Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8453
9559
9647

-88
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
203928
296073
0

+296073

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 189 197
Главная "БИРЖА" Давлат активларини бошқариш стратегияси қайта ишланади

xususiy_180Давлат активларини бошқариш агентлиги зиммасига юклатилган вазифалардан  бирига кўра, давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва бошқариш, очиқ ва шаффоф хусусийлаштиришни таъминлаш мақсадида халқаро молия институтларининг техник кўмаклари жалб этилмоқда.

Ҳозиргача бу борада  кўрилган чоралар натижасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки техник кўмаги доирасида 2 та йўналиш бўйича 470,0 минг евро миқдоридаги грант маблағлари жалб этилди. Бунда “Ўзбекистонда хусусийлаштириш жараёнларининг ҳуқуқий ва институционал асосларини мустаҳкамлаш” лойиҳаси бўйича “KPMG” халқаро аудиторлик компанияси,  “Ўзбекистонда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқаришнинг ҳуқуқий ва институционал асосларини мустаҳкамлаш” лойиҳаси бўйича “Nestor advisors” халқаро компанияси консультант сифатида танлаб олинди. Улар билан ҳамкорликда ишларни самарали ташкил этиш учун Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамда ишчи гуруҳлар тузилди. Техник кўмак доирасида бошланган йилда Давлат активларини бошқариш стратегияси қайта ишланиши кўзда тутилган.  Шунингдек,  консультант компанияларнинг тавсиялари ҳамда таклифлари таҳлил қилинган ҳолда  хусусийлаштириш жараёнларини соддалаштириш, давлат мулкини бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилади.

Бундан ташқари, Жаҳон банки гуруҳи томонидан молиялаштириладиган “Институционал салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида мамлакатимизга ажратилаётган 33,0 млн. доллар миқдоридаги кредит линиясининг 16,0 млн. доллари корпоратив корхоналарни бозор механизмлари асосида фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратишга йўналтирилади. Бунда агентликда давлат корхоналари фаолияти мониторингини олиб бориш ва бошқариш бўйича ахборотлар базаси ишлаб чиқилади. Мазкур ахборот базасини интеграциялаш орқали бошқа идоралар ва давлат корхоналаридан маълумотлар келиб тушишининг шакли, миқдори ва муддати белгиланади. Йирик давлат корхоналарида акциядорлар томонидан бошқарув қарорларини қабул қилиш, уларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда назорат қилиш бўйича энг илғор тажрибалар асосида ички норматив ишлаб чиқилиб, амалда қўлланиши таъминланади. Грант доирасида зарур хорижий экспертлар ёки профессионал ташкилотлар консультант сифатида жалб этилади.

Шу билан бирга, бугунги кунгача Осиё тараққиёт банки грант маблағлари ҳисобидан 2 та эксперт жалб этилди. Ушбу корпоратив муносабатлар бўйича халқаро эксперт ҳамда катта консультантлар Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг 2015 йилдаги давлат корхоналари учун корпоратив бошқарув қўлланмасидан фойдаланилиб, 2018 йилда Осиё тараққиёт банки томонидан ишлаб чиқилган Корпоратив бошқарув қоидаларининг амалда қўлланилишини ўрганади ҳамда таклифлар ишлаб чиқади. Жорий  йилда Корпоратив бошқарув қоидаларини давлат иштирокидаги йирик корхоналарда қўллаш бўйича экспертларнинг тавсия ва таклифлари асосида тегиш­ли чоралар кўрилади.

Ҳозир Франция тараққиёт агентлиги билан биргаликда  мазкур мамлакат ҳукумати томонидан ажратилган 1,0 млн. евро миқдоридаги маблағларни ўзлаштириш йўналишлари келишилмоқда. Франциядаги илғор ва ўзини оқлаган тажрибадан келиб чиқиб, грант маблағлари агентлик ходимлари ва давлат корхоналари мутахассисларининг соҳага оид малакасини ошириш, улар учун тренинглар ўтказишга  йўналтирилади.

Асосий эътибор, давлат корхоналарида ривожланиш стратегияси ҳамда миссиясини шакллантириш, инвестиция лойиҳаларини бошқариш, давлат корхоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, молиявий таҳлил асослари, молиявий ҳисобнинг халқаро стандартлари талабларини тушунтириш, корхоналарда KPI-самарадорлик кўрсаткичларини қўллаш ва ҳисоблаш, бизнес режаларни шакллантириш масалалари бўйича кузатув кенгашлари аъзолари, агентлик мутахассислари ва корхона масъуллари ўқитилади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки,   хорижий компания ва ҳамкорлар билан агентлик салоҳиятини мус­таҳкамлаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда ва бу иш давом эттирилмоқда. Жумладан, ўтган йили “Gusenbauer Projektentwicklung & Beteilgung Gmbh” (Австрия) компанияси томонидан ташкил этилган семинарда агентлик масъуллари иштирок этишди. Бугунги кунда  катта амалий тажрибага эга эксперт доктор Ириноус Навровскини (Польша) агентлик директори маслаҳатчиси сифатида жалб этиш чоралари кўрилмоқда. Унинг давлат корхоналарини хусусийлаштириш борасидаги тажрибасидан фойдаланиш агентлик фаолиятини ривожлантиришда қўл келиши шубҳасиз.

Азизжон ҚАҲҲОРОВ,

Давлат активларини бошқариш агентлигининг

Халқаро ҳамкорлик ва протокол
бошқармаси бошлиғи.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"