Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2529
9789
8159

+1630
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
180403
288363
31235

+257128

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 707 825
Главная "БИРЖА" Мижоз банкка келмасдан кредит олади

 


kredit_160Бугунги кунда мамлакатимизда иқтисодий ўсишни таъминлаш, ички истеъмол бозорини сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринлари ташкил қилиб, бандлик масаласини ҳал этиш ва шу асосда аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик тобора муҳим ўрин эгалламоқда.

Иқтисодиётимизнинг таянч соҳасига айланган кичик бизнесни янада тараққий эттириш, иш билан банд бўлмаган аҳоли қатламини тадбиркорликка жалб қилиш вазифаси молия тизими зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Шу боис, “Асакабанк” томонидан ҳам хусусий секторнинг салмоғини ошириш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш орқали бандликни таъминлаш ва аҳолининг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш йўлида муайян ишлар амалга оширилмокда.

Масалан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш учун ўтган йилда барча молиялаш манбалари ҳисобидан 3 448,9 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг биринчи чорагида 953,0 млрд. сўмни ташкил қилди. Йўналтирилган кредитларнинг қарийб 51 фоизи саноат, 27,8 фоизидан ортиғи қишлоқ хўжалиги, 1,5 фоизи савдо ва умумий овқатланиш, 4,4 фоизи қурилиш, 4,4 фоизи маиший хизмат кўрсатиш ва 10,8 фоизидан ортиғи иқтисодиётнинг бошқа соҳаларини ривожлантиришга тўғри келади. Маълумотлардан ҳам кўриниб турибдики, маблағларнинг асосий қисми саноат соҳасида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектларига тўғри келади. Натижада 1 222 та янги иш ўрни яратилди.

Шунингдек, кредит ажратиш шартларини соддалаштириш ва мижозларга қулайлик яратиш мақсадида истеъмол кредитини олиш истагини билдирган мижозлар учун банк расмий сайти орқали аризаларни дастлабки кўриб чиқиш хизмати йўлга қўйилган. Эндиликда мижозлар ушбу хизматдан фойдаланиб, банкка ташриф буюрмасдан кредит олиш имкониятига эга бўлишади.

Бундан ташқари, кредит ажратиш жараёнида қўлланиладиган “Сўровнома” (Анкета) модули ишлаб чиқилмоқда, унга кўра, мижоз тўғрисидаги барча маълумотлар бир маротаба киритилади ва ҳар доим шу маълумотлар асосида иш олиб борилади. Бундай тартиб банк филиалларига ўрнатилган шартларда кредит ажратиш имконини беради. Пировардида кредит ажратиш жараё­ни тезлашади. Шу билан бирга, “Скоринг” модулини жорий қилиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. “Кредит скоринг” модулининг амалиётга татбиқ этилиши мижозларнинг тўлов қобилиятини онлайн тарзда кўриб чиқиш ва мобил илова орқали кредит ажратиш имконини беради.

Банк томонидан жисмоний шахсларга соддалаштирилган шартларда кредит беришни таъминлаш мақсадида “SILVER”, “GOLD” ва “VIP” кредит карталари ва нақд пул шаклидаги микроқарзлар таъсис этилган бўлиб, ушбу кредит тури орқали жорий йил бошидан буён банк томонидан 5 757 дона кредит картасига жами 45,0 млрд. сўм молиялаштирилди. Қолаверса, 12 ойгача бўлган муддатда қайта тикланадиган 25 фоиз ставкасида овердрафт кредитлари ҳам ажратилмоқда. Мазкур кредит тури жисмоний шахснинг (мижознинг) даромадлари тўғрисидаги маълумотлардан келиб чиқиб, ўртача ойлик иш ҳақи (пенсия)нинг 3 баробаригача бўлган миқдорда берилади. Жорий йил бошидан буён банк томонидан жами 11,62 млрд. сўмлик овердрафт кредитлари ажратилди.

Яқинда пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида “Асака” акциядорлик тижорат банки томонидан “Кредит ажратиш шартларини соддалаштириш, кредит қайтмаслиги рискини суғурта хизматлари орқали кафолатлаш имкониятлари” мавзусида ташкил этилган матбуот анжуманида юқоридагилар хусусида мутасаддиларнинг ахборотлари эшитилди. Тадбир якунида журналистларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"