Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3177
6841
6325

+516
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
95727
172875
172957

-82

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 404 009
Главная "БИРЖА" Islohotlarning hayotbaxsh samarasi

 

fikr_160“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази 1000 дан зиёд аҳоли вакиллари ўртасида тадқиқот ўтказиб, фуқароларимизнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирларнинг нақадар изчил амалга оширилгани хусусидаги фикрлари билан қизиқди.

Маълум бўлишича, халқимизнинг давлат бошқаруви ва жойлардаги ижро ҳокимияти органлари фаолиятига берган баҳоси ижобий. 2017 йилнинг биринчи чорагида респондентларнинг 47,1 фоизи давлат идоралари ишидан қониқиш ҳосил қилганини айтишган, тўртинчи чоракда мазкур кўрсаткич 52,3 фоизни ташкил этган.

Аниқланишича, аҳолининг долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилиш бўйича давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятидан фуқаролар қониқишининг энг юқори даражаси Сурхондарё (86,7 фоиз), Наманган (75,6 фоиз) ва Сирдарё (75 фоиз) вилоятларида, Фарғона ва Жиззах вилоятлари аҳолисининг бу борада берган баҳоси эса мамлакат бўйича ўртача даражадан паст бўлган.

Ҳар иккинчи респондент жойлардаги ижро ҳокимияти органлари фаолиятига доир ахборотнинг очиқлик даражасига баҳо бериб, айни жабҳада ахборот очиқ ва улардан фойдаланиш мумкин, деб ҳисоб­лаган. Тўрт чорак мобайнидаги сўровлар мониторинги бу кўрсаткич 10,5 фоиз ўсганини кўрсатган. Ҳар учинчи иштирокчи эса давлат идоралари фаолияти ҳақидаги ахборот ҳаммага ҳам очиқ эмаслигини ва улардан барча бирдек фойдалана олмаслигини айтишган.

Сўровнома иштирокчиларининг 81,4 фоизи мамлакатда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга барҳам беришда самарали чоралар кўрилмоқда, деб ҳисоб­лаган. Респондентларнинг 80,6 фоизи фикрича, юртимизда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, хавфсизлиги юқори даражада таъминланган.

Сўралганларнинг 78,5 фоизи пенсиялар, стипендиялар ва нафақаларнинг ўз вақтида тўланишидан қониқиш билдирган. Респондентларнинг 75 фоизи улар яшаётган ҳудудда тадбиркорлик ҳамда фермерлик фаолияти учун зарур ва қулай шарт-шароитлар яратилгани, 72,7 фоизи эса ёлғиз ва кексаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ҳамда тиббий ёрдам борасидаги саъй-ҳаракатларни ижобий баҳолаган.

Иштирокчилар бирламчи тиббий муассасаларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли хизмат кўрсатишни таъминлашида сезиларли ўзгаришлар юз бергани, шунингдек, йўловчи транспорти иши ва электр қуввати, газ, ёқилғи таъминоти яхшиланганини қайд этишган.

Тадқиқот жараёнида бандлик масаласи ҳамон долзарблик касб этаётгани, ўтган йилнинг биринчи чорагида фуқароларнинг 38,3 фоизи ишга жойлашиш ўзи учун ҳаётида ҳал қилувчи аҳамият касб этганини билдиришган. Тўртинчи чоракда сўралганларнинг 29,1 фоизи ушбу муаммонинг ўткирлигини кўрсатган. Респондентлар фик­рига кўра, муносиб иш ҳақи тўланадиган яхши, барқарор ишни топиш анча мураккаб ва меҳнат бозоридаги таклиф талабга нисбатан анча кам.

Таҳлиллар аҳолини ёқилғи (газ, кўмир ёки ўтин) билан таъминлаш соҳасидаги амалий ишлар ўз натижасини бераётганини кўрсатган. Айни пайтда тоза ичимлик сув йўқлиги ёки етишмовчилигига дуч келаётган фуқаролар фоизи камайган (биринчи чоракда бу 20,9 фоизни ташкил этгани ҳолда, йил охирига келиб 17,7 фоизга тушган). Бироқ Бухоро, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари аҳолисининг ярмидан кўпи сифатли ичимлик сув ўз вақтида ва узлуксиз берилмаётганини қайд этишган.

Маълум бўлишича, сўралганлар орасида уй-жойга муҳтожлар 21,9 фоиздан 17,2 фоизга камайган. Шу билан бир қаторда, сифатли таълим олиш ва олий ўқув юртида ўқиш ҳақини тўлаш, малакали тиббий хизмат ҳамда дори-дармон сотиб олиш, коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаш фуқароларнинг айрим тоифалари учун муайян қийинчиликлар туғдираётган экан.

Шахсий турар жойлар учун кўрсатилаётган коммунал хизматлар сифати ҳамда барқарорлиги билан боғлиқ саволга 55,6 фоиз респондент марказлашган иситиш тизими хизматидан мунтазам фойдаланиш имкониятига эга эмаслигини билдирган. Кўпчилик, яъни 80,9 фоиз иштирокчи шаҳарларда ҳам, қишлоқларда ҳам аҳолига электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш бўйича вазият яхшиланганини баён қилишган.

Мутахассислар тадқиқот натижасига кўра, айрим ҳудудларда коммунал хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини замонавий талаб ва меъёрларга мос тарзда янада модернизациялаш ҳамда такомиллаштириш айни зарурат эканидан далолат бераётганини қайд этишган. Шунингдек, фуқароларимизда давлат идоралари фаолиятидан қониқиш ҳисси ортиб бораётгани, аҳоли фаровонлигини юксалтириш мақсадларига йўналтирилган ислоҳотлар ҳаётбахш натижалар бераётгани айтилган.

Г.МУРОДАЛИЕВА тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"