Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4300
10395
10261

+134
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
143927
308009
48065

+259944

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 820 870
Главная "БИРЖА" Иқтисодий зоналарнинг шакллари

erkin_zona_160Махсус иқтисодий зоналар мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни жалб этиш, уни диверсификация қилиш ва инновацион ривожлантиришда энг самарали воситалардан бири ҳисобланади. Зеро,  бундай зоналар  юқори технологияли, янги турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, муҳандислик, транспорт ва бошқа йўналишлар, туризм каби  соҳаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Бугунги кунда юртимизда эркин иқтисодий зоналар фаолиятини тартибга солишга оид 40 дан ортиқ қонуности ҳужжати мавжуд бўлиб, улар асосан индивидуал характерга эга. 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонунда эса мазкур зоналарнинг фаолияти тўлиқ қамраб олинмаган, қолаверса, ҳозирги ислоҳотлар талабларига тўла жавоб бермайди. Бу, ўз навбатида, соҳага оид қонун ҳужжатларини  қайта кўриб чиқиш заруратини келтириб чиқарди. Шуларнинг барчаси инобатга олиниб ишлаб чиқилган “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонун ло­йиҳаси  парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда атроф­лича муҳокама этилди.

Ушбу қонун лойиҳасига мувофиқ, махсус иқтисодий зоналар бир қатор шакл­ларда, хусусан, эркин иқтисодий, махсус илмий-техникавий, (технопарклар), туристик ва рекрацион, эркин савдо, махсус саноат зоналари шаклида ташкил этилиши мумкин.

Лойиҳа асосий қоидалар, мазкур зоналарнинг фаолият юритиши ва тугатиш муддатларини узайтириш, чегараларини ўзгартириш, ташкил этиладиган фаолият турлари, бошқарув, иштирокчи мақомини белгилаш, божхона расмийлаштируви тартиблари, солиққа тортиш, ер участкаларидан фойдаланиш тартиби, инвесторлар (сармоядорлар) ҳуқуқлари ва махсус ҳуқуқий тартиботларни ўз ичига олади.

Депутатларнинг фикрича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши, аввало, махсус иқтисодий зоналарни бошқариш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини минимал даражада камайтириш имконини беради. Махсус иқтисодий зоналарни ривожлантириш ва уларни инновацион кластерларга айлантиришга йўл очади. Айни пайтда бу хорижий инвесторлар учун янада қулай шарт-шароитларни яратишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.  Ҳужжат қабул қилинса, махсус иқтисодий зоналар фаолиятини тартибга солишда асосий ҳуқуқий база вазифасини ўтайди, яъни  амалдаги “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонун ўрнини босади.

Замира Тожиева.
 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"