Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
237
6336
7078

-742
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
198715
199080
102206

+96874

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 264 161
Главная "БИРЖА" Замонавий отхона

qorabayr_160От чоптириш, улоқ-кўпкари мусобақалари азал-азалдан халқимиз орасида кенг оммалашган. Жисмоний куч-қувват, эпчиллик, ҳалоллик, мардлик ва довюракликка дахлдор бу ўйинлар ёшларни баркамол қилиб тарбиялаш, соғлиқни мустаҳкамлаш омили сифатида хизмат қилиб келган. Бир сўз билан айтганда, халқимиз отчилик ва от спорти борасида бой тажрибага эга. Бироқ бу ишлар халқаро даражада ташкил этилмагани ҳам бор гап. Сабаби, шу вақтга қадар зотдор отларни парваришлаш, от спортини ривожлантириш ишлари яхлит тизимга солинмаганди. Президентимизнинг 2017 йил 15 июндаги “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эса бу борада туб ўзгаришлар ясовчи муҳим ҳужжат бўлди.

Воҳадаги “Қорабайир отчилик мажмуа­си” унитар корхонасига қарашли бўлган ҳамда зотдор отларни парваришлаш ва от спорти мусобақалари ўтказишга мўлжалланган йирик мажмуа ҳам шу қарор асосида “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ташаббуси билан барпо этилди.

– Бу иншоот 10,24 гектар майдонни эгаллаган, – дейди корхонанинг тармоқ бошлиғи Даврон Мусаев. – Унда қиш ва ёз фаслларида ҳам мусобақалар ҳамда машғулотлар ўтказишга мўлжалланган битта очиқ ва битта ёпиқ манеж мавжуд. Шунингдек, мажмуа ҳудудида ҳар бирига 50 тадан от сиғадиган 4 та отхона қурилди. Иккитасида 100 та спорт оти алоҳида парваришланса, қолган иккитасида 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган шунча от доимий равишда боқилиб, мусобақаларга тайёрлаб борилади.

Мажмуани бунёд этишда зотдор отларни парваришлаб, боқишга мўлжалланган замонавий технологиялардан кенг фойдаланилган. Хусусан, айғирлар ва бияларни қумда совитиш майдончасига механик ускуналар ўрнатилган. Шунингдек, ҳар қайси отхонада энг сўнгги русумли ускуналар воситасида ишлайдиган ва отлар чўмилтириладиган иккита ҳовуз қурилган. Ҳатто отлар сув ичадиган идишлар ҳам автоматлаштирилган.

Хуллас, 44 миллиард сўмлик маблағ эвазига қад ростлаган мажмуада зотдор қорабайир отлар замонавий усулда парваришланади.

Давлатой МУРОДОВА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"