Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
175
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
3941
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 108 873
Главная "БИРЖА" Заҳматкаш олимнинг ютуқлари

abduraxmanov_160Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони юртимизнинг илмий салоҳиятини ҳар қачонгидан ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илм-фаннинг ролини кучайтириш, Фанлар академияси академикларининг илмий фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида қабул қилинган эди. Шунга кўра, Фанлар академияси аъзолари таркибини фаннинг устувор йўналишлари бўйича олиб борган илмий-тадқиқотлари натижалари республика миқёсида ва халқаро илмий ҳамжамият томонидан эътироф этилган таниқли олимлар ҳисобига кенгайтириш, мавжуд илмий мактаблар анъаналарини давом эттириш ва янгиларини яратиш вазифалари белгиланганди.

Давлатимиз раҳбари бултур декабрь ойи ниҳоясида имзолаган навбатдаги фармонга биноан, 22 йиллик танаффусдан сўнг Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва ҳайъати тавсияси билан академиянинг 32 нафар янги ҳақиқий аъзоси тасдиқланди. Улар орасида ҳурматли устозимиз – иқтисод фанлари доктори, профессор Қаландар Абдураҳмонов ҳам борлиги барчамизни ғоят қувонтирди. Биз домлани академик унвони билан чин қалбдан қутлаймиз ва бундан кейинги илмий-педагогик фаолиятига улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Қаландар Абдураҳмоновнинг ҳаёт йўли, мамлакатимизда иқтисодиёт фани ва таълим тизимини ривожлантириш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги ва ижтимоий соҳадаги фидокорона меҳнати ёшлар учун том маънода ибрат мактаби вазифасини ўташи тайин. Шу боис, қуйида у кишининг илмий-педагогик ва ижтимоий фаолиятининг баъзи жиҳатлари ҳақида сўз юритишни лозим топдик.

Домла 1946 йил 2 февралда Чироқчи туманининг Гўдакўш қишлоғида туғилган. 1963 йили Тошкент халқ хўжалиги институтига меҳнат иқтисодиёти мутахассислиги бўйича ўқишга кирган. Тўртинчи курсга ўтганида бир гуруҳ иқтидорли тенгдош­лари қатори Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академиясига ўқишни давом эттириш учун юборилган. Академияни битиргач, Тошкент халқ хўжалиги институтининг меҳнатни илмий ташкил этиш ва бош­қариш кафедрасида икки йил ассистент вазифасида ишлаган. Сўнгра Москвадаги ўзи таҳсил олган академиянинг “мақсадли” аспирантурасига таклиф қилинган. 1973 йили “Фан-техника тараққиёти шароитида малакали ишчи кадрлар тайёрлаш (Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари мисолида)” мавзусида диссертация ёқлаб, иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олган. 1978 йилдан то 1991 йилга қадар Тошкент халқ хўжалиги институтида ўқитувчи, доцент, декан ўринбосари, кафедра мудири вазифаларини бажарган. Шунингдек, 1989-1990 йилларда ишдан ажралмаган ҳолда Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академияси докторантурасида ўқиган, “Минтақаларда меҳнат потенциалини бошқариш муаммолари” мавзусида диссертация ёқлаб, фан доктори мақомига эга бўлган.

Устоз Мустақиллик даврида ўзи ишлаган институтда кафедра мудири, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг халқаро алоқалар бўйича муовини, Меҳнат вазирлиги (ҳозирги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) ҳузуридаги Меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муаммоларини ўрганиш илмий маркази директори, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академиясининг ТДИУ қошидаги ўқув-илмий маркази директори, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг илмий кенгаши аъзоси ҳамда Менежмент ва маркетинг кафедраси профессори сифатида фаолият юритди. Охирги 22 йил мобайнида эса Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали директори лавозимида ишлаб келмоқда.

Энг муҳими, домла юқори малакали иқтисодчи кадрлар тайёрлаш ишларида ташаббускорлик кўрсатиб, 30 нафардан ортиқ фан номзодига, 10 нафардан зиёд фан докторига илмий раҳбарлик қилди. Шунингдек, серқирра олим сифатида илмий-тадқиқот ишларини изчил давом эттирди. Иқтисодиёт назарияси, меҳнат иқтисодиёти ва социологияси, инсон тараққиёти, минтақавий иқтисодиёт, ижтимоий соҳа иқтисодиётига доир 500 дан кўпроқ илмий ишга қўл урди. Унинг жами ҳажми минг босма табоқдан ошадиган тадқиқотлари юртимизда ҳамда Россия, АҚШ, Индонезия, Швейцария, Финляндия, Германия каби мамлакатларда чоп этилди.

Қаландар Абдураҳмонов 1997 йили Россия Гуманитар фанлар академиясининг, 1998 йили Олий мактаб фанлари халқаро академиясининг, 1999 йили Минтақалараро меҳнат ва аҳоли бандлиги академиясининг, 2004 йили Россия Табиий фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига қабул қилинди. Бундан ташқари, турли йилларда Нью-Йорк Фанлар академияси, Россия Тадбиркорлик академияси, Россия Хавфсизлик, мудофаа ва ҳуқуқ-тартибот муаммолари академияси академиклигига сайланди, Халқаро география жамияти аъзоси, Жакарта Гунадарма университетининг фахрий профессори бўлди.

Домла жамоат ишларида ҳам фаол қатнашиб келмоқда. Зеро, уни кўпчилик ЮНЕСКОнинг Ўзбекистон бўйича миллий мувофиқлаштириш қўмитаси аъзоси, “Ўзбекистон – Россия” дўстлик жамияти раисининг биринчи ўринбосари, “Ўзбекистон – АҚШ” дўстлик жамиятининг, Ўзбекистонда ва Россияда нашр этиладиган журналлардан бир нечтасининг илмий таҳрир кенгаши аъзоси, республикамизда чиқадиган “Вiznes–Эксперт” журналининг таҳрир кенгаши раиси сифатида яхши танийди. Шунингдек, илм намояндалари тиниб-тинчимас бу заҳматкаш инсон Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги иқтисод фанлари доктори илмий даражасини бериш бўйича ихтисослашган кенгаш аъзоси сифатида мамлакатимизда юқори малакали илмий кадрлар тайёрлашга катта ҳисса қўшиб келаётганини якдиллик билан эътироф этишади.

Қаландар аканинг кўп йиллик самарали илмий-педагогик ва ижтимоий фаолияти муносиб даражада рағбатлантирилган. У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”, Олий таълим аълочиси, Россиянинг “Олий профессионал таълими фахрий ходими” унвонлари, “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 15 йиллиги” эсдалик нишони соҳиби бўлган. Шунингдек, у кўплаб халқаро мукофотлар билан тақдирланган.

Биз устозимиз келгусида ҳам иқтисодиёт фанини янада ривожлантиришга, янги илмий мактаб яратишга, юқори малакали мутахассислар тайёрлашга, халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшишига ишонамиз ва бу орада у кишига зафарлар тилаймиз.

Ҳасан АБУЛҚОСИМОВ,

Мирзо Улуғбек номидаги

Ўзбекистон Миллий университети

профессори, иқтисод фанлари доктори.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"