Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165
Главная "БИРЖА" Ҳаракатлар стратeгиясининг тўртинчи босқичи

harakatlar_strategiyasi_160“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. Кўзланган мақсад уни фуқароларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда  янада такомиллаштиришдан иборат.

Давлат дастури лойиҳаси 320 та банддан иборат бўлиб,  Президентимизнинг  Олий Мажлисга Мурожаатномасида илгари сурилган асосий ғоя ва таклифлар ҳамда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган  вазифалар асосида ишлаб чиқилди. Унинг доирасида жами қиймати 17,5 трлн. сўм ва  9,6 млрд. долларга тенг лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Жамоатчилик муҳокамаси фуқаролар, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари, бизнес доира ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа инс­титутлари вакилларининг фикр-мулоҳазаларини, турли давра суҳбатлари, мунозаралар, очиқ мулоқотларни ўз ичига қамраб олади. Кенг омма вакиллари, маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида бўлиб ўтиши кутилаётган муҳокамалар давомида  тушадиган барча фикр-мулоҳаза ва таклифлар натижасида давлат дастури лойи­ҳаси  пухталаштирилади. Муҳокамалар 20 февралгача давом этади.

Ҳаракатлар стратегиясининг иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол инвес­тицияни жалб этишнинг устувор йўналиши, биринчидан, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва нарх-навонинг барқарорлигини ва инфляция даражаси прогноз кўрсаткичларидан ошмаслигини таъминлашга қаратилган. Бунда давлат пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш доирасида инфляцион таргетлаш тизимига ўтиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган. Ички бозорда истеъмол товарлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш, инфляция даражасини  2020 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида сақлаб қолишга доир тизимли ишлар олиб борилиши режалаштирилган. Молиявий барқарорликни таъминлашда макропруденциал назорат тизимини босқичма-босқич жорий этиш ва уни пул-кредит сиёсати билан узвий боғлиқликда олиб бориш, фискал сиёсат самарадорлигини ошириш, 2030 йилгача Миллий барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш юзасидан Ўзбекистоннинг йиллик Миллий ҳисоботини шакллантириш чоралари кўрилиши мўлжалланган.

Молия тизимини ислоҳ қилиш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, қўшимча имконият ва манбалар ҳисобидан бюджет дефицитини камайтириш кўзда тутилган.  “Давлат молиявий назорати тўғрисида”ги,  “Давлат қарзи тўғрисида”ги қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш алоҳида белгиланган.

Ижтимоий-иқтисодий мақсадларга йўналтирилган марказлашган инвести­циялар самарадорлигини кўтариш, давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (PIMA) тизимини жорий этиш, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига босқичма-босқич ўтиш орқали бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш, суғурта бозорини ривожлантириш стратегиясини тайёрлаш кўзланган.

Иқтисодиёт таркибини янада диверсификация қилиш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш, биринчи навбатда, маҳаллий минерал хом ашёни чуқур қайта ишлаш бўйича илғор технологияларни жорий этиш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш таннархини ва энергия сарфини камайтириш борасида бир қатор лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш белгиланган.  Тегишли чора-тадбирлар дастурида қидирув ишларида фойдали қазилмаларнинг янги истиқболли майдонларини излаш улушини 2020 йилда 35 фоизга етказиш, геология-қидирув ишлари самарасини ошириш мақсадида амалдаги услубий қўлланмаларни халқаро стандартларга мослаштириш, бунда захираларни тасдиқлаш ҳисоботларини JORC кодексига (Австралия) мувофиқ тузишни босқичма-босқич жорий этиш, иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари, жумладан, кимё, нефть ва газ, энергетика, электротехника, қурилиш материаллари ва заргарлик саноати хом ашё захирасини кўпайтириш, камида 20 та кон бўйича тайёр лойиҳалар тўпламини шакллантириб, салоҳиятли инвесторларни жалб этиш, углеводородлар ва уларнинг захиралари бўйича ҳисоб-китоб юритиш, тоифага ажратиш ва бошқаришнинг халқаро тизимини амалиётга жорий қилиш, давлат геология фондидаги архив материаллар бўйича рақамли ахборотлар банкини ташкиллаштириш, мавжуд геологик ва бошқа маълумотларни рақамлаштириш каби масалаларга алоҳида эътибор берилади.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиб, унда тармоқ корхонаси импорт қилаётган маҳсулотлар, тез ишдан чиқувчи, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, материалларнинг,  тармоқ учун зарур бўлган, аввал импорт қилинган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш юзасидан лойиҳалар, кооперация алоқалари орқали республика корхоналаридан сотиб олинадиган саноат маҳсулотлари рўйхатларини тасдиқлаш назарда тутилади.

Бундан ташқари, ҳар бир ҳудуд кесимида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ва уларнинг маҳсулоти рўйхатини шакллантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини электрон биржа порталига жойлаштириш ва уларни доимий равишда янгилаб бориш, маҳаллийлаштириш лойиҳасини самарали ва ўз вақтида амалга ошириш ҳамда белгиланган параметрларга эришишни мониторинг қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланиши кутилмоқда.

Замира ТОЖИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"