Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3161
6841
6325

+516
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
95711
172875
172957

-82

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 403 993
Главная "БИРЖА" Ёнғоқ кони фойда

yongoq_160дейди Риштон туманидагиИхтиёр СМИК

кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Мўътабархон Аҳмедова.

Дунёда ёнғоқ экспорти энг даромадли ва доимо харидоргир савдо ҳисобланади. Айтайлик, йилига энг кўп, яъни 2 млн. тонна ёнғоқ Хитойда етиштирилади, лекин шунга қарамай аҳолиси кўплиги ҳисобига яна 7 млн. тонна ёнғоқни четдан олади. Туркия, АҚШ, Молдова, Чили давлатлари ҳам мазкур соҳада илғорлар сафида туради.

Мамлакатимиз ёнғоқ етиштиришда дун­ё­да 13-ўринда эканлиги эса ҳудудимизнинг табиий имкониятларидан оқилона фойдалана олмаётганимизни кўрсатади. Ҳозир юртимизда интенсив ёнғоқзорлар яратишга кенг шароит яратиш, фермерларга керакли тавсия ва йўл-йўриқлар бериш орқали соҳани ривожлантиришга эришиш ҳамда дунё бозорларида муносиб ўрин эгаллаш сари дастлабки қадамлар қўйилмоқда.

Фарғона вилоятида ҳам Марказий Фарғона чўлларида янги ёнғоқзорлар яратиш, ҳосилдорликни ошириш ҳисобига халқ фаровонлигини юксалтириш юзасидан барча чора-тадбирлар кўриляпти.

– Бугунги кунда республикамизнинг таниқли олим ва мутахассислари, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари, ўз ишининг етук билимдонлари мазкур масалага жиддий эътибор қаратишаётганлиги бежиз эмас, – дейди Ёзёвон туманидаги “Хайрулло” фермер хўжалигининг раҳбари Абдурасул Тўраев. – Чўл ерларини ўзлаштириб, Марказий Фарғонани мўл-кўлчилик ҳудудига айлантираётган деҳқон ва фермер хўжаликлари Ёзёвон, Қўштепа, Олтиариқ ва Бағдод туманларида юзлаб топилади. Мен бундан 17 йил илгари фермер хўжалиги ташкил қилиб, 25 гектар ерда деҳқончилик қилишни бошлаган эдим. Жамоа аъзоларимиз билан айни пайтда 90 гектар ерда деҳқончилик қиляпмиз. Ўтган йили ҳар гектар ердан чўл шароитида 42 центнердан пахта хомашёси етиштириб, шартнома режасини вилоятда биринчилардан бўлиб бажардик. Давлатга режадагидан ташқари 65 тонна юқори навли “оқ олтин” етказиб бердик. Ғалла, сабзавот ва полиз экинларидан ҳам юқори ҳосил кўтариб, хўжалигимиз аъзоларига қиш учун бепул тақсимлаб бердик. Фаолиятимизни кенгайтириш ҳисобига олти нафар оила аъзо­ларимиздан ташқари 30 нафар ҳамқиш­лоқларимизни ҳам иш билан таъминладик.

Ёзёвон туманидаги “Ҳотамов Ҳайдарали” фермер хўжалиги аъзолари пахта ҳосили паст майдонларда ёнғоқзор, узумзор, писта-бодомзорлар барпо этиш, мевали ва манзарали дарахтларни кўпайтириш йўли билан иҳотазорларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Бултур дарахтлар оралари ва иҳота майдонларидан оқилона фойдаланиш йўли билан 573 килограмм олма, 250 килограмм беҳи, 245 килограмм олхўри, 120 килограмм хурмо йиғиб олиниб, 5 млн. сўмлик даромад қилинди.

– Ёнғоқ мевасидан тортиб, пўчоғи, барги, ёғигача фойдали ҳисобланади, – дейди Риштон туманидаги “Ихтиёр СМИК” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Мўътабархон Аҳмедова. – Бугунги кунда вилоятимиз ва туманимизда Хитой ва Туркиядан келтирилган ёнғоқ уруғи ва кўчатларини чўл зонасидаги ерларга экиб, серҳосил боғлар яратиш юзасидан қизғин иш олиб борилмоқда.

Маълумки, Марказий Фарғона ерларининг шўрланганлик даражаси юқори, қолаверса, чўл ҳудудларида сув етарли эмас. Шу боис, мазкур майдонлар интенсив ёнғоқзорлар яратиш учун қулай. Фарғона водийси ерларининг денгиз сатҳидан 500-600 метр баландликда жойлашганлиги, ёнғоқ дарахтининг қуёш тиғидан куймаслиги касаллик­ларга чалинмаслигини кафолотловчи табиий шароит ҳисобланади.

Умуман, ер деҳқондан меҳр талаб қилади. Деҳқон фарзандини қанча яхши кўрса, ерни ҳам шундай ардоқлаши керак. Марказий Фарғонадаги ерлар ҳам ана шундай эътибор ва ардоққа муҳтождир.

Баҳодир ЭРГАШЕВ

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"