Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8578
9559
9647

-88
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
204055
295946
0

+295946

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 189 322

korporativ_300Акциядорлик жамиятларида миноритар акциядорлар қўмитаси фаолияти тартибини белгилаш мақсадида Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривож­лантириш маркази томонидан Акциядорлик жамиятида миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом

(Адлия вазирлигида 2015 йил 27 августда 2712-сон билан рўйхатга олинган) тасдиқланди.

Низомда “миноритар акциядорлар” тушунчасига акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши ва овоз бериши йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш натижаларига таъсир ўтказмайдиган акциялар эгалари, деб аниқ ҳуқуқий таъриф берилди, миноритар акциядорлар қўмитасини ташкил этишнинг талаблари ва бундай қўмита фаолиятига боғлиқ бошқа талаблар белгиланди.

Ўзбекистонда корпоратив бошқарув тизимини ривожлантиришга оид ислоҳотларнинг кейинги босқичи, асосан, миллий корпоратив бошқарув тизимида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш, шунингдек, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан ошириш, уларга хорижий инвес­тицияларни кенг жалб этиш, уларнинг очиқлиги ва жозибадорлигини таъминлаш, корхоналарни стратегик бошқаришда акция­дорлар ролини кучайтириш учун қулай шароитлар яратиш каби чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилди. Мамлакатимиз Биринчи Президенти И.А.Каримов Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 январда 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишлаб ўтказилган мажлисида корпоратив бошқарув тизимини ривожлантириш масалаласига алоҳида урғу берди. Иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларини белгилаган ҳолда “Корпоратив бошқарув тизимидаги принцип ва ёндашувларни тубдан ўзгартириш, ишлаб чиқариш, ташқи иқтисодий ва инвестиция жараёнларига замонавий халқаро корпоратив менежмент стандартларини жорий этиш жиддий эътиборни талаб қилади” деб, таъкидлаб ўтди (И.Каримов. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир, 2015).

Хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтириш, давлат активларини бошқариш самарадорлигини янада ошириш, давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда республикада корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентининг 2015 йил 31 мартдаги ПҚ-2327-сонли Қарори билан Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси ташкил этилди. Унинг миллий корпоратив бошқарув тизимини янада ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш борасидаги вазифалари ва ваколатлари белгилаб қўйилди. Ушбу комиссия Ўзбекистон Рес­публикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ҳамда давлат бошқарув органлари вакилларидан иборат бўлган таркибда ташкил этилди ва коллегиал орган ҳисобланди.

Комиссия томонидан амалга оширилган таҳлиллар ва ишлаб чиқилган таклифлар натижасида мамлакатда корпоратив бошқарув тизимини халқаро даражага ва янги ривожланиш босқичига кўтарадиган муҳим ҳужжат – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услуб­ларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармон билан қуйидагилар корпоратив бошқарув тизимини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

– халқаро тажрибани чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

– чет эл капитали иштирокида акциядорлик жамиятларини ташкил этиш, акциядорлик жамиятларига хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш;

– эски бўлинмалар ва лавозимларни тугатиш, замонавий халқаро стандартлар ва бозор иқтисодиё­ти талабларига мос янги бўлинма ва лавозимларни жорий этишни инобатга олган ҳолда, акциядорлик жамиятларини бошқариш тузилмасини тубдан қайта ташкил этиш;

– акциядорлик жамиятларини стратегик бошқариш, бошқарув ходимларининг самарали фаолиятини назорат қилишни таъминлашда акциядорлар, жумладан, миноритар акциядорлар ролини ошириш;

– етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик асосида бошқарув ходимларини тайёрлаш ва уларнинг касб даражасини ошириш, шунингдек, акциядорлик жамиятларида раҳбарлик лавозимларига чет эллик юқори малакали менежерларни жалб қилиш.

Мазкур фармон ва у билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг амалга оширилиши натижасида миллий корпоратив бошқарув тизимининг муҳим хусусиятлари қуйидагилардан иборат бўлди:

– мамлакатимизда корпоратив бошқарув тизимини янада ривожлантиришнинг бешта асосий йўналиш­лари белгиланди;

– етакчи хорижий компанияларда бошқарувни ташкил этиш тизимини чуқур ўрганиш асосида ишлаб чиқилган ҳамда замонавий халқаро стандартлар ва бозор иқтисодиёти талабларига мос янги бўлинма ва лавозимларни жорий этишни инобатга олган акциядорлик жамиятининг намунавий ташкилий тузилмаси амалиётга жорий этилди;

– акциядорлик жамиятларининг янги намунавий тузилмасидан келиб чиққан ҳолда “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификатори” янгиланди. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сонли қарори билан янги директор лавозимлари: харидлар бўйича директор, маркетинг ва сотувлар бўйича директор, истиқболли ривожланиш ва инвестициялар бўйича директор, ривожланиш бўйича директор, ривожланиш ва инвестициялар бўйича директор, таъминот ва логистика бўйича директор, молия бўйича директор лавозимлари жорий этилди. Кейинчалик Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сонли қарори билан янгиланган “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификатори” тасдиқланиб, ахборот хавфсизлиги бўйича директор, ахборот технологиялари бўйича директор, сифат бўйича директор, корпоратив бошқарув бўйича директор, стратегик режалаштириш бўйича директор, рискларни бошқариш бўйича директор каби янги лавозимлар жорий этилди;

– шундай тартиб ўрнатилдики, унга кўра, 2015 йил 1 июлдан бошлаб:

– акциядорлик жамияти ижро органининг раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда, хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади;

– акциядорлар, жумладан, миноритар акциядорлар хўжалик судига уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилгани ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилганда, уларга давлат божини тўлаш муддати узайтирилади ва бу бож айбдор томонидан ундирилади;

– акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари номларида уларнинг устав капиталида давлат улушидан қатъи назар, “давлат” сўзидан фойдаланишга йўл қў­йилмайди;

– 2015-2018 йилларда барча акциядорлик жамиятлари йиллик молиявий ҳисоботни Халқаро аудит стандартлари ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ нашр этишади ва ташқи аудитни ўтказишади. Натижада, Давлат рақобат қўмитасининг маълумотларига кўра, 2015 йилда 220 тадан ва 2016 йилда 285 тадан зиёд акциядорлик жамияти томонидан молиявий ҳисоботлар халқаро стандартларга (яъни Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари ва Халқаро аудит стандартлари) мувофиқ эълон қилиш амалиёти жорий этилди.

– акциядорлар ва инвесторларга акциядорлик жамиятлари фаолияти тўғрисидаги ахборот ва маълумотларни олиш имконини берувчи Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази веб-сайти базасида Корпоратив ахборот ягона портали (www.openinfo.uz) яратилди ва унда акциядорлик жамиятларининг молиявий ҳисоботлари, муҳим фактлар, эмиссия рисолалари ва аудитор хулосаси ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар жойлаштирилиши таъминланди;

– рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш учун янги бозорларни фаол ахтариш ва уларга чиқишнинг муҳим тамойилларига асосланган “Акциядорлик жамиятларининг молиявий ва иқтисодий самарадорлигини ошириш дастури” ишлаб чиқилди ва амалга оширилди;

– Корпоратив бошқарув кодекси тасдиқланди.

Зуфар АШУРОВ,

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги

Тадқиқотлар маркази директори ўринбосари, и.ф.ф.д.

(Ўн биринчи мақола).

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"