Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4880
10395
10261

+134
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
144507
308009
47486

+260523

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 821 449
Главная "БИРЖА" Солиқ режимини солиқ тўловчилар танлаши мумкин

soliq_160_2Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси  парламент қуйи палатасидаги қўмиталар, сиёсий партиялар фракцияларида дастлабки тарзда муҳокама қилиниб, унинг ҳар бир нормаси синчиклаб кўриб чиқилди ва айрим нормалар депутатлар ўртасида қизғин баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди.

Мазкур ҳужжат нафақат давлатнинг солиқ сиёсатини амалга оширишга қаратилган фундаментал норматив-ҳуқуқий ҳужжат сифатида муҳим иқтисодий аҳамиятга эга, балки  солиқ қонунчилигини қўллашни максимал даражада соддалаштиришга, зиддиятлар ва тушунмовчиликларни бартараф этишга, инсофли солиқ тўловчилар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгани билан ҳам эътирофга моликдир.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг нав­батдаги мажлисида бўлиб ўтган муҳокамаларда ҳам масаланинг шу жиҳатига асосий эътибор қаратилди.

Таъкидланганидек, кодекс лойиҳасини солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясига тўла мувофиқ ишлаб чиқишда, биринчидан, солиқ назорати шакл ва механизмлари, иккинчидан, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш йўли билан солиқ объектлари ҳамда солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритишни таъминлаш муҳим вазифа этиб белгиланди.

Солиқ кодекси лойиҳасининг тузилиши деярли сақлаб қолинган бўлиб,  у умумий ва махсус – солиқ маъмуриятчилиги ҳамда солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш қисмларига ажратилган. Илк бор солиқ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланиб,  жавобгарлиги кучайтирилмоқда. Солиқ тўловчиларга эса солиқ режимини танлаш, уларни тўлаш тартиби каби имтиёзлар тақдим этилмоқда. Солиқ назорати тартиблари соддалаштирилган ва солиқ текширувлари турлари 13 тадан 3 тагача қисқартирилган.   Келгусида жойларда ўтказиладиган текширув пайтида солиқ органлари томонидан солиқ ва йиғимлар ундирилмайди, аксинча, солиқ органлари  маслаҳат тарзида кўмак беради ҳамда солиқ таҳлили асосида аниқланадиган таҳликали омилларни бартараф этишга ёрдамлашади.

Шунингдек, солиқ тўловларини таъминлашнинг янги воситаларини жорий этиш, пулли асосда солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тартибини жорий этиш кўзда тутилмоқда. Солиқ имтиёзларини  белгиланган ставкани пасайтириш шаклида, лекин 50 фоиздан кўп бўлмаган ва уч йилдан ошмаган муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этиш мумкин бўлган қоидалар белгиланмоқда.

Парламент вакиллари солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш механизмини такомиллаштиришга, шунингдек, солиқларнинг барча элементларини аниқлаштириш ҳамда тартибга солишга қаратилган нормалар кодекс лойиҳасидан ўрин олганини таъкидлаб ўтдилар. Пировардида илк бор Солиқ кодекси билан тасдиқланаётган солиқ нормалари ва ставкаларининг доимийлигига эришилади. Ушбу янгиликлар тадбиркорлар ва бизнес вакиллари учун айни муддаодир.

Мажлисда сиёсий партиялар фракциялари аъзолари Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги ло­йиҳасини концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватлаб,  ўз нуқтаи назарларини баён қилдилар. Муҳокамалар якунида кодекс лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Ойдин ЛАТИПОВА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"