Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
341
9019
10860

-1841
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
254296
245705
0

+245705

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 539 284
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожланишида юқори технологияларнинг ўрни

Бугунги кунда жаҳон мамлакатларининг иқтисодий ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни тобора ошиб, бозор тузилмасининг оптималлашуви ва аҳолини иш билан бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Маълумотларга қараганда, постиндустриал ва индустриал мамлакатларда ялпи ички маҳсулотнинг 3/4 қисми ва меҳнатга лаёқатли аҳолининг камида 80 фоизи иқтисодиётнинг ушбу сектори улушига тўғри келмоқда.

Мамлакатимизда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши устувор йўналишлардан бири бўлиб, у аҳоли бандлигини янада ошириш, ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсишига эришиш, замонавий бизнес ва рақобат муҳитини яратиш, иқтисодиётнинг истиқболли ривожланишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таькидлаганидек, “Биз 2018 йилни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологиларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилган эканмиз, келгуси йили фаол тадбиркорликни ривожлантириш эътиборимиз марказида бўлади. Бу соҳани қўллаб-қувватлаш, биснес субъектларини жадал ва барқарор ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилади.”[1].

Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, шуни таъкидлашимиз мумкинки, Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши бўйича бой тажриба тўпланган. Бу, энг аввало, иқтисодиётнинг ушбу секторини ривожлантиришга ҳукумат даражасида эътибор қаратилаётганлиги, соҳанинг ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган инфратузилманинг, хусусий тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий базанинг жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда тобора такомиллашиб бораётганлиги билан изоҳланади. Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун банк ва солиқ имтиёзларининг кенгайиб, соҳа вакилларининг замонавий бизнес юритиш қоидалари бўйича билим ва кўникмалари кенгайиб бормоқда.

Ўзбекистонда йилдан-йилга кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг кўпайиб бораётганлиги улар орасида рақобатнинг шаклланишига туртки бўлмоқда. Натижаси улар ўз фаолиятларини ташкил этишда юқори технологиялардан фойдаланишга эътибор қарата бошладилар. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг бошқа бизнес субъектларидан фарқли жиҳатлари шундаки, уларнинг молиявий имкониятлари чекланган. Шу боис ушбу бизнес вакиллари юқори технологияларни жалб қилишда ташқи ёрдамга эҳтиёж сезади.

Мамлатимизда бундай ёрдам асосан ҳукумат томонидан амалга оширилаётган бўлиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бевосита давлатнинг фаол қўллаб-қувватлаши туфайли юқори технологиялардан фойдаланиш имкониятларига эга бўлишмоқда.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари талабларига мос келадиган кичик ҳажмдаги замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар тармоғи ҳам кенгайиб бормоқда. Бироқ ушбу корхоналарда маҳсулотларини мижозларга етказиш борасида самарали маркетинг, реклама ва инновация стратегияларидан фойдаланиш тажрибаси етишмаяпти. Бу эса мазкур корхоналарга қараганда рақобатбардошлик даражасининг пасайишига олиб келмоқда.

Қолаверса, кўплаб кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида хорижий мамлакатларда ишлаб чиқарилган қулай ва ихчам технологиялардан фойдаланилаётган бўлиб, бунда тадбиркорлар учун лизинг хизматларининг самарали ташкил этилаётганлиги уларга қўл келмоқда.

Бундан ташқари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида юқори технологиялар асосида ишлаб чиқаришни ташкил этишни ривожлантириш мақсадида халқаро молиявий ташкилотларнинг лойиҳалари ва хорижий кредит линиялари ҳам амал қилмоқда. Йилдан-йилга бундай молиявий кўмак лойиҳалари ва кредит линиялари орқали ташкил этилган кичик ишлаб чиқаришларнинг салмоғи ошиб боряпти. Улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳам мос равишда сифатли бўлиб, бу ички бозорларда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиб боришига олиб келяпти.

Мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий сиёсатнинг асосий йўналишларидан бири маҳаллий хом-ашё ресурсларидан максимал даражада фойдаланиш асосида ишлаб чиқаришда юқори технологияларни татбиқ этиш ва улар ёрдамида хом-ашё ресурсларини қайта ишлаб, рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар тайёрлашдир. Миллий иқтисодий сиёсатнинг ушбу йўналиши доирасида юқори технологиялардан фойдаланаётган кичик бизнес субъектларининг фаолияти тўлиқ қўллаб-қувватланмоқда.

Глобал бизнес бозоридаги тенденцияларга эътиборни қаратадиган бўлсак, кейинги йилларда ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқараётган ва ўз фаолиятида бундай технологиялардан самарали фойдаланаётган кичик бизнес субъектлари муваффақият қозонмоқда. Бунга мисол қилиб, АҚШда бир неча йиллар олдин кичик корхона сифатида ташкил топган Google ҳамда Японияда 1997 йилда ташкил этилган Rakuten каби компанияларни кўрсатишимиз мумкин. Улар қисқа фурсатда узоқ йиллардан буён самарали фаолият кўрсатиб келаётган автомобиль ишлаб чиқариш компанияларини ҳам даромад олиш борасида қувиб етишди.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарининг юқори технологиялардан фойдаланиш суръатларини ошириш учун:

– ушбу тадбиркорлик субъектларида инновацион ва бизнес стратегияларини самарали қўллаш бўйича кўникмаларни янада ривожлантириш;

– жаҳон тажрибасида синалган усуллардан бири бўлган кичик бизнес субъектларини ўзида бирлаштирган турли хил уюшмалар фаолиятини рағбатлантириш;

– ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият кўрсатадиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришга қаратилган алоҳида тизимни яратиш мақсадга мувофиқдир.

Саидубайдуллахон Саидумаралихонов,

Тошкент Давлат иқтисодиёт университети талабаси.

Аннотация

Мақолада мамлакатнинг иқтисодий ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда юқори технологияларнинг роли ва аҳамияти юзасидан айрим хулоса ва таклифлар билдирилган. 

В статье раскрывается роль малого бизнеса и частного предпринимательства в экономическом развитии страны, роль и значение высоких технологий в сфере малого бизнеса и частного предпринимательства.

The article outlines the role of small business and private entrepreneurship in the economic development of the country, the role and importance of high technologies in small business and private entrepreneurship, as well as the effective use of high technologies in small businesses in Uzbekistan.

Калит сўзлар: кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик, юқори технологиялар, бозор тузилмаси.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. –Т.: “Халқ сўзи”сўзи газетасининг расмий веб-сайти www.xs.uz

2. Ҳамроев Ҳ.Р. “Тадбиркорлик асослари”. -Т.: Янги нашр нашриёти, 2010 йил.

3. www.standart.uz



[1] Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.

www.xs.uz – “Халқ сўзи” газетасининг расмий веб-сайти.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"