Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5309
8523
9394

-871
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
228090
271912
0

+271912

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 213 357
Главная "БИРЖА" Тўланмаган дивиденд

dividendy_180Акциядорлар ва инвесторларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мамлакатнинг инвестицион муҳитини яхшилашнинг асосий омилларидан биридир. Сўнгги йилларда ушбу йўналишдаги қонунчилик сезиларли даражада такомиллаштирилаётганлигига қарамай,  Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига акциядорлик жамиятлари раҳбариятининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида зарар кўрган акциядорлардан мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ўз навбатида, агентлик томонидан акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилиш масаласига қатъий эътибор берилиб, қонун бузувчиларга нисбатан кескин чоралар кўрилмоқда. Хусусан, якунланаётган йилнинг октябрь ойида тушган мурожаатларнинг бирида “Jizzaх agrokimyohimoya” AЖ акциядори  Eastinvestor Ltd. компанияси томонидан ушбу акциядорлик жамиятидан дивиденд олишга ёрдам сўралган.

Маълум бўлишича, “Jizzaх agrokimyohimoya” AЖ тўрт йил давомида миноритар акциядорга умумий қиймати 94,6 миллион сўмлик дивиденд тўлаб бермаган. Ваҳоланки,  қонун бўйича дивидендлар ушбу масала юзасидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб 60 кун ичида тўланиши керак.

Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида “Jizzaх agrokimyohimoya” AЖ томонидан Eastinvestor Ltd.га 2014-2018 йиллар учун ҳисобланган дивидендларнинг долларга конвертация қилиниши ҳамда унга 9960 AҚШ доллари миқдоридаги сумма тўлаб берилиши таъминланди.

Шу ўринда агентлик акциядорлик жамиятларининг мансабдор шахсларини акциядорлар ва инвесторлар, хусусан, миноритар акциядорларнинг қонуний ҳуқуқларини бузмасликка ва дивидендларни ўз вақтида тўлаш чораларини кўришга чақиради. Акциядорлар, инвесторлардан ва бошқа манфаатдор томонлардан эса капитал бозори соҳасидаги қонунчилик бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда ўз вақтида тегишли чоралар кўриш учун агентликка мурожаат қилишларини сўраймиз.

Aлишер AҲМЕДОВ,

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"