Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
161
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
3927
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 108 859
Главная "БИРЖА" Замонавий таълим тизими мамлакат тараққиётига хизмат қилади

nostrifikatsiya_160Президентимиз ўтган йил 20 апрелда имзо чеккан “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор соҳадаги ислоҳотларни ҳар қачонгидан жадаллаштиришнинг муҳим омилларидан бири бўлди. У мазкур тизимдаги ишларни мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тараққий эттириш борасидаги устувор вазифалар талабларига мослаштириш масалаларини тубдан қайта кўриб чиқишга, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

– Қарор ижросини таъминлаш мақсадида олий таълим тизимини 2017-2021 йилларга мўлжалланган комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди, – дейди Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти ректори С.Аҳмедов. – Дастурда ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар қатъий белгилаб берилди. Масалан, шу давр оралиғида бизнинг институтимиз ўқув-лаборатория базаси модернизация қилинади. Бунинг учун 7 миллиард 561 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилади. Таълим жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш учун жами қиймати 1,9 миллиард сўмлик 208 та компьютер, 185 та проектор ва 350 дан зиёд бошқа технологик қурилмалар олинади.

Бакалавриат ўқув режаси тузилмаси ва уларнинг мазмуни ҳам такомиллаштирилади. Чунончи, ўқув режасида махсус фанлар блоки соатлари ҳажмини 15-20 фоизга, аниқроғи, амалдаги 906 соат ўрнига 1254 соатга ошириш, гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки соатлари ҳажмини эса 5-10 фоизга камайтириш, билим сохалари доирасида математик ва табиий-илмий фанлар блокидаги фанларни заруриятга қараб, унификация қилиш белгиланган.

Дастурни бажариш асноси институтда бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича қабул кўрсаткичлари ҳам босқичма-босқич ошириб борилади. 6 та янги бакалавриат йўналиши ва 8 та магистратура мутахассислиги очилади. Натижада 2021 йилга бориб, институтда ўқиётган талабалар сони ҳозиргига нисбатан 1200 нафарга кўпайиб, 6100 нафарни ташкил этади.

Институт иншоотлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида янги йилда 580 нафар талабага мўлжалланган иккита ётоқхона, келаси ўқув йилида муассасанинг бош ўқув биноси капитал таъмирдан чиқарилади. 2021 йил охиригача эса қурилиш, қурилишни бошқариш, архитектура факультетларининг ўқув бинолари ҳам таъмирланиб, замонавий шарт-шароитлар яратилади. Айни мақсадда 39 миллиард 174 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланади. Бу эса дастурдаги вазифалар кўлами ва салмоғи нечоғли юқори эканлигидан далолат беради.

Абдурасул САТТОРОВ.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"