Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
250
9019
10860

-1841
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
254205
245796
0

+245796

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 539 193
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Ўзбекистонда инновацияларни ривожлантиришда инвестициялардан фойдаланиш

Ҳозирги глобаллашув ва бозор иқтисодиёти шароитларида дунёдаги кўплаб тармоқ ва соҳаларда туб ислоҳотлар жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Ана шундай бир пайтда  анъанавий таълим тизимининг имконияти чегаралангани, аҳоли қатламлари турли сабаблар боис олий таълим хизматларидан ўз вақтида тўғри фойдалана олмаётгани, эгалланган ёки эгалланаётган йўналиш, мутахассислик, касб, лавозим ва илмий даражалар долзарблигининг ўсиши, уларга мос келувчи билим, маҳорат ва малакага талабнинг ортиши олий ва юқори малакали кадрларнинг ҳамда раҳбарлар ва соҳа мутахассисларининг илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциялашувини таъминлашга қаратилган фаолиятларини ривожлантиришни тақозо этади.

Бу энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Шу боис унга 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида ҳам катта эътибор қаратилди. Чунончи, иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестицияларни фаол жалб этиш учун макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, соғлом рақобат учун зарур шароитларни яратиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, иқтисодиётда давлат иштирокини жиддий равишда камайтириш, юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, “хуфиёна” иқтисодиётга қарши курашиш ва унинг улушини кескин қисқартириш, валюта сиёсатини эркинлаштиришни давом эттириш, барқарор монетар сиёсатни амалга ошириш, иқтисодиётни ривожлантиришга доир стратегик мақсадларга эришишда фаол иштирок этишга қодир малакали кадрларни тайёрлаш [1] устувор вазифалар сифатида белгиланди. Бу айни соҳадаги ҳали фойдаланилмаган улкан имконият ва салоҳиятлардан оқилона фойдаланиб, ёшларнинг интелектуал билимларини юзага чиқариш, уларни давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилаётган фундаментал, амалий ҳамда инновацион лойиҳаларда иштирокини таъминлаш, мамлакатда фаолият юритаётган ташкилот ва реал секторлар, айниқса, кичик бизнес субъектлари билан тузилган “таълим – фан – ишлаб чиқариш” инновацион ҳамкорлик гуруҳларига жалб этиш, инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, корхоналарнинг рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтиш борасидаги саъй-ҳаракатларини рағбатлантириш, салоҳиятли сотиш бозорларини тадқиқ этиш, уни истеъмолчилар гуруҳлари ва инновацион ишланмаларнинг истеъмол хусусиятларига мувофиқ сигментлашни талаб қилади.

Шубҳасиз, олий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ижобий натижаларини бермоқда. Бугунги кунда мамлакатимиз олий таълим муассасалари салоҳиятли илмий ва педагогик таркибга, замонавий ўқув-дастурий асосга, моддий-техник база ва ўқув-илмий лабораторияларга эга таълим масканлари сифатида муваффақиятли фаолият юритмоқда. Шу маънода, юртимизда таълимга оид қонунлар ва давлат дастурлари доирасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, илм-фан ҳамда ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциялашувини таъминлаш, давлат бюджетидан таълим тизими ислоҳотларига йўналтирилаётган сармоялар мунтазам ошиб бориши билан боғлиқ муҳим вазифалар талаблар даражасида бажарилаётганини эътиборга олсак, олий таълим инновацияларини ривожлантиришда инвестициялар самарадорлигини ошириш ва баҳолашга доир операцияларни илмий жиҳатдан тадқиқ этиш лозим.

Ҳозир республикамизда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари тадқиқотлар ёки амалий тажрибалар натижасида ишлаб чиқилишини ривожлантириш, иқтисодиётни янги босқичга кўтариш бўйича кўплаб хайрли ишларга қўл урилмоқда (1-чизма).

11-85

Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари билан шуғулланувчи ташкилотлар 2017 йили 2000 йилгига нисбатан 38 та (9,1 фоиз)га кўпайиб,  жами сони 456 тани ташкил этди. Шу даврда улар томонидан ўз кучлари билан бажарилган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ҳажми 3,6 баробарга ошиб, 442 млрд. сўмга етди.

2016 йилда давлат секторига тегишли ташкилотларда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига қилинган харажатларнинг асосий қисми табиий фанлар ҳиссасига (жами харажатларнинг 46,4 фоизи), тадбиркорлик секторида техника фанлари улушига (64,4 фоиз), олий таълим ҳамда хусусий нотижорат секторларда ижтимоий фанлар ҳисобига (мос равишда 27,2 ва 51,1 фоиз) тўғри келади.

2000-2017 йиллар мобайнида республикамизда илмий муассасаларнинг ўз кучлари билан бажарилган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини молиялаштириш манбаси таркибида жиддий ўзгаришлар рўй берди. Хусусан, 2000 йили бажарилган илмий тадқиқот ишларини молиялаштиришга асосан буюртмачилар маблағлари (жами харажатларнинг 44,3 фоизи) жалб қилинган бўлса, охирги пайтларда кўпроқ давлат бюджети маблағлари (57,7 фоизи) ва илмий муассасаларнинг ўз маблағлари (22,3 фоизи) йўналтирилмоқда. Бундан ташқари, айни мақсадда хорижий манбалар ва бюджетдан ташқари фондлар маблағларидан фойдаланиш қамрови сезиларли даражада кенгайиб, соҳада ишлаётган ходимлар кўпайди (2-чизма).

11-85-1

Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари билан банд мутахассислар сони 2017 йилда 2000 йилдагига нисбатан 1,2 фоизга ошди ва 37255 нафарни ташкил қилди. Бу мазкур соҳага эътибор кучайиб бораётганидан ва ходимлар меҳнатларига яраша рағбатлантирилаётганидан далолат беради. Келгусида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига тўланадиган маблағлар кўпайиши, инвестициялар тақсимоти ҳамда йўналиши тўғри танланиши соҳа янада ривожланишига хизмат қилади.

Ижобий натижаларга асосланиб хулоса чиқарсак, инновацион ишланма ва лойиҳаларни молиялаштиришни оқилона ташкиллаштириш, ҳақиқий инвесторлар ва шерикларни топиш, инвестицияларни ўзлаштиришга ва самарадорлигини оширишга боғлиқ масала бўйича тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш учун қўшимча лойиҳаларни шакллантириш, экспортни кўпайтириш, инвестиция лойиҳаларига тааллуқли тармоқ жадвалларини тасдиқлаш ва жадал амалга ошириш [2] давр талаби саналади. Бу мураккаб масалани ижобий ҳал этишда иқтисодий математик моделлар ва эконометрик таҳлил усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Шухратжон ҚОРАБАЕВ,

Наманган муҳандислик-қурилиш институти

мустақил изланувчиси.

Аннотация

Мақолада Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида инновацион фаолиятни ривожлантиришда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларининг ўрни, уларнинг ҳозирги пайтдаги  ҳолати ва бандликни ошириш тўғрисида сўз юритилган.

В статье рассматривается роль научных исследований и разработок в развитии инноваций в экономике Республики Узбекистан, ее современное состояние и состояние.

The article deals with the role of research and development in the development of innovation in the economy of the Republic of Uzbekistan, its current state and status.

Калит сўзлар: глобаллашув, интеграция, илм-фан, инновация, инвестиция, Ҳаракатлар стратегияси.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури. lex.uz/docs/4168749

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш, бу борадаги камчиликларни бартараф этиш, сармояларни ўзлаштиришни жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидаги маърузаси. 2018 йил 26 июль. UzA.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"