Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5746
7751
8025

-274
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
159766
284189
56046

+228143

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 252 042

sino_300Аввал хабар қилинганидек, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 4 январдаги 4090-сонли қарорига асосан “SINO” АЖ давлат акциялари пакетини инвесторларга танлов асосида “ноль” харид қийматида, корхонанинг кредиторлар олдидаги қарзини тўлаш ва фаолиятни соғломлаштириш учун инвестициялар киритиш шарти билан сотиш белгиланган эди.

Давлат тендер комиссиясининг 2019 йил 10 июндаги (01-24/1-1599-сонли) йиғилиш баёнига кўра, “SINO” АЖ устав капиталидаги 88,8 фоиз давлат улушини қуйидаги инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан танлов савдоларига чиқарилди. Унга кўра, инвестор 2 йил ичида 15,0 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиш орқали 350 та янги иш ўрни яратиши ва электротехника ва электрмаиший маҳсулотлар ишлаб чиқариши лозим эди.

Ҳудудий танлов комиссиясининг 2019 йил 7 сентябрдаги
04-01/172-сонли йиғилиш қарорига асосан ушбу давлат активлари бўйича танлов савдоси жорий йилнинг 30 сентябр куни ўтказилиши белгиланган.

Танлов савдосига 2 та талабгордан таклифлар тақдим этилган:

Талабгор номи
“Next Construction” МЧЖ
“Tespak” МЧЖ
Инвестиция миқдори
37, 3 млн. доллар
42,0 млн. доллар
Бажариш муддати
4 йил
2 йил
Яратиладиган иш ўринлари
760 та
580 та
Фаолият тури
Маиший техника, замонавий иссиқхона, автомобил ва механизмлар эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш.
Кир ювиш машинаси, музлатгич, телевизор, кондиционер ишлаб чиқариш.

 

Ҳудудий танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ, вилоятнинг турли ҳудудларида амалга ошираётган лойиҳаларининг белгиланган муддатларда сифатли амалга ошираётгани боис, “Tespak” МЧЖ танлов ғолиби деб эълон қилинди.

 

Давлат активларини бошқариш

Агентлиги ахборот хизмати.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"