Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5976
12749
14169

-1420
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
173353
276658
49990

+226668

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 542 287
Главная "БИРЖА" Электротехника саноатида кооперация куни

elektr_h_180Республикамизда мавжуд хомашё ва имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштириш ва унинг кўламини ошириш, экспортга ҳамда юқори қўшилган қиймат яратиш ва  импорт ўрнини босадиган товарлар тайёрлашга йўналтирилган саноат сиёсатини юритиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб турибди.

Бунга эришиш учун Президентимиз раислигида жорий йилнинг 17 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида тегишли вазирлик ва идораларга бир қатор  топшириқлар юклатилган.

Шундан келиб чиқиб, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ҳамда  Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамкорлигида  “Кооперация куни” доирасида миллий маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида маҳаллий хомашё ресурс­ларидан самарали фойдаланишнинг долзарб масалаларига оид кўргазмали семинар  ўтказилди. Унда вазирлик ва хўжалик бирлашмаларининг масъул ходимлари,  эркин иқтисодий зоналар раҳбарлари, маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари ва  тадбиркорлар иштирок этишди.

Тадбирда иқтисодиёт ва саноат вазири Б. Хўжаев, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси бошқаруви раиси М. Юнусов ва бошқалар таъкидлаб ўтганидек, мамлакатимизда фаол инвестиция сиёсати юритилаётганлиги, ташқи савдо ва валюта операциялари эркинлаштирилгани натижасида соғлом рақобат муҳити, ҳақиқий бозор иқтисодиёти шаклланяпти. Айниқса, саноатни замон талаблари асосида ривожлантириш, унинг рақобатбардошлилигини ошириш, ушбу тармоқ маҳсулотлари турини  кўпайтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда электротехника саноатининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раҳбарининг маълумот беришича, бугунги кунда саноатнинг мазкур тармоғида  400 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг  10 ойи­да маҳаллийлаштириш дастурига кирган 19 та лойиҳа доирасида жами 1,7 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 184,7 млн. долларлик импорт оптимизация қилинишига эришилди. Йил якунига қадар ушбу дастур асосида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 1,8 трлн. сўмга етказиш кутилмоқда. 2020 йилда  25 та лойи­ҳани ҳаётга татбиқ этиш  назарда тутилган бўлиб, улардан 6 таси бўйича  янги маҳсулот тайёрланиши мўлжалланган.  Хоразм вилоятида  маиший техникалар учун электродвигателлар (ҳаво совутгич ва музлатгичлар учун) ва кичик турдаги маиший техника (электрчойнаклар, вентиляторлар ва бошқалар), Тошкент шаҳрида технопарк ҳудудида замонавий газ ҳисоблагичлар, Нукус шаҳрида чангютгичлар учун гофра шланглар ва турбочўткалар шулар жумласидандир.

Шу билан бирга, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш даражасини етарли деб бўлмайди. Мисол учун, кабель сим маҳсулотларида маҳаллийлаштириш  80 фоизга етган.  Бу кўрсаткич юқори кучланишли ускуналарда 55 фоиз, музлатгичларда  45 фоиз, телевизор ва ҳаво совутгичларда  50 фоиз, кир ювиш машиналарида 45 фоизни ташкил этмоқда. Шу боис, соҳада маҳаллий асосда маҳсулот тайёрлаш, бунинг учун корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини йўлга қўйи­ш, мавжудларини кенгайтириш талаб қилинмоқда. Бундан ташқари корхоналарни жойлаштириш нуқтаи назаридан  эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини ривож­лантириш орқали ҳам кооперация муносабатларини янада кучайтириш имкониятидан фойдаланиш, чунончи, кичик саноат зоналари сонини кўпайтириш зарур.

Тадбирда  саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар, хомашё ва материалларнинг янги турларини ўзлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам таҳлил қилинди. Шу билан бирга, маҳсулот ишлаб чиқариш учун импорт қилиб келтирилаётган бутловчи ва эҳтиёт қисмларни  маҳаллий хомашё ва ресурсларни ўрганган ҳолда тайёрлаш,  ҳудудларда  маҳаллийлаштиришни кескин чуқурлаштириш  масаласига эътибор қаратилди.

Кўргазмали семинарда кабель сим, электротехника ва маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва бугунги кунда импорт қилинаётган бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш имконият­лари тақдимоти бўлиб ўтди. Унда мазкур бутловчи қисмларни маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқариш юзасидан келиб тушган саволларга жавоб берилди ҳамда корхоналар ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузиш шароитлари кўриб чиқилди. Жумладан, саноат кооперацияси асосида “Ўзавтосаноат” АЖ, “Ўзаг­ротехсаноатхолдинг” АЖ, “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзбекэнерго” АЖ сингари кўп­лаб корхоналар ўртасида бутловчи қисмларни етказиб бериш юзасидан келишувга эришилди.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"