Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2939
10436
10535

-99
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
236347
263654
0

+263654

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 8 663 301
Главная "БИРЖА" Акциядорларга дивиденд вақтида тўланяптими?

aksiyadorlarСамарқанд вилояти ҳудудида жорий йил 1 апрель ҳолатига кўра, таъсис ҳужжатлари рўйхатга олинган 28 та акциядорлик жамиятининг устав жамғармаларига 73 707 млн. сўмлик 42 853 346 дона қимматли қоғоз чиқарилуви тўғрисидаги қарорлар давлат рўйхатидан ўтказилган. Ушбу акциядорлик жамиятларида жами 15 637 акциядор бўлиб, шулардан 15 496 нафари жисмоний ва 141 таси юридик шахсни ташкил этади.

Вилоятда капитал бозорини ривожлантириш борасида олиб борилган тарғибот ишлари натижасида ўтган уч ой давомида 2 та акциядорлик жамия­тининг 1091 нафар акциядорига ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан 2 млрд. 369 млн. сўмлик акциялар қимматли қоғозлар бўйича даромад сифатида уларга тегишли акцияларга мутаносиб равишда бепул тақсимланди.

Шулар қаторида “Xovrenko nomidagi Samarqand vino kombinati” акциядорлик жамия­ти устав жамғармасига қўшимча равишда чиқарилган номинал қиймати 1 068 сўмдан бўлган
1 637 585 760 сўмлик 1 533 320 дона акция жамиятнинг 612 нафар акциядорига, “Mitan paxta tozalash” акциядорлик жамияти устав жамғармасига қўшимча равишда номинал қиймати 4580 сўмдан бўлган 731 677 900 сўмлик 157 957 дона оддий ҳамда 1798 дона имтиёзли жами 159 755 дона акция жамиятнинг 479 нафар акциядорига уларга тегишли акцияларига мутаносиб равишда даромад сифатида бепул тақсимланишига эришилди.

Бундан ташқари,”Yangiqo`rg`on paxta tozalash” ва “Ziyovuddin paxta tozalash” акциядорлик жамият­ида 2018 йил мобайнида ўтказилган акция­дорларнинг умумий йиғилиши қарорлари асосида ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойдаси 100 фоиз эмитентлар устав жамғармаларини ошириш (капитализация қилиш)га йўналтирилган. Жисмоний ҳамда юридик шахслар бўлган 886 акциядорга ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан даромад сифатида уларга тегишли акция­ларга мутаносиб равишда бепул тақсимланиши жорий йилда амалга оширилиши белгиланган. Албатта, 886 нафар акциядорга 2 млрд. сўмдан ортиқ маблағнинг ҳозирга қадар уларга тегишли акцияларига мутаносиб равишда бепул тақсимланмаганига “Ўзпахтасаноат” АЖ ходимларининг ушбу акциядорлик жамиятлари кузатув кенгаши аъзоси сифатида ҳаракатсизлиги, яъни акциядорларни ҳимоя қилиш амалиёти сустлиги асосий сабаб бўлганлигини таъкидлаш жоиз.

Норбой Жўлматов,

Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг

Самарқанд вилояти

ҳудудий бошқармаси бошлиғи.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"