Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6420
7972
8165

-193
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
201887
286969
11145

+275824

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 440 946
Главная "БИРЖА" Қизғин дебат

debate“Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилиниб, ҳозир уни янада такомиллаштириш ишлари қизғин давом этмоқда.

Парламент қуйи палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган дебатда мазкур лойиҳа кенг муҳокама қилинди. Унда барча сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Экоҳаракат депутатлар гуруҳи вакиллари ўз нуқтаи назарларини билдиришди.

Одинахон ЖАМОЛДИНОВА, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси аъзоси:

– Ушбу қонун лойиҳаси амалдаги “Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги қонун ўрнига қабул қилиниши кўзда тутилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. 2006 йилда қабул қилинган қонун соҳа олдидаги муам­моларни ечиш ўрнига аҳолининг ҳақли шикоят ва эътирозларига сабаб бўлиб келмоқда. Чунки унда чалкашликлар мавжуд. Масалан, қонунда уй-жой мулкдорлари ширкати нотижорат ташкилот бўлиб, кўп квартирали битта ёки бир неча уйдаги хусусий турар жойлар мулкдорларининг бирлашмаси экани қайд этилган. Бироқ қонуннинг 19-моддасида ширкат аъзолари умумий йиғилишининг ваколатларидан бири сифатида “ширкатнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромаддан (фойдадан) фойдаланиш йўналишларини белгилаш” қайд этилган. Нодавлат нотижорат ташкилот тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ёки тижорий фаолиятдан даромад (фойда) олиши мумкин эмас. Бу унинг фаолиятидаги асосий тамойилга зид. Бу, истаймизми-йўқми, коррупция ҳолатини юзага келтириб, қонуннинг ишламаслигига сабаб бўляпти. Таклиф этилаётган янги қонун лойиҳаси айни шужиҳатдан муҳим аҳамиятга эга ҳужжатдир. Шу билан бирга, қонун лойиҳасининг 35-моддасидан ширкат аъзолари умумий йиғилишининг ваколатларидан бири сифатида ширкатнинг тадбиркорлик фаолиятидан тушган даромадини (фойдасини) ишлатиш йўналишини белгилаш бандини олиб ташлаш зарур, деб ҳисоблайман.

Даврон АРИПОВ, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси:

– Қонун лойиҳаси бугунги кунда энг долзарб бўлган ижтимоий масалалардан бирини ечишга қаратилгани билан аҳамият­ли, деб ўйлайман. Аммо унинг номига эътироз билдирмоқчиман. “Кўп квартира” нима дегани ўзи? “Кўп” деб нечта уй ёки қанча хонадон назарда тутилмоқда? Ваҳоланки, лойиҳада “квартира” сўзига таъриф ҳам берилмаган. Ўзбек тилида наҳотки “квартира” маъносини ифодаловчи муқобил сўз топилмаса?! Топилади, албатта. Давлат тилига масъулият билан ёндашсак, “квартира”, “дом” каби сўзлар ўрнига мос равишда “хонадон”, “уй” сўзларини қўллар эдик. Бугунги кунда амалиётга назар солсак, фуқаро расмий ҳужжатга уй манзилини ёзаётганда, масалан, 45-уйнинг 15-хонадони, деб қайд этса, у кўп қаватли уйда яшашини англатади. Агар шахс ҳовлида истиқомат қилса, бунда фақат турар жой сифатида уй рақамининг ўзи қайд этилади, холос. Демак, реал ҳаётдаги ушбу ҳолат лойиҳанинг номини ўзгартиришга монелик қилмайди. Ҳужжатнинг номланиши халқимизга тушунарли бўлса, давлат тилига ҳурмат, айни пайтда қонунчиликдаги муҳим ютуқ ҳисобланади.

Акмал УМАРАЛИЕВ, Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси:

– Тўғрисини айтадиган бўлсак, амалдаги қонун асосида жорий этилган ширкат хизмати ва унинг фаолияти халқ ишончини оқламади. Янги қонун лойиҳаси, гарчи кўп квартирали уйларни бошқаришга йўналтирилган бўлса ҳам, яна ўша амалдаги ширкат хизмати ва уни бошқариш масаласи алоҳида 26 та моддада қайд этилган. Бошқача айтганда, қонуннинг деярли ярми аввалги қонун моддаларини такрорлайди. Бу кимга ва нимага керак? Амалиётда ўзини оқламаган бирлашма фаолиятини акс эттирувчи 26 та моддадан бугунги кунда ишламайдиганларининг баҳридан ўтиш шарт. Гап моддаларнинг сонида эмас, нормаларнинг сифатида ва унинг ишлашида. Менимча, ушбу қонун лойиҳасидан турли ҳавола нормаларни чиқариб ташлаш, уни амалиётда тўғридан-тўғри ишлайдиган, халқ корига ярайдиган ҳужжат сифатида қабул қилиш зарур.

Шуҳрат ЯКУБОВ, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партия­си фракцияси аъзоси:

– Бугунги кунда хусусий тадбиркор ёки фирма, компаниялар томонидан кўп қаватли уйлар қурилиб, сотилмоқда. Мулк эгаси ушбу турар жойдаги хонадоннинг эгаси ҳисобланади. Бироқ бу ерда масаланинг бошқа бир жиҳати эътибордан четда қолмоқда. Қурувчи қуриб бўлган, бироқ ҳали тўлиқ тўлмаган уй – объектнинг подъездлари, даҳлизлар, уйга туташ ер майдонларини қабул қилиб олувчи субъект мавжуд эмас. Хусусан, бугунги кунда урфга айланган “сити”ларда турли осмонўпар бинолар қурилмоқда, аммо ушбу объектларни қабул қилиш ва топшириш механизмлари қонун лойиҳасида очиб берилмаган. Энг ачинарлиси, ушбу янги уйлар 15–20 йилга ипотека кредитига берилмоқда. Шу давр мобайнида подъезд ёки томга зарар етса, таъмирлашга эҳтиёж сезилса, уй эгаси ипотека кредитини тўлайдими ёки умумий уйни сақлаш учун ҳам маблағ сарфлайдими? Бу жараённинг механизми аниқ бўлиши керак. Шу боис, кўп квартирали уйларни бошқаришда очиқлик ва шаффофлик тамойилини қўллаш мақсадида тизимга электрон дастурни жорий этиш бўйича тегишли бандни киритиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман.

Фахриддин ХОЛБОЕВ, Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи аъзоси:

– Замонавий уйлар, хусусан, шаҳарларимиз кўркига кўрк бағишлайдиган кўп қаватли турар жойларнинг қурилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, ўтган асрда қурилган-у, бугунги кунда нураб, яшаш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган, қурилиш ва санитар талабларига мутлақо жавоб бермайдиган кўп квартирали уйларнинг бошқаруви бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой инспекцияси ваколатлари ва мажбуриятларини кучайтириш талаб этилади. Ушбу инспекция кўп квартирали уйларни бошқаришнинг экологик мониторингини сифатли таъминлаши мақсадга мувофиқ.

Ойдин ЛАТИПОВА.

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"