажратилган кредитларнинг умумий ҳажми бўйича йирик улушга эга бўлган банкларда доимий барқарорлик кузатилмайди. Масалан, “Агробанк” АТБ 2010 йилда 32,7 фоиз улушга эга бўлган бўлса, 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида унинг улуши 41,6 фоизни ташкил этган. Лекин 2011-2015 йилларда кескин пасайишлар юз берган. Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Халқ банки, “Ипотека-банк” кабиларда ҳам доимий ўсиш кузатилмаган.

Хорижий мамлакатларда инвестициялар таркибида банк кредитларининг улуши 50 фоиз атрофида бўлиб, ушбу кўрсаткич ҳудудда ҳам тижорат банкларининг инвестиция фаолиятини янада ривожлантириш зарурлигидан далолат беради. Бунинг учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз:

– банкларнинг молиявий ресурслари базасини мустаҳкамлаш. Банкларнинг капиталлашув даражасини янада оширишга алоҳида эътибор бериш лозим. Актив операциялар меъёри ҳам капитал ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади. Банкларнинг молиявий ресурслари таркибида узоқ муддатли маблағлар ҳажмини ошириш зарур. Бунинг учун юридик ва жисмоний шахсларнинг бўш маблағларини жалб этиш ва облигацияларни эмиссия қилиш керак;

– Марказий банк қайта молиялаштириш воситасида банкларнинг ликвидлигини таъминлаши ва уларнинг инвестицион салоҳиятини оширишга кўмаклашиши лозим;

– Марказий банк тижорат банкларининг инвестицион имкониятларини кенгайтириш учун очиқ бозор операцияларини ривожлантириши зарур;

– инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда тижорат банкларининг иштирокини фаоллаштириш, лойиҳаларни экспертиза қилиш ва хатарни баҳолаш тизимини такомиллаштириш, кредитлар бўйича муаммоли қарзларнинг юзага келиши олдини олиш йўли билан тижорат банкларининг кредит портфели муттасил ўсишини ҳамда сифатини таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 августдаги “Кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиявий ёрдам кўрсатиш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва кам таъминланган оилаларга микромолиявий хизматлар кўрсатишни назарда тутадиган лойиҳаларни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши кичик бизнес субъектларини микромолиялаштириш амалиётини ривожланиши учун шароит яратди, деб ҳисоблаймиз.

Ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти йирик аҳамиятга эга бўлиб, республикада қазиб олинаётган табиий газнинг 70 фоизи, нефтнинг қарийб 78 фоизи, газ конденсатининг 80 фоизи, ғалланинг 13 фоиздан ортиғи, пахтанинг 14 фоиздан зиёди Қашқадарё вилояти улушига тўғри келади.

Шу боис, минтақада саноат изчил ривожланмоқда. Қашқадарёда яратилаётган Ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ)да мазкур тармоқнинг улуши 38 фоизни ташкил этаётгани ҳам шундан далолат беради. “Шўртан нефть-газ”, “Муборак нефть-газ” корхоналари, Шўртан газ-кимё мажмуаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи, Толлимаржон иссиқлик электр станцияси, “Ҳисор нефть-газ” каби йирик ишлаб чиқариш қувватлари нафақат вилоят, балки бутун мамлакат саноатининг локомотивлари десак, хато бўлмайди.

ТИФ Миллий банки, Халқ банки, “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” АТБ, “Алоқабанк” АТБ каби банклар ажратаётган кредитларда мазкур тармоқ энг катта улушга эга. ТИФ Миллий банки ўз маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалигига нисбатан саноат тармоғи учун 10 баробар кўп кредит ажратган бўлса, Халқ банкида ушбу кўрсаткич бўйича фарқ 150 баробарни ташкил этган.

11-77
1-чизма маълумотларидан кўриниб турибдики, “ASIA ALLIANCE BANK” АТБ ва “Ипак йўли” АИТБ вилоятда савдо ва хизматларни молиялаштиришда йирик улушга эга бўлиб, уларнинг кўрсаткичи мос равишда 21,3 ва 16,5 фоизни ташкил этади.

Юқоридаги маълумотлар таҳлили тижорат банкларининг тармоқларни кредитлаш амалиёти уларнинг муайян бир соҳага ихтисослашаётганидан дарак беради. Шу боис, муайян тармоқда юқори улушга эга тижорат банкларининг бошқа бир тармоқдаги улуши кичикроқдир.

Қашқадарё вилоятида банкларнинг ривожланиш тенденциялари ўзига хос хусусият касб этмоқда.

2-жадвал.

Қашқадарё вилоятида банк тизими ривожланишининг асосий кўрсаткичлари (2011-2017 йй)

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2011

2012

2013

2014

2015

2016

01.07.

2017

1.

Банклар сони

бирлик

13

14

15

15

15

16

16

шу жумладан:

 

 

 

 

 

 

 

 

– хорижий капитал иштирокидаги банклар

бирлик

1

1

2

2

2

2

2

– хусусий банклар

бирлик

2

2

3

3

3

4

4

2.

Банк бўлинмалари сони

бирлик

59

60

62

62

62

62

62

3.

Кредит қўйилмаларининг қолдиғи

млрд.

сўм

410977

554552

722896

932240

1190510

1634756

3069962

4.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига берилган кредитлар

млрд.

сўм

216947

286480

372979

499371

701966

916698

616579

5.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун берилган кредитлар

млрд.

сўм

130168

171888

223787

299623

421180

477274

400776

6.

Банклар томонидан муомалага чиқарилган банк карталари сони

дона

668558

758794

996249

1176336

1389962

1623364

1670180

7.

Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларидаги банк карталарига хизмат кўрсатиш бўйича тўлов терминаллари сони

дона

6687

7793

9681

11579

13014

14698

15750

8.

Ўрнатилган банкоматлар ва инфодўконлар сони

дона

39

47

58

63

76

100

113

Қашқадарё вилоятида мамлакатимизда мавжуд 28 банкнинг 16 таси ўз филиалига эга. Шулардан 2 таси хорижий капитал иштирокидаги тижорат банкларидир. 2011 йилда мазкур турдаги банклар 1 та эди, 2016 йилдан бошлаб улар сони иккита бўлди. Бу даврда хусусий банклар сони ҳам 2011 йилдагига нисбатан 2 баробар ортган.

Кредит қўйилмалари қолдиғи таҳлил этилаётган даврда ўсиш тенденциясига эга бўлмоқда. Жумладан, мазкур давр оралиғида ушбу кўрсаткичнинг ҳажми 7 баробар ошган бўлиб, 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида сўмни ташкил қилган. Ушбу кредит қўйилмалари ҳажмида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун йўналтирилган кредитлар ҳажми ўрганилаётган давр оралиғида ўсиш тенденциясига эга бўлиб, мазкур соҳанинг ривожланишига қатор имкониятлар яратмоқда.

11-78

Қашқадарё экспорт салоҳияти юқорилиги жиҳатидан мамлакатимизнинг етакчи ҳудудларидан ҳисобланади. Бу ерда энг илғор технологиялар билан жиҳозланган кўплаб саноат корхоналарида маҳаллий хомашё ва ресурслар негизида импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Президентимизнинг 2016 йил 23 декабрдаги қарорига асосан эса 2017 йилда Қашқадарё вилояти ва туманларининг экспорт салоҳиятини юксалтириш мақсадида ҳудудий корхоналарда 15 та лойиҳани амалга ошириш бўйича инвестиция дастури ишлаб чиқилган. Унга кўра, йил охиригача 13,1 млн. АҚШ долларилик инвестициялар, шу жумладан, 9,8 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди.

2010-2017 йилларда вилоятда хорижий инвестицияларни жалб этиш бирмунча ижобий тенденцияларни ўзида акс эттирмоқда. Жумладан, 2010 йилда чет эл маблағларининг ҳажми 6163 млрд. сўм бўлган бўлса, 2017 йилга келиб ушбу кўрсаткич 12,5 баробар ошганлигини кўриш мумкин. Шу билан бирга, 2015 йилга келиб бироз пасайиш кузатилган бўлса, 2016 йилда кескин ўсган.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, бугунги кунда вилоятда банк тизимини ислоҳ қилиш ва кредитлардан самарали фойдаланишни такомиллаштиришда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир:

ü                 истиқболли, лекин етарли таъминотга эга бўлмаган лойиҳаларга кредитларни қайтаришни кафолатлайдиган механизм яратилиш. Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, ушбу муаммони ҳал этишда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун кафолат фонди механизмларини яратиш яхши самара беради.

ü                 тўлов қобилиятидан келиб чиқиб, ўзини ўзи бошқариш органлари кафиллиги асосида тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитларнинг энг кўп миқдорини белгилаб қўйиш.

ü                 хорижий давлатлар амалиётидаги сингари Банклар кодексини ишлаб чиқиб, унда банклар фаолиятининг барча жиҳатларини тартибга солувчи тартиб-қоидалар ва мезонларни белгилаб қўйиш. Бу эса, ўз навбатида, банк хизматларидан фойдаланувчиларнинг молиявий саводхонлиги яхшиланиши орқали уларнинг банк тизимига ишончи ошиши, банклар фаолиятига эса маъмурий аралашувларнинг чекланиши орқали ижобий таъсир кўрсатади.

ü                      уй хўжаликларида амалга оширилиши мумкин бўлган тадбиркорлик фаолиятининг барча йўналишларига имтиёзли микрокредитлар ажратиш бўйича ягона тартиб ишлаб чиқиш.  Норматив ҳужжатда ҳудудлардаги имкониятларни аниқ эътиборга олган ҳолда уй хўжаликларида амалга ошириш мумкин бўлган тадбиркорлик йўналишларига ажратиладиган кредитларнинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари ҳисоб-китоби кўрсатилиши мақсадга мувофиқ. Уй меҳнати ва касаначилик фаолиятида янги иш ўринлари яратишда энг кам вақт ва молиявий кўмак талаб этилади. Қолаверса, бу йўл билан янги иш ўринлари яратилиши ишчи кучидан индивидуал қобилияти, малакаси ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда самарали фойдаланиш имконини беради.

Маҳфуза АТАНИЯЗОВА,

ТДИУ банк иши кафедраси ассистенти.

Аннотация

Ушбу мақолада Қашқадарё вилоятида банк тизими ислоҳотлари амалга оширилиши натижасида аҳолига банк кредитлари берилиши ва самарали кредитлашнинг стратегик масалалари таҳлил қилинган. Банк тизими ислоҳоти аҳолини кенг кўламли кредитлаш кўлами  тезлашишига хизмат қилиши тадқиқ этилган.

В данной статье анализируются стратегические вопросы кредитования населения и эффективного кредитования в результате реформ в банковской системе в Кашкадарьинской области. Реформирование банковской системы способствовало развитию крупномасштабного кредитования населения.

This article analyzes the strategic issues of providing loans to the population and its effective measures as a result of reforms in the banking system of Kashkadarya region. Reforming the banking system contributed to the development of large-scale loaning to the population.

Калит сўзлар: банк ислоҳоти, кредитлаш соҳасидаги ислоҳотлар, банк кўрсаткичлари таҳлили, кредитлаш ислоҳотларини амалга ошириш масалалари.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 20 июндаги “Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарори. lex.uz

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиявий ёрдам кўрсатиш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва кам таъминланган оилаларга микромолиявий хизматлар кўрсатишни назарда тутадиган лойиҳаларни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори.  2017 йил 22 август. lex.uz


[1] Марказий банкнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси маълумотлари асосида тайёрланган.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"