Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
9202
8921
10497

-1576
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
222072
277929
0

+277929

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 507 060
Главная "БИРЖА" Ўрта бизнес тоифаси қандай бўлиши керак?

biznes_160_666Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг ”Ўрта бизнесни ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори  лойиҳаси ишлаб чиқилди. Савдо-саноат палатасининг Банк-молия масалалари бўйича  экспертлар кенгаши ушбу ҳужжат лойиҳасини муҳокамадан ўтказди.

Кенгаш  аъзоларининг таъкидлашича, ”Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасига кўра, мамлакатимизда кичик тадбиркорлик субъектлари уч хил, яъни якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига бўлинади. Бу тоифаларга кирмайдиган бошқа субъектлар йирик тадбиркорлар саналади. Қарор лойиҳаси билан таклиф этилаётган ўрта бизнес субъектлари тоифаси тушунчаси муқаддам 1998 йилга қадар амалда бўлган. Хўш, бунга зарурат нима? Вазирлик мутахассисларининг маълум қилишича, иқтисодиётда кичик бизнес субъектларига нисбатан алоҳида тартиб қўлланилиши натижасида корхоналар ўзининг бизнес тоифасини сунъий равишда яшириш, яъни норасмий ишчиларни  ёллаш ва “конверт” усулида иш ҳақи тўлаш ҳисобига кичик бизнес мақомини сақлаб туриш ҳолатлари кузатилмоқда. Янги қарор  қабул қилинса тегишли давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш, ўрта тадбиркорлик (бизнес) субъектларини ривож­лантириш учун хорижий сармоя жалб этиш жараёнининг барча босқичларида сармоявий лойиҳаларнинг, шу жумладан, жалб этилаётган хорижий кредит лойиҳаларининг самарадорлиги мониторингини ўтказиш, корхонанинг мулк шакли ва молиявий ресурсларидан самарали фойдаланиш, сармоя жалб этиш, маҳсулотни экспорт қилиш, кадрларга профессионал таълим бериш билан боғлиқ бўлган барча масалаларда кўмаклашиш имконини беради.

Қарор лойиҳасида ўрта тадбиркорлик (бизнес) субъектларини ажратиш фақат иш билан банд ходимларнинг йиллик ўртача сонидан келиб чиқиб белгиланаяпти.  2020 йилнинг 1 апрелидан ўрта тадбиркорлик (бизнес) субъектлари тоифасига мулк шаклидан қатъи назар, кичик корхоналар учун йилига белгиланганидан ортиқ, лекин ишлаб чиқариш соҳасида 100 дан 150 нафаргача, қурилишда 70 дан 100 нафаргача, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлаб чиқариш соҳаларида, улгуржи савдода 30 дан 40 нафаргача, чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа ишлаб чиқаришдан ташқари соҳаларда 20 дан 30 нафаргача иш билан банд ходимга эга бўлган ўрта корхоналар кириши кўрсатилаяпти.

Савдо-саноат палатаси мутасаддиларининг билдиришича, ўрта тадбиркорлик (бизнес) субъектлари тоифаси мавжуд бўлган Швейцария, Жанубий Корея, АҚШ, Хитой ва Россия давлатлари тажрибалари ўрганилганда, уларнинг аксариятида корхонанинг иқтисодий фаолият тармоғига мансублигига, ишчилар сони ва капитал даромадлари (ялпи тушум)га қараб тоифаланиши аниқланган. Лойиҳа асосида фақатгина иш билан банд ходимга эга бўлганлигига кўра ўрта тадбиркорлик (бизнес) субъектлари тоифасига ажратиш  кифоя эмас. Мисол учун бир корхонада иш билан банд ходимлар қарор лойиҳасининг 1-бандида келтирилган сонлардан кам, лекин унинг айланма маблағи ўрта тадбиркорлик (бизнес) субъектлари айланма маблағидан бир неча баробар кўп бўлиши мумкин. Шунинг учун бу  муҳокамали масаладир.

Ўз навбатида,  вазирлик мутахассислари таъкидлаганидек,  хорижий давлатлар, хусусан Европа Иттифоқи мамлакатларида ўрта тадбиркорлик (бизнес) субъектлари тоифалари бўйича белгиланган мезон ва методология ўрганиб чиқилган. Ушбу давлатларнинг аксариятида ўрта тадбиркорлик (бизнес) субъектлари уларда ишлайдиган ишчиларнинг ўртача сони ҳамда йиллик айланма маблағлари (тушуми)дан келиб чиққан ҳолда белгиланган.

Кенгаш аъзолари қарор лойиҳасида тадбиркорлик субъектларининг ўрта бизнес тоифасига ўтишини рағбатлантириш бўйича берилган номолиявий рағбатлантиришга алоҳида эътиборни қаратиб,   ўрта тадбиркорлик (бизнес) субъектлари бўйича мезон белгиланишида уларнинг йиллик обороти (тушуми) ҳам инобатга олиниши лозимлиги ҳақидаги таклифни ўртага ташладилар. Зеро, жаҳон тажрибаси ўрганилганда ўрта тадбиркорлик (бизнес) субъектлари вакилларини аниқлашда уларда ишлайдиган ишчиларнинг ўртача йиллик сони ҳамда йиллик айланма маблағлари ва баланс қиймати ҳисобга олиниши кузатилган. Шу боис  ушбу амалиётни қарор лойиҳасига киритиш таклиф сифатида Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига берилди.

Шунингдек, ўрта тадбиркорлик (бизнес) субъектларини йиллик айланма маб­лағлари ва баланс қиймати ҳисоби бўйича тоифага ажратишда Давлат солиқ қўмитаси йиллик молиявий ҳисобот натижаларидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларининг йиллик ўртача айланмаси тўғрисида шакллантирилган маълумотларни Давлат статистика қўмитасига тақдим этиши юзасидан таклиф билдирилди.

Лойиҳа юзасидан тадбиркорлик субъектларининг вакиллари  фикрлари ҳам эшитилди. Масалан,  ”Nice Partners” МЧЖ раҳбари А.Мўминов, ”Тор Trend” МЧЖ раҳбари К.Азизов ўрта тадбиркорлик (бизнес) субъектлари тоифасини белгилашда корхонанинг иқтисодий фаолият тармоғига мансублигига, ишчилар сони ва йиллик айланма (тушуми) маблағларига қараб тоифаланиши тарафдори эканликларини айтишди.

Қарор лойиҳасининг 1-банди учинчи хатбошисига кўра, ”Ўрта корхоналар одатда хом ашё ва материалларни дастлабки қайта ишлаш, кичик ҳажмли, лекин кўп меҳнат талаб қиладиган бутловчи маҳсулотлар, жиҳоз ва асбоб-ускуналар, халқ бадиий ҳунарманд­чилиги ва амалий санъат буюмлари ишлаб чиқариш, шунингдек, сервис хизмати ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларида барпо этилади”, деб белгиланган. Бунда ўрта тадбиркорлик субъектларини ташкил этишда муайян соҳалар тури аниқ белгилаб берилмоқда. Эксперт кенгаши аъзоларининг фикрича,  тадбиркорлик субъектларининг бошқа шакллари (кичик ва йирик тадбиркорлик субъектлари) каби ўрта тадбиркорлик субъектлари ҳам ўз фаолиятларини турли соҳаларда амалга оширишлари мумкин ва уларнинг бу ҳуқуқларини чеклаш юридик нуқтаи назардан тўғри бўлмайди. Шу боис, лойиҳанинг 1-бандидан учинчи хатбошини чиқариб ташлаш таклифи киритилди.

Ойдин ЛАТИПОВА.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"