hamkorlik_300Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Тошкент молия институти  ўртасида капитал бозорини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Унда ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Ҳужжатга асосан, агентлик ва институт томонидан қўшма ўқув ҳамда илмий лойиҳалар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ қилинади. Капитал бозори тизими тубдан такомиллаштирилиб, ушбу соҳадаги хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда фонд биржаси профессионал қатнашчилари иштирокида ўқув курслари ташкил этилади.

Турли даражадаги тадбирлар, шу жумладан, қўшма семинарлар, тренинглар, конференциялар ва симпозиумлар  ўтказилади. Колумбия университети ҳузуридаги Picker Center маркази ўқитувчилари Тошкент молия институтида маъруза ва семинарлар, шу жумладан, онлайн дарслар ўтказиш  учун таклиф қилинади.

Бундай ҳамкорликдан кўзланган мақсад етакчи хорижий университетлар билан биргаликда капитал бозори соҳаси учун сифатли кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишдан иборат.