Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8236
9559
9647

-88
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
203711
296290
0

+296290

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 188 980
Главная "БИРЖА" Ўтган йилги давлат дастури қандай бажарилди?

qonun_160_1Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида ўтган йили жами 274 та, жумладан, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш йўналишида  34 та, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш йўналишида 15 та, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш йўналишида 84 та, ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналишида 100 та, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш йўналишида – 41 та банддан иборат вазифалар  белгиланган эди.

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 216 та банд ижро этилган, яъни назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган, чора-тадбирлар режаси ва дастурлари тасдиқланган.  45 та банд бўйича ҳужжатлар лойиҳалари масъул вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилиб, норматив ҳужжатларни қабул қилувчи субъектларга киритилган. 1 та банд, яъни тўртинчи йўналишдаги 206-бандни бажариш муддати узайтирилган. Давлат дастурининг 12 та банди ўз вақтида бажарилмаган.

Мазкур бандлар ижросини таъминлаш бўйича масъул идора ва вазирликлар томонидан ишлар ташкил этилган бўлса-да, давлат дастурида ушбу бандларни бажариш механизми тўлиқ қамраб олинмаганлиги сабабли режалаштирилган чора-тадбирлар белгиланган муддатда амалга ошмаган. Яъни давлат дастурида ишлаб чиқилиши кўзда тутилган қонун ва қонуности ҳужжатлар лойиҳалари вақтида лозим даражада ишлаб чиқилмаган, амалий чоралар  кўрилмаган. Масалан, 43-банд бўйича ўтган йилнинг 1 июлига қадар  жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни тубдан қайта кўриб чиқиш кўрсатилган. Аммо жиноий жавобгарлик ва жазо тизимини такомиллаштириш, жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларини тизимлаштириш ва уйғунлаштириш, жиноят-процессуал қонунчиликда ярашув институти доирасини кенгайтириш ва бошқаларни назарда тутувчи янги таҳрирдаги Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодекси лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилмаган. 62-банд бўйича Жаҳон банки кўмагида банк-молия тизимини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия тасдиқланиши кўзда тутилган.  Мазкур стратегия лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлса-да, ўз  муддатида тасдиқланиши таъминланмаган. 84-банд бўйича лицензия ва рухсатномалар бериш жараёнини соддалаштириш, яъни лицензия олувчиларни мажбурий ўқитиш, малакасини ошириш тартибини қайта кўриб чиқиш, тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва ходимларини тайинлашни лицензия ва рухсатнома берувчи давлат органлари билан келишиш тартибини қайта кўриб чиқишга оид норматив ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинмаган. 89-банд бўйича пахта хомашёси ва бошоқли дон маҳсулотлари етиштиришга кредит ажратиш тартибини қайта кўриб чиқиш, яъни пахта хом­ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштиришга имтиёзли кредит ажратиш муддатини агротехник тадбирлар муддатига мослаштириш, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда кластерларига ажратилган имтиёзли кредитларни қайтариш шартлари ва муддатини аниқ белгилаш масалалари ҳал этилмай қолган.

Дастурнинг 119-бандига кўра,  эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича  Президентнинг “Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Бироқ ушбу вазифанинг механизми бўлган  эркин иқтисодий зоналарни ривож­лантириш концепцияси тасдиқланмаган.  Дастурнинг 122-бандига мувофиқ,  “Концессиялар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб,  тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган, лекин  ўтган йил якунига қадар кўриб чиқиш учун киритилмаган.

Бундан ташқари, дастурнинг 131-банди ижроси муддати ўтган йил 1 июль этиб белгиланган бўлиб, тадбиркорлик субъектларининг ташқи савдо фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини тизимлаштириш бўйи­ча ишлар ўз вақтида бажарилмаган. 171-бандда ўтган йилда  арзон уй-жойлар қуриш дастурини изчил давом эттириш, намунавий уйлар лойиҳаларини такомиллаштириш, энергия тежамкор технологияларни қўллаш, замонавий ва арзон қурилиш материалларидан фойдаланиш чораларини кўриш бўйи­ча қурилиши режалаштирилган 15 010 та уй-жой ва квартиралардан 6 517 таси фойдаланишга топширилган, қолган 8493 тасида эса қурилиш-монтаж ишлари якунланмаган. Шунингдек, давлат дастурида белгиланган қурилиш материаллари таннархини мақбуллаштириш, 2 сотихли 2 ва 3 хонали уй-жойларни массивнинг бош режасида жойлаштиришда хўжалик йўлини қайта кўриб чиқиш орқали нархни мақбуллаштириш бўйича амалий иш бажарилмаган. Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун
15 010 та арзон уй-жой қуриш ва шаҳарларда 355 та кўп қаватли уйлар қуриш белгиланган бўлсада, уларнинг атиги 43 фоизи фойдаланишга топширилган.

Таҳлилларда яна бир қатор белгиланган вазифалар бажарилмай қолгани алоҳида кўрсатиб ўтилган.

Замира ТОЖИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"