Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5799
11075
9865

+1210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
177632
299719
22650

+277069

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 462 620
Главная "БИРЖА" Давлат қарзини бошқаришда янги механизм

moliyaviy_160Халқаро мезонларга кўра, ҳозир мамлакатимизнинг давлат қарзи  “мўътадил” даражада. Лекин  республикамизнинг суверен кредит рейтинглари барқарорлигини, давлат қарзининг хавфсиз даражада бўлишини кафолатлаш  ҳамон долзарб масала бўлиб турибди. “Давлат қарзини самарали бошқариш ва жалб қилинаётган қарзлардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори айнан шу вазифаларни бажаришга қаратилган.

Бунда давлат қарзининг йиллик лимитларини, давлат қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни танлаб олишда устувор йўналишларни белгилаш, уларнинг амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш, лойиҳалар натижаларини баҳолашнинг шаффоф ва самарали механизмларини жорий этиш устувор ҳисобланади.

Жорий йилнинг 16 январида қабул қилинган ушбу қарорда Молия вазирлиги томонидан Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси техник кўмагида ишлаб чиқилган Давлат қарзини бошқаришнинг ўрта муддатли стратегияси мамлакатдаги макроиқтисодий ўзгариш­лар ва ташқи омилларни ҳисобга олган ҳолда ҳар йили Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши, давлат қарзининг максимал даражаси ялпи ички маҳсулотга нисбатан 50 фоиздан ошмаслиги кўрсатилган.

Давлат қарзини самарали бошқаришда бир қатор  мақсадларга қатъий риоя қилиниши қайд этилган. Яъни  давлат қарзига ўз вақтида ва тўлиқ хизмат кўрсатилишини кафолатли таъминлаш, давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатларининг ошиб кетиши хатарларини пасайтириш, давлат қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳа ва техник-иқтисодий асос ишлаб чиқишни талаб этмайдиган дастурларни уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва стратегик аҳамиятидан ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривож­лантиришдан келиб чиқиб белгилашга эътибор берилади. Шунингдек,  давлат қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳа ва дастурларнинг натижадорлигини, ўз-ўзини оқлашини, улар амалга оширилиши бўйича маълумотларнинг шаффофлиги орқали қарзлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда бўлган юридик шахслар ва банкларни босқичма-босқич бозор шартларида молиялаштиришга ўтказишга эришилади.

2020 йил 1 январдан бошлаб устав фондида (устав капиталида) 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда бўлган юридик шахслар томонидан ташқи қарз мажбуриятларини жалб қилиш  Молия вазирлигини тегишли тартибда хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.

Келгусида соҳа, тармоқ ва ҳудудни ривожлантириш дастурлари учун икки ва кўп томонлама ҳамкорлик, шу жумладан, халқаро ва ҳудудий форумлар, инвес­тицион анжуман ва бошқа ҳамкорлик доирасида ижтимоий-иқтисодий ҳамда молиявий самарадорлиги чуқур таҳлил қилинмаган, Ўзбекистон Республикаси номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида ташқи қарзни жалб этиш бўйича таклифларни киритиш амалиётига чек қўйилади.

Ҳужжатда белгиланган вазифаларни ижро этиш учун  Молия вазирлиги томонидан  давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳа ҳамда дас­турларни танлаб олиш ва натижадорлигини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги қарор, давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган дастур ҳамда лойи­ҳаларни танлаб олиш мезонлари, уларни кўриб чиқиш, танлаб олиш ва натижадорлигини назорат қилиш тартибини белгиловчи низом  ишлаб чиқилади.

Ҳисоб палатаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги лойиҳа ва дастурларнинг ишлаб чиқилиши, танлаб олиниши, мониторинги ва аудит натижаларига оид маълумотларнинг оммавий ахборот воситалари ва веб-сайтларда жойлаштирилишини таъминлайди.

Молия вазирлиги давлат ташқи қарзи ҳолати бўйича, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги эса давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштирилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши бўйича ҳар йили бир марта  Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳисобот бериб боради.

2020 йил 1 февралдан бошлаб  Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Кафолат жамғармаси ташкил этилади. Қарорга мувофиқ ўрнатиладиган тартибга кўра,  Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” давлат унитар корхонаси давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича лойи­ҳаолди ҳужжатлар, шунингдек, техник топшириқлар ва тендер ҳужжатларининг комплекс экспертизасиини белгиланган тартибда ўтказади. Давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган дастурлар ҳамда лойиҳа қийматининг 80 фоизи ва ундан ортиқ қисми тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган лойиҳалар комплекс экспертиза қилинмайди. Комплекс экспертизадан ўтказиш учун тўлов инвестиция лойиҳалари ва харид ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказиш учун белгиланган тўлов миқдорининг 50 фоизи миқдорида ундирилади.

Ойдин ЛАТИПОВА тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"