Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165
Главная "БИРЖА" Хорижий компаниялар билан келишув имзоланди

hamkorlik_bitim_180Дунёдаги энг йирик Mubadala инвестиция холдинги (БАА) ва унинг бўлинмаси бўлган Masdar компанияси Ўзбекистон Республикаси энергетика секторига инвестиция киритиши кутилмоқда. Шу  муносабат билан  Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Masdar компанияси билан  мамлакатимизнинг  Навоий вилоятида 400 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида келишув имзоланди.

Унга мувофиқ, Masdar компанияси шамол электр станциясини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишни амалга оширади. Қурилиш учун инвестициялар ҳажми 600 млн. доллар миқдорида баҳоланмоқда. Тегишли ишларни 2020 йилнинг учинчи чорагида бошлаб, 2022 йилда эса объектни фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.

Mubadala компанияси билан эса  “Толимаржон ИЭС” АЖ базасида мавжуд энергоблокларни хусусийлаштириш ва янгиларини қуриш лойиҳасини амалга оширишга оид келишув имзоланди. Мазкур ҳужжат  Толимаржон энергетика комплексини хусусийлаштириш, ривожлантириш, молиялаштириш ва эксплуатация қилишнинг механизмлари ва шартларини белгилайди. Амирлик томонидан объект акцияларини сотиб олиш ва хусусийлаштириш жараёни 2020 йилнинг учинчи чорагида олиб борилиши кутилмоқда.

Маълумки, ушбу келишувлардан олдин, ўтган йилнинг октябрь ойида Masdar компанияси давлат-хусусий шериклик  асосида муқобил энергетика соҳасига инвестицияларни жалб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси тарихида биринчи очиқ тендер ғолиби деб эълон қилинган ва  ноябрь ойида у билан  Навоий вилоятида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектр станциясини қуриш бўйича инвестиция келишуви имзоланган эди.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"