Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
339
5887
6589

-702
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
139792
191346
168863

+22483

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 639 420
Главная "БИРЖА" Меҳр қолур, муҳаббат қолур...

yordam_160Мамлакатимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражаси сифатини ошириш ва фаровонлигини таъминлаш масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланди.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида минглаб эҳтиёжманд оилага амалий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ҳамда маиший шароитлари яхшиланмоқда. Бугунги кунга қадар республика бўйича 22 минг 155 та оила кундалик турмушда зарур бўлган маиший техника жиҳозлари билан таъминланди. Кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи 1087 нафар беморга соғлиғини тиклаши учун қарийб 3 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. 1800 га яқин оилага эса уй-жойини таъмирлаш учун 13,5 миллиард сўмдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилди.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори ижросини таъминлаш мақсадида Касаба уюшмалари федерацияси вакиллари республикамизнинг барча ҳудудларида кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий-маиший аҳволини ўрганиб, том маънода моддий ва маънавий кўмакка муҳтож оилаларни аниқладилар. Ўрганиш натижаларига кўра, бугунги кунда эҳтиёжманд, жисмоний имконияти чекланган инсонлар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар уй-жойларини таъмирлаш, маиший шароитларини яхшилаш, саломатликларини тиклаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Пойтахтимизнинг Миробод туманидаги Фитрат маҳалласининг Эски Сарикўл кўчасида истиқомат қилувчи Дурдона Амонқулова ҳам тақдир тақозоси билан турмушда кўп қийинчилик­ларга дуч келди. 2 нафар фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаш зиммасига тушди. Бунинг устига юрак-қонтомир ва асаб касалликлари сабаб саломатлигида жиддий муаммолар юзага келди. Оддий одамларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликлар Дурдона Амонқулова хонадонини ҳам четлаб ўтмади. Ҳозир у 1-республика клиник шифохонасига жойлаштирилиб, барча зарур тиббий-диагностик ёрдам кўрсатилиб, тиббий муолажалар олмоқда.

– Кўрсатилган малакали тиббий-ташхислаш ва самарали муолажалар натижасида бугун ўзимни анча яхши ҳис қилмоқдаман. Соғлиғимда яхши томонга ўзгаришларни кўриб фарзандларим, онажоним кўзларига ёш олдилар, – дейди Д. Амонқулова. – Бизга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликлар учун барчадан миннатдорман.

Чилонзор туманининг 20-мавзесида истиқомат қилаётган Воҳиджон Куданов болаликдан ногирон, ўзгалар кўмагига муҳтож. У ҳам бугун юртимизда эҳтиёжманд инсонларга кўрсатилаётган эътибор ва амалий ёрдамдан баҳраманд бўлмоқда. Хусусан, унга саломатлигини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган барча дори-дармон воситалари топширилди. Ҳол-аҳволини сўраб қилинаётган ташрифлар эса Воҳиджоннинг кўнглини тоғдек кўтармоқда.

– Бундан бошимиз осмонга етмоқда, – дейди В.Куданов. – Ҳар куни қўлларимиз дуода. Амалга оширалаётган барча эзгу ишлар минглаб одамларнинг турмуши яхшиланишига хизмат қилмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш зарурки, Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган 110 нафар эҳтиёжманд фуқаронинг уй-жойларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 1221 нафар кам таъминланган оила вакили эса маиший техника жиҳозлари билан таъминланди. Бундан ташқари, 70 нафарга яқин беморга соғлиғини тиклаши учун амалий ёрдам кўрсатиш билан бирга, жарроҳлик операциялари учун зарур маблағлар тегишли муассасаларга ўтказиб берилмоқда.

Бундай хайрли ишлар натижасида жамиятимизда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик муҳити мустаҳкамланиб бормоқда.

Ўз мухбиримиз.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"