Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6667
12749
14169

-1420
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
174044
276658
49299

+227359

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 542 978

byudjet_300Молия вазирлигида 2020 йилги давлат бюджети лойиҳаси тўғрисидаги  “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашрининг тақдимоти бўлиб ўтди. Нашрда, энг аввало, давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг 2020 йил учун даромадлари ва харажатлари прогнозлари, шунингдек, 2021–2022 йиллар учун бюджет мўлжаллари  акс эттирилган.

Даромадлар солиқ турлари кўринишида тақдим этилмоқда. Шу билан бирга, ушбу қисмда бюджет маб­лағлари қайси соҳаларга йўналтирилишини билиб олиш мумкин. Харажатлар йўналишлар (таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқалар), шунингдек, моддалар (иш ҳақи, озиқ-овқат, коммунал харажатлар ва бошқалар) ва маъмурий бирликлар (вазирликлар ва идоралар) бўйича қайд этилган.

Бундан ташқари, унда баён қилинишича, давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг асосий параметрлари ҳозирда Президент қарори билан қабул қилинаётган бўлса, келгуси йилдан бошлаб қонун шаклида ҳаётга татбиқ этилади. Бугунги кунда бюджетномада давлат мақсадли  жамғармалари 3 тани ташкил этган бўлса, энди улар сони 18 тага етказилмоқда, хусусан, унга Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳам қўшилмоқда. Шунингдек, ҳозирги амалиётда давлат бюджети харажатлари давлат функциялари (иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, марказлашган инвестиция ва бош­қалар) бўйича бюджет сўровини кўриб чиқиш ҳамда жамлаш асосида режалаштирилган. Келаси йилдан тақсимот жорий этилади. Яъни биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга бириктирилган. Шунингдек, парламент ажратмалари жорий этилади, бунда  Олий Мажлис палаталари биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун парламент ажратмаларини тасдиқлайди.  Тармоқ вазирликлари ва идоралар ўзларининг бўйсунувидаги ташкилотлар ўртасидаги тақсимотни мустақил равишда амалга оширадилар.

Ўрта муддатли бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишларини тасдиқлашни назарда тутувчи янги бюджет тақвими жорий қилинмоқда. Бу вазирлик ва идораларга дастурлар ва инвестицион лойиҳаларни ўрта муддатли режалаштириш имконини бериб, инвесторлар ҳамда солиқ тўловчиларга ўзларининг бизнес режаларини шакллантиришда асос бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, келгусида давлат бюджети харажатларини камайтириш тасдиқланган параметрларнинг 3 фоизигача Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида, тасдиқланган параметрларнинг 3 фоизидан юқори миқдорларда  Олий Мажлис палаталари томонидан Вазирлар Маҳкамаси таклифига биноан, маҳаллий бюджетларнинг харажатларини қисқартириш бўйича қарорлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади. Давлат бюджетини ижро этиш жараёнида тасдиқланган параметр­ларда кўзда тутилмаган янги йўналиш­ларга маблағ ажратиш тўғрисида бир вақтнинг ўзида уларни молиялаштириш манбаларини аниқламасдан қарор қабул қилишга йўл қўйилмайди.

Давлат қарзини макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражада сақлаб туриш, давлат ички ва ташқи қарзига ўз вақтида, тўлиқ хизмат кўрсатилиши кафолатини таъминлаш, давлат қарзини диверсификациялаш ва унга хизмат кўрсатиш харажатлари ошиб кетиш хатарларини пасайтириш, Ўзбекистон Рес­публикаси ҳукумати номидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинадиган қарз маблағларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилишини таъминлаш давлат қарзини бошқаришнинг асосий вазифалари этиб белгиланмоқда.

Давлат бюджетининг халқаро стандартларга мувофиқлаштирилган шаклда тақдим этилиши, биринчи навбатда, аҳолига, шунингдек, ташқи инвесторларга ва рейтинг агентликларига  бюджетимиз тўғрисидаги маълумотларни очиқ-ойдин кўрсатиш ва  уларнинг ишончини оширишга қаратилган.

Бу галги фуқаролар учун бюджет нашрини тайёрлашда давлат бюджети тўғрисида маълумот бериш форматига алоҳида эътибор қаратилди. Унда бу гал  ташаббусли бюджетлаштириш бўйича янги бўлим қўшилган. Бунда бюджет маблағларининг аниқ миқдори ва қайси фаолиятга йўналтирилганлиги кўрсатилган. Шу билан бирга,  фуқаролар “Очиқ бюджет” ахборот порталида таклифлар киритиш ва овоз беришда қатнашиш орқали маҳаллий бюджет маблағларининг қўшимча манбаларини йўналтириш керак бўлган тадбирларни мустақил равишда белгилашлари мумкин.

Умуман, мазкур нашр бюджет маълумотларининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, аҳолининг бюджет саводхонлигини ошириш, уларни бюджет жараёнига жалб қилишда самарали восита бўлиб хизмат қилади.

Тадбирда БМТ Тараққиёт дас­турининг Ўзбекис­тондаги доимий вакили ўринбосари Д. Мунтяну республикамиз билан ушбу ташкилот ўртасидаги давлат молиясини бош­қаришни ислоҳ қилишга кўмаклашишга доир ҳамкорлик истиқболларига тўхталиб ўтди.  Халқаро валюта жамғармаси эксперти М. Канжиано  йиллик бюджетни қабул қилиш ва бюджет тўғрисидаги қонун бўйича халқаро тажриба ҳақида гапириб берди.

Замира ТОЖИЕВА.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"