Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1307
9647
9348

+299
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
187223
308326
4452

+303874

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 172 492
Главная "БИРЖА" e-auksion.uz: 4 сотихли ер участкалари ўртача 17 миллион сўмдан сотилди

auksion_180_2e-auksion.uz сайтида ўтказиладиган онлайн-аукцион савдолари ҳақида маълумотлар платформада аукционларнинг шаффоф ва очиқлик принциплари асосида ўтказилишини намоён қилиш мақсадида марказнинг E-IJRO AUKSION расмий телеграм канали орқали онлайн тарзда бериб борилиши йўлга қўйилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан e-auksion.uz сайтида 2019 йилнинг 9 декабрь куни ташкил этилган электрон онлайн аукционларда иштирок этиш учун 346 та лотга 1550 та ариза келиб тушди.

Электрон онлайн-аукционларда ҳар бирининг ер майдони 4 сотих бўлган 41 та 57,7 миллион сўм бошланғич нархдаги якка тартибда уй-жой қуриш ҳуқуқи билан ер участкалари иштирокчилар томонидан 724,8 миллион сўмга сотиб олинди.

Ушбу ер участкаларининг ўртача бошланғич нархи 1,4 млн. сўмни ташкил этиб, онлайн аукционлар натижасига кўра, ер участкалари ўртача 17,7 миллион сўмдан сотилган.

Маълумот учун, аукцион савдоларида Бухоро, Жиззах, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида жойлашган ер участкалари сотувга чиқарилди.

e-auksion.uz сайтида ташкил этиладиган энг қизғин ва муросасиз курашларга бой ўтган аукцион савдолари ҳақидаги маълумотларни бизнинг расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг!

“Электрон онлайн аукционларни
ташкил этиш маркази”

ДУК PR хизмати.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"