Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
10791
9865
7084

+2781
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
171549
299719
28733

+270986

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 456 537
Главная "БИРЖА" Эсиз, маблағ... эсиз, меҳнат...

yul_q_180Хоразм вилоятининг Қўшкўпир тумани марказидаги “Мустақиллик” кўчасида пиёдаларга қулайлик яратиш мақсадида брусчаткали (чор қирра тошлар терилган) йўлак қурилганида кўпчилик хурсанд бўлган эди. Ахир, топ-тоза силлиқ йўлакдан юриш кимга ёқмайди, дейсиз?..

Аммо бугунги кунда унинг аҳволини кўрган кишининг ичи ачийди. Чунки шунча маблағ ва меҳнат эвазига ётқизилган брусчаткалар синиб, парча-парча ҳолга келган. Бордюрлар қийшайиб, кўчиб кетган. Йўлакдан юрсангиз, пойабзалингиз қумга тўлади. Плиткаларнинг синиқ парчалари устидан сакраб-сакраб юриш эса осон эмас. Қоқилсангиз, жароҳат олишингиз та­йин.

Қисқаси, брусчаткалар шундоққина қумнинг устига “Мендан кетгунча, эгасига етгунча” қабилида териб чиқилган. Бу ишнинг ҳам буюртмачиси бордир?! Йўлакни янгилаш қурувчиликни даъво қилиб юрган қайсидир ташкилотга топширилиб, пул ажратилгандир?!

Наҳотки, таъмирлаш ишларини ўз зиммасига олганлар қурилишга оид оддий шартларни, қум тошга ёпишмаслигини, уни маҳкам қотира олмаслигини билишмаса? Мабодо айни мақсадда цемент ишлатилмаган ёхуд меъёрида қўлланилмаган бўлса, бундай таъмирлашдан кимга, қандай наф бор?!

Меҳрибон ИСМОИЛОВА.

Суратларда: Қўшкўпир тумани марказидаги йўлакнинг бугунги аҳволи.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"