Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5783
7751
8025

-274
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
159803
284189
56009

+228180

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 252 079
Главная "БИРЖА" Ташриф якунлари, хулосалар

oliy_majlis_160Охирги икки йилда  Ўзбекистон – Россия ўртасидаги стратегик ва иттифоқчилик ҳамкорлигини ривожлантиришнинг янги босқичига ўтилди. Икки томонлама сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар муносабатлар суръати тинимсиз ошиб бораётгани мамлакатларимиз манфаатларига тўлиқ жавоб беради.

Бу фикрлар Олий Мажлис Сенати томонидан Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенконинг юртимизга расмий ташрифи якунларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида билдирилди.

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ушбу ташриф халқларимиз манфаатлари йўлида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ўзаро муносабатларни, парламентлараро мулоқотни янада фаоллаштириш ҳамда икки мамлакат парламентлари ҳамкорлигини чуқурлаштириш борасида муҳим қадам бўлганини таъкидлади.

Ўтказилган музокараларда ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссия фаолияти самарадорлиги алоҳида эътироф этилди. Парламентлараро муносабатлар даражасига юқори баҳо берилди. Ўзбекистон ва Россия парламентлари МДҲ Парламентлараро ассамблеяси ва Парламентлараро иттифоқи каби халқаро ҳамда минтақавий парламент ташкилотлари доирасида ҳамкорлик ишларини кучайтириш ҳақидаги келишувга эришган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиясининг тўртинчи мажлиси бўлиб ўтди. Икки томонлама муносабатларнинг  ҳозирги ҳолати ва  муҳим йўналишлари, уларни янада ривожлантиришга оид масалалар муҳокама этилиб, икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга урғу берилди. Бюджет маблағлари шаклланиши ва сарфланиши устидан парламент назорати бўйича тажриба алмашиш, ҳокимиятнинг маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини амалга ошириш,  туризм, шу жумладан,  зиёрат туризми соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадлари белгилаб олинди.

Икки мамлакат парламентлари юқори палаталари кўмагида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасидаги алоқаларга ҳам  алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан,  Россияда бўлиб ўтадиган иккинчи Ўзбекистон – Россия ҳудудлараро форумига тайёргарлик кўриш бўйича самарали иш олиб борилаётгани айтиб ўтилди.

Шунингдек, икки мамлакат парламентлари шафелигида Ўзбекистон – Россия ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги мажлиси  ҳам бўлиб ўтди. Унда ушбу тузилманинг ўтган даврдаги фаолияти ва галдаги вазифалари кўриб чиқилди, мамлакатларимиз ўртасидаги ташқи савдо ҳамкорлиги ва корхона ҳамда ташкилотлар тармоқлараро кооперациясининг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Тадбир сўнггида икки давлат тадбиркорлари ўртасида келишувлар имзоланди.

Валентина Матвиенконинг Ўзбекистонга ташрифи дастурининг муҳим қисми мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар билан танишувга бағишланди. Жумладан, Сергели туманидаги “Бахтли болалик” мактабгача таълим муассасаси билан танишув чоғида болаларга таълим-тарбия бериш учун барча шароит мавжуд бўлган замонавий инновацион бинонинг лойиҳа ва дизайни, Тошкент шаҳридаги Президент мактаби меҳмонда катта таассурот қолдирди, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари фаолияти эса  катта қизиқиш уйғотди.

Қадимий ва навқирон Бухоро шаҳрига ташрифи пайтида Валентина Матвиенко ушбу сафардан мамнунлигини,  шаҳарнинг тарихий ёдгорликлари ўзбек халқининг бой маданий мероси, миллий меъморий санъатининг ёрқин намунаси эканлигини изҳор этган.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, Валентина Матвиенко оммавий ахборот воситалари вакилларига берган интервьюсида ташриф натижаларидан, Ўзбекистон парламенти аъзолари билан учрашувлардан, эришилган икки томонлама келишувлардан мамнунлигини билдирган.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"