Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
708
5181
5204

-23
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
177673
203261
119067

+84194

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 044 039
Главная "БИРЖА" Хизмат сифатини яхшилаш йўлида

pochta_160“Ўзбекистон почтаси” АЖ почта алоқаси хизматларидан фойдаланиш жараёнида мижозларга қулайликлар яратиш, амалиётга жорий этилаётган янги хизмат турларини аҳоли ва корхоналарга тақдим қилиш ва бошқа масалалар юзасидан кўпгина ишларни амалга оширмоқда. Аммо почта соҳасининг амалий фаолиятини ўрганиш натижалари шуни кўрсатяптики, бугунги кунда почта алоқаси соҳаси бошқарув тизимини ўзгартириш талаб этилмоқда.

Шуларни эътиборга олган ҳолда почта ходимлари олдида турган масалалар ечимини топиш ҳамда почта хизмати мутахассисларини корпоратив бошқарувнинг илғор услублари билан таништириш, миллий почта операторининг фаолиятини диверсификация қилиш йўлларини ўрганиш, кадрлар салоҳиятини замон талаблари даражасига мослаштириш мақсадида “Ўзбекистон почтаси” АЖ раҳбарияти ташаббуси билан Урганч шаҳрида “Умумий бошқарув ва тажриба алмашиш” мавзусидаги малака ошириш ўқув курси ташкил этилди.

Тадбирга “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг барча вилоят филиаллари, “Тошкент почтамти”, “Халқаро почтамт”, “Халқаро тезкор почта”, “Матбуот тарқатиш” филиаллари раҳбарлари жалб этилган бўлиб, улар учун умумий маркетинг, умумий менежмент, молияни режалаштириш ва прогнозлаш, инвестицион қарорларни баҳолаш, бошқарув амалиёти, АКТни кенг жорий этиш масалаларига оид семинарлар ўтказилди.

Ўқув курси дастурига мувофиқ, семинарларда ўз соҳасида юқори малакага эга мутахассислар маърузалари тингланди. Ўқув курси иштирокчилари учун ўзига хос фикр ва тажриба алмашиш платформаси имкониятини ҳам яратиб берди.

Ўқув курсининг назарий қисми тугагач, Хоразм вилояти туманлараро почта алоқаси боғламалари ва алоқа бўлимларида почта алоқаси хизматларининг кўрсатилиши бўйича амалий тажриба алмашилди. Ўқув курси якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"