Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
708
5181
5204

-23
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
177673
203261
119067

+84194

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 044 038
Главная "БИРЖА" Тиббий мутахассислар таъминоти яхшиланади

tibbiyot_160Ҳар қандай соҳа ривожи шу йўналишда тайёрланаётган кадрлар салоҳиятига, мутахассислар таъминотига боғлиқ. Хусусан, тиббиётда ҳам. Шу боис, давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш соҳаси мутасаддилари билан ўтказилган ҳар бир учрашувда тиббий таълим ва кадрлар таъминоти бўйича топшириқлар бериб келмоқда.

2017 йил 12 декабрь куни тиббиёт соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилиб, жойлардаги тиббиёт муассасаларининг кадрлар таъминоти ва салоҳияти етарли эмаслиги, яъни бугунги кунда мамлакатимизда 11 мингдан зиёд шифокор етишмаслиги сабабли янгидан ташкил этилаётган тиббиёт муассасалари томонидан аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсата олинмаётгани, бунинг сабаблари, оқибат ва ечимларига алоҳида эътибор қаратганди.

Президентимизнинг ўринли танқиди ва топшириқларидан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда тиббиёт кадрларига бўлган эҳтиёж ҳудудлар, туманлар ва муассасалар кесимида ўрганиб чиқилди.

Дарҳақиқат, ўрганиш натижасида бугунги кунда даволаш-профилактика муассасалари тизимида 11 мингдан зиёд вакант ўрин мавжудлиги, шундан 3462 та штат умумий амалиёт шифокорлари, 8217 таси тор мутахассислик­ларга тегишли экани аниқланди.

Ушбу ўринларни юқори билим-савияга эга кадрлар билан тўлдириш юзасидан бир қатор амалий чоралар ишлаб чиқилди. Хусусан, ушбу ўринлар тиббиёт олий таълим муассасалари битирувчиларини мақсадли йўналтириш орқали қопланиши белгиланди.

Шу мақсадда тиббиёт олий таълими муассасаларининг битирувчилари ва клиник ординаторларининг ҳудудлар кесимида манзилли рўйхати шакллантирилди.

Халқимиз манфаатини кўзлаб қилинган ушбу ҳаракатлар кадрлар сифатига таъсир қилмаслиги учун улар мутахассислик бўйича пухта тайёрланди. Шунингдек, 2018 йил январь ойининг биринчи ўн кунлиги давомида ишга йўлланиши лозим бўлган барча битирувчилар ўртасида якуний давлат аттестациялари ўтказилди.

Ёш мутахассислар 2018 йилнинг январидан бошлаб ўз иш жойларида фаолият бошлаши учун уларни уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйи­ча зарурий ишлар амалга оширилди.

Ўтказилаётган ушбу амалий саъй-ҳаракатлар натижасида истиқболда умумий амалиёт шифокорлиги бўйича бўш ўринлар 88 фоиз, тор мутахассисликлар бўйи­ча эса 55 фоиз қопланиши кутилмоқда.

Айни кунларда тиббиёт кадрларига эҳтиёж юқори бўлган ҳудудларга ишга йўлланувчи битирувчилар, клиник ординатор мутахассисларга тиббиёт таълимини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар топширилиши ва жойларга кузатиш маросимларига катта тайёргарликлар кўрилмоқда. Битирувчиларнинг жорий йил 20 январга қадар иш бош­лашлари учун барча шароитлар тайёрланган.

Ҳар қандай муваффақият негизида халқ ишончи, ишга муносабат, қатъий интизому юксак масъулият ётади. Айниқса, тиббиёт соҳасида ушбу мезоннинг аҳамияти ниҳоятда катта. Бугун халқимиз хизматига бел боғлаб, фидокорона меҳнати орқали эл-юрт дуосини олиш каби эзгу мақсад сари шошаётган ёшлар нигоҳида айни шу фикрни ўқидик. Улар ёш, шашти баланд, энг муҳими, Ватан равнақи, эл-юрт саломатлиги йўлида камарбаста.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"