Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5757
7751
8025

-274
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
159779
284189
56035

+228154

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 252 053
Главная "БИРЖА" Халқаро рейтинг ва индекслардаги ўринлар қачон яхшиланади?

reyting_180Ўзбекистон Республикасининг асосий халқаро рейтинглардаги ўрнини оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни тизимли ҳал қилиш механизмини ишлаб чиқиш масаласига бағишланган   давра суҳбатида шу ҳақда сўз юритилди.  Тадбир “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва  Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат ва нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида юртимизнинг   халқ­аро рейтинглардаги ўрнини мониторинг қилиш ва баҳолаш миллий тизимини яратиш, алоҳида халқаро индексларга бириктирилган тадқиқот институтлари рўйхати шакллантирилиб, Иқтисодий эркинлик индекси, Глобал рақобатбардошлик индекси, Бизнес юритиш (Doing business) индексида  Ўзбекистоннинг позициясини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси долзарб бўлиб турибди.

Давра суҳбати давомида масъул вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари,  нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ўтган вақт давомида ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот бердилар. Жумладан, белгиланган чора-тадбирлар ижроси ҳолати, кўрилган чоралар натижасида қўлга киритилган ютуқлар, шу билан бирга, бажарилаётган ишларга қарамай ўзгариш сезилмаётган йўналишлар таҳлил қилинди.

Юртимизда ижтимоий-иқтисодий, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар Ўзбекис­тоннинг Қонун устуворлиги индекси, Иқтисодий эркинлик индексида ўз позицияларини яхшилашига имкон берди. Ўзбекистон макроиқтисодий барқарорликни яхшилашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар дастурини амалга оширишга киришди, солиқ ва божхона соҳаларида ижобий ўзгаришлар рўй берди, банк-молия соҳасида кўплаб ишлар амалга оширилди. Ушбу чора-тадбирлар натижасида жаҳон бизнесида катта таъсирга эга Fitch ва S&P халқаро рейтинг агентликлари томонидан 2018 йил декабрида илк бор Ўзбекистонга суверен кредит рейтинги тақдим этилди. Бундан ташқари Moody’s ва Standard & Poor’s рейтинг агентликлари билан  изчил иш олиб борилмоқда. Яқинда Жаҳон банки томонидан Ўзбекис­тон бизнесга кўмаклашиш соҳасида катта ислоҳотларни амалга оширган энг яхши 20 та мамлакат қаторига киритилди.

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти вакиллари таъкидлаганидек, Британиянинг “Economist Intelligence Unit” (EIU) тадқиқот ташкилотининг “Демократия индекси 2018” ҳисоботига кўра, Ўзбекистон 167 давлат ичида 156 ўринни эгаллаган (Турк­манистон  – 162, Тожикис­тон – 159, Эрон – 150, Озарбайжон – 149, Россия – 144, Беларусь – 137, Туркия – 110, Қирғизис­тон – 98).

Ушбу индекс бўйича мамлакатимизнинг умумий баҳоси 2.01 баллни ташкил этган, хусусан, бунда энг юқориси “Сиёсий маданият” категориясида  5,00 балл, энг паст  даражаси “Cайлов жараёни ва плюрализм” категориясида  0.08 баллдан иборат бўлган. EIU ташкилотининг Жаҳон мамлакатлари демократия индекси мезони асосида ўзини ўзи баҳолаш учун Демократия индекси бўйи­ча миллий методология ишлаб чиқилди. У ўз ичига 5 категория ва 60 индикаторни олган. Ўрганиш натижалари умумлаштирилган таҳлилий маълумотлардан иборат бўлиб, улар 5 категория бўйича умумий йиғилган баллар, давлат ва жамиятда демократия ривожланишига тўсқинлик қилаётган муаммолар таҳлили,  аниқланган муаммоларни ҳал этиш ва Ўзбекистоннинг Демократия индексидаги ўрнини яхшилашга қаратилган тавсияларни ўз ичига олади.  Мазкур таҳлилий маълумотлар ва тавсиялар кўриб чиқиш ҳамда  тегишли қарор қабул қилиш учун парламент палаталарига, шунингдек, масъул вазирлик ва идораларга тақдим этилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Халқаро рейтинглар бўйича фаолиятни амалга ошириш ва “Электрон парламент” тизимини жорий этиш учун масъул  ишчи гуруҳ тузилгани ҳам эътирофга молик.

Масала муҳокамаси чоғида қайд этилганидек, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, кўплаб соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг халқаро мезонлар ва стандартларга мувофиқлигини баҳолашнинг яхлит тизимини яратиш бўйича қатор камчиликлар кузатилмоқда. Иштирокчилар уларни бартараф этиш йўлларига ҳам эътибор қаратдилар.

Ойдин ЛАТИПОВА.
 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"