Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2375
7144
7763

-619
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
164650
254685
80666

+174019

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 715 036
Главная "БИРЖА" “Яширин иқтисодиёт” учун амнистия кутилмоқда

qonun_160_2Иқтисодиёт вазири биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевнинг маълум қилишича, юртимизда ва хорижий мамлакатларда шу вақтга қадар яширинча тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган юртдошларимиз учун молиявий амнистия чоралари кўриш режалаштирилмоқда.

Унинг фикрига кўра, айни вақтда Президент қарори лойиҳаси тайёрланмоқда. Ушбу ҳужжатда шу вақтга қадар тадбиркорлик фаолияти билан ноқонуний шуғулланган ва ўз даромадларини яширган барча тадбиркорлик субъектларига амнистия қўллаш чора-тадбирлари белгиланади.

Мубин Мирзаевнинг билдиришича, ҳозирча молиявий амнистия­ни 1 ёки 2 йил муддатда жорий қилиниши борасида бир нарса дейиш қи­йин. Бу якуний қарор қабул қилинганидан сўнг маълум бўлади. Яъни қарор қабул қилинганидан сўнг белгиланган амнистия муддати ичида тадбиркорлар ўз даромадларини ҳеч қандай тўсиқсиз ва ортиқча текширувларсиз Ўзбекистонда қайд этиб, легаллаштиришлари ҳамда фаолиятларини давом эттиришлари мумкин бўлади.

Мутахассиснинг айтишича, айрим экспертлар бугунги кунда яширин иқтисодиётнинг Ўзбекистон ЯИМдаги ҳажмини 50 фоиз атрофида деб баҳолашмоқда. Бу, ўз навбатида, давлат бюджети даромадларига ва иқтисодиёт ривожланишига тўсқинлик қилади.

“Қандай қилиб бунинг олдини олиш мумкин? Валюта бозорининг либераллаштирилиши бирламчи қадам ҳисобланади. Кейинги босқич солиқ тизими билан боғлиқ бўлади. Мисол учун айтадиган бўлсак, агар 2018 йилда имтиёз ва преференция бермасдан 20 фоизлик қўшимча қиймат солиғи ундирилса, давлат бюджетининг 80 фоизи қопланади. Айтмоқчиманки, президент топшириғига биноан, 2018 йил биринчи ярим йиллигида солиқ тизимини қайта кўриб чиқамиз. Бундан ташқари, барча учун бир хил шароит ва рақобат муҳитини яратиш орқали яширин иқтисодиётни легаллаштириб, корхона ва ташкилотларнинг бемалол ишлашига имкон берадиган таклифлар Иқтисодиёт, Молия вазирликлари ва Марказий банк билан ҳамкорликда тайёрланмоқда. Биз 2018-2020 йилларда яширин иқтисодиёт ҳажмини йил сайин камайтиришга эришсак, бу давлат бюджетининг барқарорлигини ва солиқ базасининг кенгайишини таъминлайди”, деди Мубин Мирзаев.

Интернет хабарлари асосида Г.САЙДАЛИЕВА тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"