Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3053
9611
9649

-38
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
74355
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 179 287
Главная "БИРЖА" Эгасига расмийлаштирилмаган акциялар

 

qimmatli_qogoz_160_1Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан юритилаётган акциядорлик жамиятларининг ягона давлат реестрида жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 31 та акциядорлик жамияти мавжуд бўлиб, уларнинг жами эмиссияси ҳажми 224 млрд. 289,4 млн. сўмни, акциялари сони 99 194 677 донани ташкил этади.

Ушбу акциядорлик жамиятлари томонидан қўшимча акцияларни чиқариш, уларни сотишдан тушган маблағлар ҳисобига ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, замонавий, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, янги лойиҳаларни амалга ошириш орқали янги иш ўринлари яратиш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

2017 йил мобайнида бошқарма томонидан акциядорлик жамиятларининг жами 3 млрд. 970 млн. сўмлик 11079540 дона акцияси чиқарилуви рўйхатдан ўтказилди. 2 та жамиятнинг жами 327,3 млн. сўмлик 77068 дона акцияси чиқарилуви бекор қилинди.

Вилоят бўйича фаолият кўрсатаётган жами 38 та акциядорлик жамиятида корпоратив веб-сайт ташкил этилган. Ушбу жамиятларда олиб борилаётган ислоҳотлар, уларнинг молия­вий ва иқтисодий кўрсаткичлари, корпоратив бош­қарув бўйича фаолияти, муҳим ўзгариш­лар бўйича ахборот ва маълумотлар мазкур веб-сайтларда ҳамда Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг Корпоратив ахборот ягона портали (http://openinfo.uz/) орқали ошкор этилиб борилмоқда.

Бошқарма томонидан ўтган йил мобайнида қимматли қоғозлар бозорини ривож­лантириш, бозор қатнашчилари томонидан ахборот ва маълумотларни ошкор этиш, ҳуқуқбузарлик­ларнинг олди олинишини таъминлаш, профилактика самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, соҳага ёш малакали кадрларни, тадбиркор ва ишбилармонларни жалб этиш мақсадида семинар, давра суҳбати ва талабалар билан учрашувлар ўтказилди.

Бошқармада ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” ҳамда ишонч телефонига қилинган ҳар бир мурожаатда кўтарилган масалалар ўрнатилган тартибда ва муддатда ҳал этилмоқда. Йил мобайнида ҳудудий бошқармага юридик ва жисмоний шахслар томонидан юборилган 39 та ариза ва мурожаат худди шу йўсинда кўриб чиқилиб, уларда кўрсатилган масалалар қонуний ҳал этилиши таъминланди, акциядорларга 114,5 млн. сўм миқдоридаги дивидендлар ундирилиб берилди.

Жумладан, фуқаро С.Алибоевнинг аризасини кўриб чиқиш жараёнида “Оқ олтин” акция­дорлик жамиятининг 101 нафар ишчи-ходими “Андижонпахтасаноат” акциядорлик жамияти акцияларини сотиб олиш учун иш ҳақларидан маблағ тўлаганлиги, лекин акциялар уларнинг ҳисобига расмийлаштирилмаганлиги аниқланган. Акциядорларнинг ҳуқуқларини тиклаш ва дивидендларнинг тўлаб берилишини таъминлаш мақсадида судга даъво ариза киритилди ва даъво суд томонидан қаноатлантирилди. Натижада 101 нафар акциядорнинг ҳуқуқлари тикланди, яъни уларнинг тегишли “ДЕПО” ҳисоб рақамларига акциялар ўтказилди, 39,4 млн. сўм миқдоридаги дивидендлар ундирилиши белгиланди.

Бундан ташқари, акциядорлик жамиятлари томонидан Корпоратив ахборот ягонапорталига жойлаштирилган 2017 йил 2-чорак якунлари бўйича молиявий ҳисоботларини таҳлил қилиш якунларига кўра, 21 та жамиятнинг акциядорлар олдида дивидендлардан қарздорлиги аниқланди ва барчасига қонунбузилиш ҳолатларини тўхтатиш ва бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Натижада 1,3 млрд. сўм дивиденд­лар ушбу акциядорлик жамиятлари томонидан тўланиши таъминланди.

Шунингдек, ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш даврида қайта ташкил этилган жамиятга таъсисчи бўлиб кирмаган акциядорларга тўланмаган маблағларнинг ундирилишини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти иқтисодий судига даъво-аризалар киритилиб, улар суд томонидан қаноатлантирилди. Жумладан, даъво суммалари “Андижон вилояти МТПлар бирлашмаси” АЖ бўйича 350,5 млн. сўм, “Асакатранснефт” АЖ бўйича 478,3 млн. сўм ва “Андижон хизмат” АЖ бўйича 1 347,5 млн. сўмни, жами 2 млрд. 176 млн. сўмни ташкил этди.

Авазбек НОСИРОВ,

Қимматли қоғозлар бозорини

мувофиқлаштириш ва ривожлантириш

маркази Андижон вилояти ҳудудий

бошқармаси бошлиғи.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"