Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8336
9559
9647

-88
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
203813
296188
0

+296188

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 189 080
Главная "БИРЖА" Тадбиркорликнинг ривожланганлик ҳолати қандай баҳоланади?

tadbirkor_160_2Жорий йил 1 мартдан эътиборан республикамиз ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизими амалиётга татбиқ этилади.

Бу ҳақда 2020 йил 8 январида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорда кўрсатиб ўтилган. Асосий мақсад  тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида маҳаллий ижро этувчи органлар ва бошқа ташкилотларнинг  масъулиятини ошириш, жойларда ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир қилувчи омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этишнинг самарали механизмларини қўллашга қаратилган.

Қарорда қайд этилган вазифаларни бажариш учун Адлия вазирлиги томонидан, биринчидан, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича бундай фаолият билан шуғулланувчи субъектлар ўртасида ўтказиладиган сўровнома шакллари ва уни амалга ошириш муддатлари ишлаб чиқилади. Иккинчидан,  1 мартгача тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича “Business indicator” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими ишга туширилади. Учинчидан, баҳолаш натижаларига кўра,  тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш юзасидан барча ҳудудларнинг ижро ҳокимиятига таклифлар бериб борилади.

Баҳолаш ишлари Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги томонидан  ярим йиллик ва йил якуни бўйича  21 та индикатор асосида амалга оширилади.

Бўш турган бино-иншоотлар ва участкаларни тадбиркорлик фаолияти учун ажратилганлик, тадбиркорлик субъектларига кредит ажратилиши ҳолатлари, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналаридан  фойдаланиш даражаси,  субъектнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши  каби 13 та  индикатор орқали баҳолаш масаласига Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги масъул бўлади.

Тадбиркорлик субъектлари мулк ҳуқуқи дахлсизлигининг таъминланганлик кўрсаткичи, давлат хизматларини кўрсатишда, жумладан, лицензия ва рухсатнома беришда қонун ҳужжатларига риоя қилиниши, мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ низоларнинг кўриб чиқилиши, тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ва молия-
хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш ҳолатлари, мазкур субъектлардан ташкилотлар ва маҳаллий ҳокимиятларга келиб тушган мурожаатлари сони сингари жами 8 та индикатор воситасида баҳолашни ўтказиш Адлия вазирлиги зиммасига юклатилган.

Ярим йиллик бўйича баҳолашга оид маълумотлар 15 августгача, йил якунига оид ҳисобот эса 15 мартга қадар эълон қилинади. Баҳолаш натижалари  Олий Мажлис палаталари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари мажлисларида муҳокама қилинади. Тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси рейтинг балларига қараб аниқланади.  9 баллдан 10 баллгача бўлган ҳудуд — намунали, 7 баллдан 9 баллгача бўлган ҳудуд — яхши, 5 баллдан 7 баллгача бўлган ҳудуд — қониқарли, 5 баллгача бўлган ҳудуд — қониқарсиз деб баҳоланади.

Ҳукумат қарорида тадбиркорликнинг ривож­ланганлик даражаси намунали бўлган ҳудудлар ташкилотлари ва маҳаллий кенгашлари раҳбарлари ҳамда ходимлари рағбатлантирилиши билан бирга, уларнинг ижобий иш тажрибалари оммалаштирилиши, қониқарсиз деб топилган  ҳудудларнинг тегишли идоралари мутасаддиларига нисбатан  эса жарима қўлланилиши кўзда тутилган.

Ойдин ЛАТИПОВА.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"