Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6544
12749
14169

-1420
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
173921
276658
49422

+227236

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 542 854
Главная "БИРЖА" Агентлик ходимлари сайлов жараёни билан танишдилар

aktiv_3_180Мамлакатимиз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига ўтказиладиган сайлов арафасида турибди. Сайлов мамлакатда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда катта аҳамият касб этади.

Шундан келиб чиқиб, Марказий сайлов комиссияси ташаббуси билан 20 октябрдан 20 ноябрга қадар “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” эълон қилинган. Шу муносабат билан жойларда   кенг  аҳоли ўртасида ҳамда ташкилот, вазирлик ва идораларда турли учрашувлар бўлиб ўтмоқда.  Давлат активларини бошқариш агентлигида  ўтказилган тадбир ҳам   “Сайловда қатнашиш – ҳар бир фуқаронинг сиёсий ҳуқуқидир” мавзуига бағишланди. Унда агентлик марказий аппарати ва таркибий тузилмалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, Конституциямизнинг 117-моддасига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш – иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади. Сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар”.

Мамлакатимизда сайлов қонунчилигида  бир қанча ислоҳотлар амалга оширилиб, Сайлов кодексининг қабул қилиниши билан фуқароларга янада кенг  қулайлик яратилди. Яъни, илгари  сайлов қонунчилиги кодификация қилинмаган, аниқ бир манбада мужассам бўлмаган эди. Ахборотни бир нечта қонун ҳужжатларидан излаш керак бўлган.

Жорий йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларидаги  барча муносабатлар эса Сайлов кодекси билан тартибга солинади. Шу боис, бу йилги сайловнинг аввалгиларидан энг муҳим фарқли жиҳатларидан бири  унинг илк бор  Сайлов кодекси асосида ўтказилишидир. Аҳамиятга молик жиҳати,  кодексдан сайловларни умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва принциплар асосида демократик, очиқ-ошкора ва шаффоф ўтказишга хизмат қиладиган ўттиздан ортиқ янги норма ва қоида жой олган. Амалда бўлган кўплаб чекловлар чиқариб ташланган. Яна бир муҳим янгилик – “Бир сайловчи – битта овозга эга” тамойилини таъминлаш мақсадида юртимиз миллий сайлов тизимига сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими ва сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати татбиқ этилмоқда.

Бу йилги сайловда мамлакатимизда фаолият юритаётган  бешта сиёсий партия – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси қатнашади. Сайлов кодексига асосан,  ҳар бир сиёсий партия ўзининг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи камида 40 минг сайловчининг имзосини тўплаши зарур. Шундагина сиёсий партия депутатликка номзодлар кўрсатиши мумкин бўлади.

Тадбир давомида  сиёсий партиялар вакиллари  ўз сайловолди дастурларининг  асосий мазмун-моҳияти, мамлакатимиз ривожи ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган таклифлари билан таништирдилар. Агентлик мутахассисларини қизиқтирган саволларга жавоблар ҳамда қўшимча тушунтиришлар бердилар.

Ойдин ЛАТИПОВА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"