Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6473
7972
8165

-193
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
201940
286969
11092

+275877

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 440 999

energy_300_55424Соҳани ўрганган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ёрмамат Холиёровнинг таъкидлашича, бугунги кунда электр энергияси узатувчи магистраль ҳамда паст кучланишли тармоқларда 20 фоизгача, истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан самарасиз фойдаланилиши оқибатида эса 10-15 фоиздан ортиқ электр энергиясини йўқотиш ҳолатлари мавжуд.

Халқаро тажрибадан маълум бўлишича, бу кўрсаткич ривожланган давлатларда 4-5 фоиз атрофидадир. Мамлакатимизда ҳам энергетика тизимида амалга оширилаётган ислоҳотнинг асл моҳияти шундаки, энг аввало, энергия ишлаб чиқариш ва уни истеъмол қилишда ҳуқуқий асос бугунги кун талабига жавоб бериши керак. Амалдаги қонунга киритилаётган ўзгартишлардан айни мақсад кўзланган.

Соҳани ўрганган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ёрмамат Холиёровнинг таъкидлашича, бугунги кунда электр энергияси узатувчи магистраль ҳамда паст кучланишли тармоқларда 20 фоизгача, истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан самарасиз фойдаланилиши оқибатида эса 10-15 фоиздан ортиқ электр энергиясини йўқотиш ҳолатлари мавжуд. Халқаро тажрибадан маълум бўлишича, бу кўрсаткич ривожланган давлатларда 4-5 фоиз атрофидадир. Мамлакатимизда ҳам энергетика тизимида амалга оширилаётган ислоҳотнинг асл моҳияти шундаки, энг аввало, энергия ишлаб чиқариш ва уни истеъмол қилишда ҳуқуқий асос бугунги кун талабига жавоб бериши керак. Амалдаги қонунга киритилаётган ўзгартишлардан айни мақсад кўзланган.

Хўш, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзолари ташаббуси асосида ишлаб чиқилган “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Респуб­ликаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасида қандай янгиликлар назарда тутилмоқда?

Парламент қуйи палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Экоҳаракат депутатлик гуруҳи аъзолари иштирокида ўтказилган дебат шу саволлар доирасида кечди. Баҳс-мунозараларга бой ўтган тадбирда ҳар бир фракция аъзоси лойиҳа юзасидан ўз нуқтаи назар­лари ва қарашларини билдирди.

Шуҳрат БАФОЕВ, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси:

– Ривожланган давлатлар таж­рибаси шуни кўрсатмоқдаки, ишлаб чиқаришда ҳам, аҳолининг маиший ҳаётида ҳам энергия тежовчи технологияларни қўллашга ўтиш энг самарали йўл ҳисобланади. Қонун лойиҳаси ҳам айни шу борадаги энг долзарб масалалардан бирини ечишга йўналтирилган. Унда энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни сертификатлаш алоҳида норма сифатида акс эттирилмоқда. Бу давлат томонидан энергия ресурслари истеъмоли самарадорлигини мониторинг қилишнинг таъсирчан тизимини яратишга хизмат қилади. Шунингдек, тадбиркорлар томонидан замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда қўл келади.

Жолдасбай АБДУЖАМИЛОВ, “Миллий тикланиш” ДП фракцияси аъзоси:

– Лойиҳа ор­қали амалдаги қонунда мавжуд бўлган “қонун ҳужжатларига мувофиқ, бошқа ваколатларни амалга оширади” деган ҳаволаки норма ҳукумат ваколатларидан чиқариб ташланаётгани эътирофга молик. Шу билан бирга, лойиҳада фақат Вазирлар Маҳкамасининг энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи орган сифатида киритилиши масаласини қайта кўриб чиқиш керак, деб ўйлайман. Чунки бу соҳада давлат сиё­сатини юритишда бошқа давлат органлари ҳам ўз ваколати доирасида фаол қатнашиши мақсадга мувофиқ бўларди. Шунингдек, қонун лойиҳасида акс эттирилаётганидек, мамлакатимизда энергия самарадорлиги паст бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки улар импортини чеклаш иқтисодиётимизнинг янада юксалишига ёрдам беради.

Шуҳрат ТУРСУНБОЕВ, ЎзХДП фракцияси
аъзоси:

– Ҳудудларда аҳоли билан бевосита мулоқотларимиз чоғида энергия масаласида одамларни қийнаётган муаммоларга кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Бунга эса, 1997 йилда қабул қилинган амалдаги қонунда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига етарлича ваколатлар берилмагани, ўтган давр мобайнида унга ўзгартиришлар киритилмагани ҳам сабаб бўлмоқда. Лойиҳада маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг энергия соҳасидаги ваколатлари белгиланаётгани
муаммоларнинг тизимли ечилишига ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади, деб ўйлайман. Бу сайловчиларимиз кўтараётган, айрим ҳудудларда электр энергиясидан назоратсиз фойдаланиш, уни ўчириб қўйиш ҳолатларини бартараф этишда ёрдам беради. Шу билан бирга, фикримча, амалдаги қонунни тўлиқ инвентаризация ва таҳлилдан ўтказиб, уни тўғридан-тўғри ишлайдиган тарзда, янги таҳрирда қабул қилиш вақти келди.

Умид СУЛАЙМОНОВ, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси:

– Қонун лойиҳасининг янги 101-моддасида энергия­дан оқилона фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини ўз ваколатлари доирасида амалга оширувчи органларнинг аниқ белгилаб қўйилишини маъқуллайман. Зеро, соҳа ривожи учун масъул органларнинг аниқланиши улар устидан нафақат депутат ёки парламент назоратини, балки жамоатчилик назоратини ҳам тўлақонли йўлга қўйишга шароит яратади. Лекин шу каби бошқа янги нормаларни қонунда акс эттириш билан бирга уларнинг амалиётда ишлаш механизмлари ўртасида номутаносиб­лик масалаларини ҳам ўйлаб кўришимиз, қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилиш механизмларини кенгайтиришимиз лозим.

Фарҳод ҚУВВАТОВ, Экоҳаракат депутатлар
гуруҳи аъзоси:

– Қонун лойиҳасида давлат назорати органларининг ваколатларини янада кенгроқ очиш керак. Бои­си, энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш вазифаси бу органлар зиммасига юкланмоқда. Ҳудудлардаги ўрганиш­лар жараё­нида бу борада талайгина муаммолар мавжудлигига дуч келяпмиз. Бундан ташқари, бу масалага оид норма давлат назорати органи масъулиятини ошириб, экология ва атроф-муҳитга салбий таъсир этувчи омилларга ва воситаларга чек қўйилишида муҳим туртки бўлиб хизмат қилиши мумкинлигига эътибор беришимиз лозим.

Дебат давомида депутатлардан Шуҳрат Ёқубов лойи­ҳада ҳозир 4 та янги модда мавжудлиги, лекин янги моддалар сонини янада кўпайтириш, масалан, энергия тежовчи технологияларни қўллаётган тадбиркорларга имтиёз тақдим этувчи нормаларни қўшиш лозимлигини билдирди. Депутат Қодир Жўраев бу фикрга қўшилган ҳолда, жазоловчи моддалардан кўра рағбатлантирувчи нормалар кўпроқ самара бериши мумкинлигини таъкид­лади. Соҳа мутахассислари ҳам муҳокамада фаол иштирок этиб, энергияни тежаб ишлатиш борасида Япония, Германия каби давлатлардаги мавжуд ўзига хос амалиёт ва қонунчилик ҳақида маълумот беришди. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш, улардан энг мақбуллари асосида миллий қонунчилигимизни такомиллаштиришнинг зарурияти ва аҳамия­тига тўхталиб ўтишди.

Замира ТОЖИЕВА.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"