Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
578
11075
9865

+1210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
172411
299719
27871

+271848

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 457 399
Главная "БИРЖА" Долзарб вазифалар муҳокамаси

logo_lidep_160Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (O‘zLiDeP) Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракциясининг кенгайтирилган қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Партиянинг парламентдаги фракцияси аъзолари, маҳаллий кенгаш депутатлари, барча ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари, партия фаоллари, тадбиркор ва фермерлар иштирок этган тадбирда асосий этибор Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қароридан келиб чиққан ҳолда партия тузилмалари олдида турган долзарб вазифаларга қаратилди.

Таъкидланганидек, мустақиллик халқимиз учун энг улуғ, энг азиз неъмат – эркин ва фаровон ҳаётимиз, ватанимиз тараққиётининг кафолатидир. Мустақиллик байрами кунини нишонлаш, босиб ўтган йўлимиз ва эришган марраларимизга холисона назар ташлаш, бутун дунё тан олган мислсиз ютуқларимиз учун шукроналик, ғурур-ифтихор ва қувонч туйғуларини туйиш имконини беради.

Партия Ўзбекистон босиб ўтган машаққатли ва шонли йўл, амалга оширилган изчил ислоҳотлар, эришилган улкан ютуқлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга муносиб ҳисса қўшишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан мустақиллик йиллари, партия электорати бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка, фермерлик ҳаракатига алоҳида эътибор қаратилгани боис, ушбу соҳа ўзининг иқтисодиётдаги ниҳоятда муҳим ва салмоқли улуши, роли ва таъсири ҳамда ҳеч қайси соҳа ва йўналиш ўрнини боса олмайдиган катта аҳамияти билан давлат ва жамиятни ривожлантиришда алоҳида ўрин эгаллаётганини таъкидланди.

Айнан шу ижтимоий қатлам – ўрта синф – мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янада чуқурлаштириш, барқарор ривожланишидан кўпроқ манфаатдордир. Қисқача айтганда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жамиятдаги ижтимоий ва сиёсий барқарорликнинг кафолати ва таянчи, мамлакат тараққиёти йўлида фаол ҳаракатлантирувчи кучга айланди.

Мустақилликка қадар мамлакатимизда умуман мавжуд бўлмаган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси бугунги кунда ялпи ички маҳсулотнинг 56 фоиздан ортиғини ишлаб чиқармоқда, мазкур тармоқда жами иш билан банд аҳолининг 75-77 фоизи меҳнат қилмоқда. Улар мамлакатимиз, хусусан чекка-чекка қишлоқларимизда ҳам ободончилик, бунёдкорлик ишларини олиб боришга катта ҳисса қўшмоқда.

Қўшма мажлисда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг парламентдаги фракциясининг юқорида номи тилга олинган Президентимизнинг қарорига мувофиқ, партия марказий ва ҳудудий тузилмаларининг махсус ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш, тарғибот-ташвиқот ишларини сифат жиҳатдан янги даражада юксалтириш бўйича муҳим вазифалар белгиланди.

Шунга кўра, партия томонидан ташкил этиладиган тадбирларнинг асосий мазмуни “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этиши, шунингдек, мулкдорлар синфи жамиятимизнинг ҳақиқий таянчига айланиб бораётганига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши кўрсатиб ўтилди.

Тадбир давомида партия Сайловолди дастури ва 2015-2019 йилларга мўлжалланган ҳаракат дастурининг жорий йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ижроси, партия тузилмалари ҳамда партиядан сайланган депутатлик корпуси олдида турган долзарб вазифалар ҳам муҳокама қилинди. Бу борада амалга оширилган ишлар, камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вилоят ШОДИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"